Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/22022 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5793e98f-5b79-4672-838c-fa093bbf39f2 Claim ID PDF Hash 47a3b1ae450bbcc2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 915-моддаси ФК 915 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 118- моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 786 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 7 январь 4-1501-2501/22022-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Ш.Мўминов, жавобгар вакили (ишончномага асосан) У.Жумабаевларни иштирокида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 99 760 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни видеоконференцалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 99 760 000 сўм суғурта товони ҳамда тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, банк томонидан қарз олувчи ЯТТ «Ўктамова Сафура Мўмин қизи»га кредит маблағи берилганлиги, кредит таъминоти сифатида кредит қайтмаслик хатари бўйича жавобгар билан суғурта шартномаси тузилганлиги ва шу асосда суғурта полиси берилганлиги, шартномага асосан жавобгарни суғурта ходисаси ҳақида хабардор қилинганлиги, лекин жавобгар шартномага асосан огоҳлантиришларга қарамасдан тўловларни амалга оширмасдан келаётганлиги, ушбу кредит маблағи мақсадли берилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантирилишини сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини баён қилиб, низо бўйича тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасига асосан берилган суғурта полисида қарз олувчи ЯТТ «Ўктамова Сафура Мўмин қизи»нинг кредит қайтмаслиги суғурталанганлиги, суғурта шартномаси учун асос бўлган кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганлиги, бу ҳолатда суғурта товони тўланмаслиги белгиланганлиги, даъвогар кредит қарздорлигини ундириш чораларини кўрмаганлигини билдириб, даъво аризани рад этилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, ХХХ Қувасой универсал БХО (“Наф олувчи”) билан ХХХ (“Суғурталовчи”) ва ЯТТ «Ўктамова 1 Сафура Мўмин қизи» (“Суғурта қилдирувчи”) ўртасида 2024 йил 23 июль кунги 29-9/80/1/1012-сонли кредит қайтмаслигини суғурталаш шартномаси тузилган ҳамда суғурта полиси берилган. Ушбу суғурта полисига кўра, кредит қайтмаслиги таваккалчилиги бўйича суғурта суммаси 125 000 000 сўм кўрсатилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1.-бандига кўра, қарздор томонидан кредит қарздорлик ва унга ҳисобланган фоиз ва бошқалар 90 кун давомида кетма-кет тўлов жадвалига асосан тўланмаганлиги оқибатида тегишли тартибда қарздор умидсиз деб тавсифланиши ҳамда қарздор томонидан кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши натижасида кредит шартномасининг муддатидан олдин суд тартибида бекор қилиниши ҳолатлари суғурта ҳодисаси деб ҳисобланиши белгиланган. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 апрель кунги 4-1501-2503/7879-сонли ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, ХХХ фойдасига ЯТТ «Ўктамова Сафура Мўмин қизи» ҳисобидан 99 760 000 сўм кредит асосий тани, 8 741 784 сўм ҳисобланган кредит фоизи, 400 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилиб, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 июлда тузилган 366- сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинган. Шу сабабли даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 16 май кунги 400/13-04-1003-сонли суғурта ҳодисаси юз берганлиги юзасидан хабарнома юборилган. Шунингдек, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 15 август кунги судгача талабнома юборилган бўлсада, жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15.2.-бандига кўра, агар суғурталовчи суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ёхуд суғурта товони миқдорини камайтиришни суғурта қилдирувчи ёки наф олувчининг қўпол эҳтиётсизлиги оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлиги билан асослаган бўлса, судлар шуни эътиборга олиши лозимки, бундай вазиятда суғурталовчини суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашдан озод қилиттт фақат қонунда тўғридан-тўғри белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Қонунда белгиланмаган қўпол эҳтиётсизлик оқибатида суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурталовчининг суғурта товонини ёки суғурта пулини тўлашни рад этиш ҳуқуқи назарда тутилган суғурта шартномасининг шарти ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига 2 ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 915-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 99 760 000 сўм суғурта товонини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, жавобгар вакили суд мажлиси жараёнида, кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги ҳамда кредит қарздорлигини ундириш чоралари кўрилмаганлигини билдирган бўлсада, суд қуйидагиларга асосан жавобгарни ушбу важларига қўшилиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Жумладан, ХХХ Қувасой универсал БХО (“Кредитор”) билан ЯТТ «Ўктамова Сафура Мўмин қизи» (“Қарз олувчи”) ўртасида 2024 йил 23 июль кунги 366-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига мувофиқ, Ўктамова Сафура Мўмин қизига 2024 йил 23 июль кунги НВ 2951202-сонли нақд пул чеки асосида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномасининг 2.3.-бандига кўра, кредит шартномасига асосан ажратилган кредит маблағларини қарз олувчи томонидан эхтиёжлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган исталган мақсадларда фойдаланади ва кредит маблағларини мақсадлилик нуқтаи назаридан кредиторга ҳисоб бермайди деб кўрсатилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 2.1.2- бандида, бевосита 2024 йил 23 июль кунги 366-сонли кредит шартномаси кўрсатилган бўлиб, ушбу шартлар мавжудлигини жавобгар томонидан суғурта шартномаси тузилаётган вақтда хабардорлигини англатади. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқилганда, даъвогар томонидан кредит маблағлари қарздорга мақсадли фойдаланиш учун ажратилмаган ҳамда кредит маблағларини мақсадлилик нуқтаи назаридан кредиторга ҳисоб бермаслигига келишилган, ушбу шартлардан жавобгар хабардор бўлгани ҳолатда кредит қайтмаслигини суғурталаш шартномасини имзолаган. Бундан ташқари, даъвогар томонидан қарздордан кредит 3 қарздорлигини ундириш чораларини кўриш мақсадида, Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68- талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118- моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризани қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 99 760 000 сўм суғурта товони, тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ва жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 995 200 сўм давлат божи ва Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажатларини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан 99 760 000 сўм суғурта товони ва тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 1 995 200 сўм давлат божи ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режими ҳаражатлари ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. а и с л и к э т у в ч и : Р Т.Маматожиев