← Назад
Решение #2825457 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 184 символов
4-2003-2501/4130-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
2026 йил 7 январь
Бухоро шаҳри
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХнинг жавобгар ХХХдан
180 558 854 сўм асосий қарз, 75 112 483,26 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни Бухоро туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат этиб, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан 180 558 854 сўм асосий қарз, 75 112 483,26 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берувчи суднинг
ажрими тарафлар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, бугунги суд
мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун
материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни тарафлар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
13 сентябрда 44-сонли, 2023 йил 25 ноябрда 60-сонли, 2024 йил 20 июнда
10-сонли шартномалар тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар
шартномада белгиланган товарни белгиланган муддатда жавобгарга
топшириш, жавобгар эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиш ва унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларидан келиб чиқиб,
даъвогар ўзининг мажбуриятларини лозим даражада бажариб, жавобгарга
жами 598 558 854 сўмлик қуёш панели етказиб берилган. Маҳсулот учун
418 000 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширилган. Қолган 180 558 854 сўм
тўлов тўланмаган.
Шартноманинг 4.2-бандига кўра, жавобгар шартнома имзоланган
кундан бошлаб 10 банк куни ичида умумий суммани 100 фоиз миқдорида
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Аниқланишича, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини
лозим даражада бажармасдан, даъвогар томонидан топширилган маҳсулотни
қабул қилиб олган бўлса-да, маҳсулот учун тўловни амалга оширмаган.
Бундан кўринади-ки, бугунги кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги 180 558 854 сўмни ташкил этган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактура ҳамда
солиштирма далолатнома билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис суд даъвони асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар даъво
аризасида жавобгардан 75 112 483,26 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.3-бандига кўра, товарлар
учун тўлов кечиктирилган тақдирда, харидор сотувчига кечиктирилган ҳар
бир кун учун етказиб берилган товарлар қийматининг тўлов амалга
оширилмаган товар қийматининг 0,1 фоиз миқдорида пеня тўлайди.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Даъвогар томонидан пеня миқдори тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Суд, ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, тарафларнинг
манфаатларини, мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар томонидан талаб
қилинган пеня миқдорини 31 200 000 сўмгача камайтиришни, пенянинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишдаги
далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб
чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176, 179-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қ
р
р қ и л а д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан:
- даъвогар ХХХ фойдасига 180 558 854 сўм асосий қарз, 31 200 000 сўм
пеня, олдиндан тўланган 3 556 714 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
М.Набиев