Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/9839 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aa1e726e-fa4c-4bb0-be31-2692fad413d0 Claim ID PDF Hash 7230999418fd6e33... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 12 551 символов
4-1801-2503/9839-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида Қарши тумани Фермерлар Кенгашининг даъвогар «ХХХХ» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамиятга нисбатан даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакиллари хххх (ишончнома асосида), жавобгар вакили: ххххх (ишончнома асосида), ишга мутахассис сифатида жалб қилинган Уруғчиликни ривожлантириш маркази Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили хххх иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қарши туман Фермерлар Кенгаши (кейинги ўринда – Кенгаш деб юритилади) даъвогар «ХХХХ» фермер хўжалиги (кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «ХХХХ» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади)дан 125 361 600 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, уруғлик чигит топширилганлигини, жавобгар томонидан уруғлик чигит учун биринчи ва иккинчи босқич учун тўловлар амалга оширилмаганлигини, топширилган уруғлик чигитга мувофиқлик сертификати берилганлигини, Вазирлар Маҳкамаси қарорида асосий ёки захира фондга топширилган уруғлик учун тўловлар эмас, балки топширилган уруғлик чигит учун биринчи босқич тўловлари уруғлик қабул қилинган пайтда тўланиши келтирилганлигини, 55 ХЛ ҳисоботида топширилган уруғлик сотилмаганлиги кўрсатилганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз билдириб, даъвогар томонидан топширилган уруғлик чигит захира фондга қабул қилинганлигини, Низом талабларига асосан биринчи босқичда фақат асосий фондга қабул қилинган уруғлик чигит учун тўловлар амалга оширилиши, захира фонддаги уруғлик чигит экилиб, сотилганидан сўнг иккинчи босқичда тўловлар амлага оширилиши, даъвогар томонидан 2024 йилда топширилган уруғлик 2025 йилда сотилмаганлигини, мазкур ҳолат 55 ХЛ ҳисоботида ҳам ўз аксини топганлигини билдириб, ҳозирги кунда даъвогар олдида уруғлик чигит ҳисобидан қарздорлик мавжуд эмаслигини, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган мутахассис судга ўз тушунтиришини бериб, 55 ХЛ ҳисоботи тузилишида Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳам иштирок этишини, ушбу ҳисоботда хўжалик юритувчи субъектлар 1 томонидан топширилган уруғлик чигитнинг қанча миқдори апробация қилинганлиги, қанча миқдори сотилганлиги, сотилган уруғлик чигитга ҳисобланган устамалар қайд этилишини, 2025 йилда тасдиқланган 55ХЛ ҳисоботида даъвогар томонидан топширилган уруғлик чигит сотилмаганлиги келтирилганлигини маълум қилди. Суд тарафлар вакили ҳамда мутахассиснинг низо юзасидан тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 31 январда 6699991-сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома мажбуриятидан келиб чиқиб, “Сотувчи” “Сотиб олувчи”га тегишли 2024 йил 24 октябрдаги 1-сонли ҳисоб-фактура билан жами 36 723 кг пахта хом-ашёси, шундан 22 960 кг уруғлик чигит топширган бўлиб, “Сотиб олувчи” томонидан олинган пахта хом-ашёси қиймати бўйича тўловлар амалга оширган. Бироқ, топширилган уруғлик чигит учун биринчи ва иккинчи босқич тўловлари амалга оширилмасдан қолган. Даъвогарнинг уруғлик чигитнинг биринчи ва иккинчи босқичи учун ҳисобланган устамаларни тўлаб бериш юзасидан билдирган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада Кенгаш даъвогар манфаатида жавобгар ҳисобидан асосий қарзни ундиришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомда тайёрланган уруғлик пахта хом ашёсига устамалар тўлаш тартиби белгиланган. Ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ, устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади: б) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб 2 чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда — уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоиз қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2007 йил 2 октябрдаги 89,3/11-сонли қарори билан тасдиқланган “Уруғлик пахта хом ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига асосан, уруғлик пахта хом ашёсининг асосий ва захира фондини етиштирувчи хўжаликлар «Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом»га (2006 йил 13 март, рўйхат рақами 1551 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 11-сон, 88модда) мувофиқ танлов асосида аниқланади. Мазкур Низомнинг 6-бандида, устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсининг асосий фонди миқдорига ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади: а) биринчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини пахта тозалаш корхонасига топширган вақтда б) иккинчи босқичда — топширилган уруғлик пахта хом ашёсидан тайёрланган ва сифати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавуруғназоратмаркази» томонидан сертификатланган уруғлик чигит учун бевосита уруғлик етиштирувчи хўжаликларга ва нав оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга ҳамда уруғни тайёрлашда иштирок этган бошқа субъектларга ҳисобланган устаманинг қолган қисми — 100 фоиз деб ҳисобланиб, 10 фоизи уруғчиликни ташкил этишда иштирок этувчи пахта тозалаш корхоналари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уруғлик пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжаликларнинг ҳисобварағига ва қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ғўза уруғчилиги республика марказининг ҳисобварағига ўтказилади, деб белгиланган. Шу билан биргаликда, ушбу Низомнинг 9-бандида, зарурий ҳолатларда уруғлик пахта хом ашёсининг захира фондидан тайёрланган уруғлик чигит экиш учун ишлатилиши мумкинлиги, бу ҳолатда устама ҳақ экилган уруғлик чигит миқдорига мос равишда аниқланган пахта хом ашёси ҳажмига ва бу уруғлик пахта хом ашёсини топширган хўжаликларга мутаносиб равишда ҳисобланади ва иккинчи босқичда ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилиши қайд этилган. Мазкур ҳолатда Қарши туманидаги уруғчилик хўжаликларида 2024 йил ҳосилидан асосий ва захира фонд ҳисобига уруғлик пахта тайёрлаш мақсадида ғўза майдонларига ўтказилган апробация якуни тўғрисидаги ҳисоботга кўра, 3 даъвогар томонидан тайёрланиши кутилаётган 22,7 тонна уруғлик пахта миқдори захира фондига қабул қилиниши келтириб ўтилган. Шунга кўра даъвогар томонидан етиштирилган 22,9 тонна уруғлик чигит захира фондига қабул қилинган. Юқорида келтирилган Низом талабларига асосан устамалар етиштирилган уруғлик пахта хом ашёсининг асосий фонди миқдорига ҳисобланади ва икки босқичда ҳисоб-китоб қилинади. Демак, даъвогар томонидан 2024 йил ҳосилидан етиштирилган уруғлик чигит захира фонд ҳисобига қабул қилинган бўлиб, захира фонддан тайёрланган уруғлик чигит экиш учун ишлатилганда устама ҳақ экилган уруғлик чигит миқдорига мос равишда аниқланиб, иккинчи босқичда Низом талабларида белгиланган тартибда тўловлар амалга оширилади. Туман қишлоқ хўжалиги бўлими, “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш” ДУК, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДК Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 2024 йил ҳосилидан тайёрланган уруғлик чигит учун уруғчилик хўжаликлари, илмий муассасалари ҳамда уруғчиликда иштирок этган барча субъектларга тўланадиган устама ҳақлари тўғрисида тузилган 55 ХЛ-шаклидаги ҳисоб-далолатномасида даъвогар томонидан топширилган R1 Бухоро-8 навли уруғлик чигит экилмаганлиги (сотилмаганлиги) қайд этилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъвогар даъво талабини далиллар билан исботлаб бера олмади. Шу боисдан суд, даъвогарнинг 2024 йил топширилган уруғлик чигит хом-ашёсига нисбатан биринчи ва иккинчи босқич устама ҳақдорлиги учун жами 125 361 600 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги 4 “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарорининг 3-бандига киритилган ўзгартиришга кўра, Фермер хўжаликлари кенгашларига фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқи берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер хўжаликларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этиб, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, Кенгаш томонидан манфаати кўзланган даъвогар – фермер хўжалигидан давлат божи ундирилмаслигини инобатга олишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 186-моддаларига асосан суд қ а р о р қ и л д и: даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар «ХХХХ» фермер хўжалиги томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Фермерлар Кенгаши томонидан манфаати кўзланган даъвогар – фермер хўжалигидан давлат божи ундирилмаслигини инобатга олинсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья А.Муқумова 5