Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2501/22637 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b18412b6-2c47-4184-bbd9-04944ce60942 Claim ID PDF Hash 8b857b872c7db92d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
нинг 437-моддаси нинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 4 769 символов
4-1601-2501/22637 -сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Наманган шаҳри ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошкармаси даъвогар "А" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси манфаатида жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 5092399,87 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суднинг биносида соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси «А» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар)дан 5092399,87 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. ИПКнинг 2034-моддаси саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Мазкур иш юқорида қайд этилган тартибда кўриб чиқилиши лозим. Суд ишдаги тўпланган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 16.05.2025 йилда 31056-сонли, 15.05.2025 йилда 30870-сонли ва 28.04.2025 йилда 29082-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Унга мувофиқ, даъвогар жавобгарга ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва ўғитларни мулк қилиб топшириши, жавобгар эса олдиндан 100 фоиз миқдорда уларни ҳақини тўлаши ва қабул қилиб олиши лозим бўлган. Шу асосда, даъвогар иш ҳужжатларига илова қилинган ҳисоб-варақ фактуралар орқали жавобгарга жами 5092399,87 сўмлик маҳсулотларни топширган. Лекин, жавобгар даъвогарга товар хақини тўлиқ тўлаб бермаган. Даъвогарнинг талабномалари ҳам оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотларнинг етказиб берилганлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тақдим этилган ҳисоб-варақ фактура, ишонч қоғози ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар қарздорлик тўлиқ бартараф этилган, бу даъвогар тақдим қилган маълумотнома билан ўз исботини топади. Демак, тарафлар ўртасида низо қолмаганлиги сабабли, даъво аризани қаноатлантиршни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан, суд суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186, 2033-2034-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят худудий бошкармаси даъвогар "А" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси манфаатидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. «А» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 41200 сўм почта харажати ундирилсин. «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан бюджетга 412000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Каримов