← Назад
Решение #2825418 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 220 | — | law | |
| онуни | 43 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онун | 9 | — | law |
Текст решения
8 676 символов
4-1805-2508/5231-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаев котиблигида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг
жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 133
839 000 сўм молиявий жарима қўллаб, ундириш ҳақидаги аризаси бўйича
ишни
аризачи
вакили
С.*****
(2026
йил
5
январдаги
01-04-01/5-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қарши туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар “****************” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 133 839 000 сўм молиявий жарима қўллашни ва
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили аризада
келтирилган важларни қўллаб-қуватлаб, жавобгар томонидан қоидабузарлик
бартараф этилмаганлигини, шунингдек ҳисобланган молиявий жарима
ихтиёрий қоплаб берилмаганлигини таъкидлаб, ариза талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК)нинг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини
эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларига кўра, аризачининг 2025 йил 5 сентябрдаги
18-2- 18/335-сонли буйруғига асосан жавобгарнинг объектида ёқилғи-энергия
ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш),
тақсимлаш ва истеъмол қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги
талабларга риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш билан
боғлиқ текшириш ўтказилган.
Текширув Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги
"Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш тўғрисида"ги 940-сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги "Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ184сонли фармони талабларига риоя этилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони билан келишилган
ҳолда ўтказилган.
Текшириш якуни бўйича 2025 йил 8 сентябрь куни 18-2-18/335-сонли
далолатнома расмийлаштирилган.
Ушбу далолатнома, шунингдек далолатномани тузган шахсларнинг
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органга ёки судга
шикоят қилинмаган.
Текширувда, "****************" МЧЖ томонидан суюлтирилган газ
маҳсулотини
реализация қилиш жараёни бўйича таҳлил ўтказилиб,
суюлтирилган газни автотранспорт воситасидан газни сиғимларга тушириш
учун бир дона компрессор ўрнатилганлиги, ўрнатилган компрессор
ускуналарининг устки қисмлари мойлардан тозаланмаганлиги ва устки қисми
ҳимоя мосламалари билан жихозланмаганлиги, шунингдек 2 дона UZSG-01
“Технопроект” русмли газ тарқатиш устуни ўрнатилганлиги, “ЎзММИ” ДМ
Қашқадарё филиали томонидан 2024 йил 10 июлда қиёсловдан
ўтказилганлиги, ўлчаш воситаси ни гувоҳномаси берилганлиги, уни амал
қилиш муддати 2025 йил 10 январгача қилиб белгиланганлиги, газ тарқатиш
устунларининг қиёслов кўрик муддати ўтганлиги, 2025 йил 11 январь кунидан
2025 йил 8 сентябрь кунига қадар бўлган даврда шахобчадан қиёслов муддати
ўтган газ тарқатиш устуни орқали жами 59 484 литр, (59484 литр*4500 сўмдан)
267 678 000 сўмлик суюлтирилган газ маҳсулоти сотилганлиги аниқланган.
Аризачининг 2025 йил 10 сентябрдаги 820-сонли қарорига асосан
жавобгарга 133 839 000 сўм молиявий жарима қўлланилган ва бир ой муддат
ичида ихтиёрий тўлаши мумкинлиги тушунтирилган.
Ҳисобланган молиявий жарима тўланмаганлиги сабабли аризачи судга
жавобгар “****************” МЧЖга нисбатан 133 839 000 сўм молиявий
жарима қўллаб, ундириш ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
"Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 43-моддаси, иккинчи қисмига кўра, Нефть маҳсулотлари ва
суюлтирилган углеводород газини қонунчиликда белгиланган тартибда
сертификатлаштиришдан ўтказилмаган ҳамда белгиланган тартибда
тамғаланмаган назорат ўлчов асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналари
орқали истеъмолчиларга етказиб бериш, шунингдек назорат ўлчов
асбобларига ташқаридан бевосита таъсир кўрсатиш — назорат ўлчов
асбоблари ва ёқилғи тарқатиш ускуналарининг охирги текшируви ўтказилган
кундан эътиборан реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи
миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Жавобгарга қўлланилган молиявий жарима суммаси ҳисоб-китоби
(59 484 литр*4500 сўмдан=267 678 000/50%) 133 839 000 сўмни ташкил этади
ва асосли ҳисобланади.
Бироқ, жавобгар томонидан жарима суммаси бугунги кунга қадар
ихтиёрий тўлаб берилмаган. Қайд этилган асосларга кўра, аризачининг
жавобгарга нисбатан 133 839 000 сўм молиявий санкция қўллаш ва ундириш
талаблари асосли бўлиб, суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма, ашёвий ва рақамли
далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаиназаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида аризачи тўлашдан белгиланган
тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод
қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга
кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши
лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғриси”ги Қонун
9- моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни,
жавобгарга нисбатан 133 839 000 сўм молиявий жарима қўллашни, молиявий
жарима қўллаш талаби бўйича тарафлар давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олишни, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига
қўлланилган 133 839 000 сўм молиявий жаримани, олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига эса 2 676 780 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74,
118, 176-179, 186, 192, 217, 220, 222-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Ариза талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 133 839 000 сўм молиявий жарима қўлланилсин.
Жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни
назорат қилиш инспекцияси фойдасига қўлланилган 133 839 000 сўм молиявий
жарима ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 2 676 780 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар у қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кун ичида шу суд орқали апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Юсупов