← Назад
Решение #2825478 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 864 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил *****
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья
ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар ***** масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар ***** масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар *****
масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм
асосий қарз ва ***** сўм пеня, жами *****сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар томонидан суд мажлисига қадар қарздорлик тўланмаганлигини
билдириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
24 августда 319-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, унга кўра “Сотувчи”
(даъвогар) томонидан транспорт воситаси эҳтиёт қисм маҳсулотларини етказиб
бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, “сотиб олувчи” (жавобгар) “сотувчи”
(даъвогар)га сотиб олаётган товарлари учун шартнома имзолангандан сўнг
5 банк куни ичида 100 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши
лозимлиги келишилган.
Шартномага асосан даъвогар томонидан 2025 йил 24 августда
расмийлаштирилган 671-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жами 42.194.000
сўмлик авто эҳтиёт қисмлари етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан
шартнома мажбурияти лозим даражада бажарилмасдан, маҳсулот ҳақи учун
тўловлар амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
42.194.000 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур қарздорликни
тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 42.194.000 сўм қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги шартнома, ҳисобварақ-фактура, юк хати, солиштирма
далолатнома, талабнома хати ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан
тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур даъво талаби асосли ҳисобланади.
Иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан қарздорлик
тўланмаган, бу ҳолат даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган
маълумотнома билан тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 42.194.000 сўм асосий қарз ундириш
ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартноманинг 3.1-бандига асосан
маҳсулот ҳақи учун ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун 15.864.944 сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Пеня суммаси шартнома шартига кўра маҳсулот ҳақи учун тўлов
кечиктирилган давр учун тўғри ҳисобланган. Демак, мазкур даъво талаби асосли
ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблигини, даъвогар шартнома шартига риоя
қилмасдан олдиндан тўловсиз маҳсулот етказиб берганлиги учун пенянинг
ошишига сабаб бўлганлиги ва тарафларнинг мулкий манфаатларини эътиборга
олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини камайтириб қисман 10.000.000 сўм
миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
2
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Суд, даъво талаблари асосли бўлганлиги сабабли, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 1.161.178,88 сўм давлат божи ва
41.200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 115, 118, 170, 179-180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар *****
масъулияти чекланган жамияти фойдасига *****сўм асосий қарз, *****сўм пеня,
олдиндан тўланган *****сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
*****
3