Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2502/6165 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантриш банки Ответчик / Подсудимый K fil sug
Source ID 70c70a83-3ea2-4b61-88e2-97e99db5f501 Claim ID PDF Hash c00bde06631d47de... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
мазкур Кодекснинг 118-моддаси мазкур Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2502/6165-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья- Х.Абдураимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Т. Атабаев АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Андижон шаҳри 2026 йил 7 январь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Т.Атабаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари У.Холиков ва О.Садиковлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Раимжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармасининг даъвогар - “Бизнесни ривожлантриш банки” АТБ манфаатида жавобгар “K fil sug’urt ” акциядорлик жамияти ҳисобидан 370 491 833 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “K fil sug’urt ” акциядорлик жамияти киритган апелляция шикояти асосида ишни “Бизнесни ривожлантриш банки” АТБ вакили Т.Солиев (2025 йил 29 апрель кунги 01/03-341-сонли ишончнома асосида), “K fil sug’urt ” акциядорлик жамияти вакили О.Солиев (2025 йил 3 январь кунги 32-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида АКТ ходими А.Исломқуловнинг кўмаклашувида, Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида, мобил видеоконферециалоқа режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси (бундан буён матнда “палата” деб юритилади) “Бизнесни ривожлантриш банки” АТБ (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “K fil sug’urt ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 370 491 833 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 69 582 286,27 сўм суғурта товон пули ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантриш рад этилган. Суднинг 2025 йил 10 ноябрдаги суд ҳужжати ёзувидаги хатоларни тузатиш тўғрисидаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг хулоса қисми жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 7 409 836,66 сўм давлат божи ундирилсин деган сўзлар билан тўлдирилган. 2 Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар томонидан апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъвогарни даъво аризасини қангатлантиришни рад этишни сўраган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 259-моддаси, биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, ҳақиқатдан даъвогар билан 2025 йил 4 февралда “кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида” 24-0138/0000036-2025-сонли шартнома (келгуси ўринларда матнда “2025-сонли суғурта шартномаси”деб юритилади) тузилганлиги, мазкур шартнома асосида даъвогар билан банк мижози (кредит олувчи)лари ўртасида кредит шартномаси тузилганлиги, мазкур кредит маблағини кейинчалик қайтарилмаслик хатари тўғрисида даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025-сонли суғурта шартномаси тузилганлиги, унга кўра тўлов амалга оширилмаганда мазкур шартнома тузилган кундан 90 кун муддат ўтганида вужудга келган қарзларни жавобгар томонидан амалга оширишлиги белгиланганлиги, бунинг учун даъвогар томонидан белгиланган 90 кунлик муддати ўтганлигини тасдиқловчи хужжатлар (шартноманинг 4.2-бандида кўрсатилган) аризага илова қилинган ҳолда жавобгарга маълум қилиниши лозимлиги, шундан сўнг ихтиёрий тўловлар амалга оширилмаган тақдирда кейин судга даъво қилиниши мумкинлигини, бироқ даъвогар гарчи даъво аризада жами 41 т амижознинг 90 кунлик муддати ўтганлигини билдирган ҳолда судга мурожаат қилган бўлсада, бироқ бу ҳақда дастлаб талабнома ёки огохлантиришлар билан жавобгарни хабардор қилмаганлиги, бундай талабномалар жавобгар манзилига нафақат етиб келмаганлиги балки умуман юбормаганлиги, боиси апелляция суд мажлисида мазкур низо юзасидан мавжуд хужжатлар ўрганилганида ишга талабнома юборилганлиги билдирилган 41 та мижозлар руйхати келтирилган ва ушбу талабнома жавобгар манзилига 8 ноябрь 2025 йилда юборилганлиги қайд этилганлиги, қизиғи шундаки суднинг ҳал қилув қарори 7 ноябр 2025 йилда қабул қилинганлиги, бундан ташқари улар томонидан қарздорликни ундириш тўғрисида даъво талабидан 370 млн қарз ундиришни сўраганлиги, лекин жавобгар томонидан даъвогарнинг 2025 йил 25 сентябрдаги талабнома хати асосида қарздорликни ортиғи билан яъни 382 млн сўм тўлов қилганлиги, боиси даъвогар (бош офис) томонидан жавобгарга 25 сентябрь 2025 йилда огоҳлантириш хати билан мурожааат қилганлиги, унга кўра 2025-сонли суғурта шартномаси асосида республика бўйича 545 та банк мижозлари учун жами 3 млярдан ортиқ ҳосил бўлган қарздорлик бўйича тўлов қлиниши билдирилганлиги, бу ҳақда шартнома бандлари асосида белгиланган 545 та мижозларнинг рўйхати илова қилинганлиги, ушбу талабнома ва унинг иловасируйхати бўйича Андижон БХО бўйича 34 нафар жами 382 млн сўм тўлов 3 қилиниши билдирилганлиги, шунга кўра даъвогар (бош офис) талаби асосида Андижон вилоят БХО бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилганлиги, бундан ташқари апелляцияда шикоят кўрилиши давомида ани қланишича, даъво аризага илова қилинган (аслида юборилмаган бўлса-да) талабномада 41 та рўйхатдаги банк мижозлари учун тўланиши сўралган жавобгарнинг 90 кун ўтганлик мажбурияти 1 майдан вужудга келганлиги, агарда даъвогар томонидан судга 2025 йил 15 сентябрда киритилганлиги ҳисобга олинса 90 кунлик муддат ўтиб ҳосил бўлган қарздорликлар учун 150 кунни ташкил қилиниши, бироқ даъвогар 300-400 кундан ортиқ муддти ўтганлик тўғрисида руйхтлар шаклланганлиги, бу билан жвобгар бидан даъвогар ўртасида ҳали мажбурият вужудга келмаган қарздорликлар ҳам суний равишда жавобгар зиммасига қўйилганлиги, бунинг билан даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ рад этилиши лозим бўлишлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори асосли бўлганлигини, жавобгарга 41 та мижоз учун белгиланган 90 кунлик муддат ўтганлигини ва шунга кўра 370 млн сўм ундиришни сўраганлигини, бироқ жавобгар томонидан суд ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадарли яъни 28 ва 29 октябр унлар жами 300 млн тўловларни амалга оширганлигини, шунга кўра қолган 69 млн сўм қолган қолдиқ қарздорлик учун қарор қабул қилганлигини, талабномада илова қилинган мижозлар учун ажратилган кредит қарздорликлар гарчи трафлар ўртасида тузилган шартномада 180 кун атрофида бўлиши мукин бўлсада буни инсон омилисиз электрон маълумотлар базаси томонидан компютерда ҳисобланишини, бундан ташқари талабномада жавобгарга юборилган электрон почта маълумоти хатолик бўлиши мумкинлигини, аслида жавобгар тўловларни бош офис бухгалтериясига юборган бўлсада бироқ 41 та мижозлар учун эмас балки 25 та мижоз учун тўловлар амалга оширганлигини, қолдган 13 та мижозлар учун тўловлар амалга оширмаганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция инстанция судлов ҳайъати, ишда иштирок этган даъвогар ҳамда жавобгар вакилларини кўргазмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатлар ҳамда апеллция инстанция суд мажлисида тақдим қилган хужжатлар ва берган кўргазмалари асосида апелляция шикояти ва қабул қилинган ҳал қилув қарори ўрганилганида, апеллция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларида, даъвогар томонидан жами 41 та банк мижозларга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 2 та 15 000 000 сўмдан, 1 та 20 000 000 сўмдан, 2 та 30 000 000 сўмдан, жами 3 280 000 000 сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилганлиги, мазкур турдаги кредит маблағларини таъминоти сифатида ўтказилган тендер якунлари бўйича жавобгар ғолиб сифатида эътироф этилганлиги, натижада, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 4 февралдаги 24-01-38/0000036-2025-сонли кредит қайтмаслик 4 хатарини суғурталаш шартномаси имзоланганлиги, шартноманинг 3,1-бандига мувофиқ жавобгар томонидан жами 250 000 000 000 сўм суғурта пули сифатида қайд этилганлиги, даъвогар томонидан шартноманинг 3.2.-бандига асосан суғурта мукофоти сифатида 84-ой муддат учун жами 17 489 500 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги, ушбу суғурта шартномасининг 2.1-бандида суғурта ҳодисаси-қарз олувчининг кредит шартномаси бўйича асосий ва фоиз тўловларини сўндириш графигида белгиланган муддатда 90 кундан ортиқ кечиктирилиш деб ҳисобланиши белгиланганлиги, суғурта шартномасининг 4.2-бандига асосан шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда, суғурта қилдирувчи (банк) бундай ҳолат содир бўлганлиги ва тегишли суғурта тўлаш ҳақида суғурталовчига кредит шартномаси бўйича қарздорларни мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар бўлган муддатда тўланмаган суммаларни рўйхат асосида ариза билан тақдим қилади деб кўрсатилганлиги, даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 5 август ҳолатига бўлган қарздорликлари 90 кунлик муддатга кечиккан мижозлар бўйича хабарнома юборилганлиги, 2025-сонли суғурта шартномасининг мазкур талабларидан келиб чиқиб ҳамда 2.1-бандида кўрсатилган суғурта ходисаси содир бўлган ва 90 кун тўлов муддати кечиктирилган 41 та банк мижозлари жами 370 491 833,13 сўмлик кредит тўловларни амалга оширмаганлиги, натижада, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан суғурта пулини талаб қилиш ҳуқуқини келтириб чиқарганлиги, даъвогарнинг кредитни қоплаш бўйича жавобгарга юборган сўров хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги, шу сабабли, даъвогар жавобгардан суғурта полиси бўйича 370 491 833 сўм ундиришни сўраб палата орқали судга мурожаат қилганлиги, лекин даъвогар томонидан сўралган 370 491 833,13 сўм қарзнинг 300 909 46,73 сўм қисми бўйича даъво судга тақдим этилгандан сўнг жаъвогар томонидан тўлаб берилганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 69 582 286,27 сўм қарздорлиги ҳосил бўлганлиги маълум бўлган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди жавобгар томонидан даъво талабидаги 370 491 833,13 сўм қарзнинг жавобгар томонидан қисман 300 909 546,86 сўм тўловни амалга оширганлиги, бироқ ушбу қисман тўловлар даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилгандан сўнг тўланганлиги, шундай бўлса-да суд кунида жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 69 582 286,27 сўмни ташкил қилганлиги, шунга кўра даъво талабининг 69 582 286,27 сўм қисми бўйича қаноатлантирганлити, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этган ва жавобгар ҳисобидан 7 409 836,66 сўм давлат божи республика бюджетига ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилган. Бироқ, апелляция инстанция судлов ҳайъати томонидан жавобгарнинг апелляция шикояти ва унга илова қилинган хужжатлар, шунингдек тарафлар вакиллари томонидан апелляция суд мажлисида тақдим қилган хужжатлар ва берган кўргазмалари ўрганилганида, биринчи инстанция суди даъво аризани ва унга илова қилинган хужжатларни тўлиқ ўрганмаган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини қисман қангоатлантириш тўғрисида барвақт тўҳтамга келганлиги аниқланди. 5 Боиси, ишдаги мавжуд хужжатларга кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 4 февралда “кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида” 24-01-38/0000036-2025-сонли шартнома (келгуси ўринларда “2025-сонли суғурта шартнома” деб юритилади) тузилган. Гарчи, мазкур шартнома муқаддам даъвогар билан банк мижозлари ўртасида 2024 йиллар давомида тузилган кредит шартномалар юзасидан “кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида”ги даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025-сонли суғурта шартнома 2025 йил 4 февралда тузилган бўлса-да, бироқ мазкур 2025-сонли суғурта шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва иниститутсионал қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сонли Қарори доирасида 100 000 000 сўмгача гаровсиз ажратилган кредитларни қайтармаслик хатарларини суғурталаш тартиби белгиланганлигидан келиб тузилган. Шундай бўлса-да, тарафлар ўртасида тузилган юқоридаги 2025-сонли суғурта шартномаси муқаддам даъвогар билан банк мижозлари ўртасида 2024 йиллар давомида тузилган кредит шартномаларининг кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш мазкур даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2025-сонли суғурта шартномаси тузилган куни 2025 йил 4 февралдан бошлаб, мазкур шартнома бандалари асосида мажбурият вужудга келади. Боиси, ишдаги мавжуд хужжатларда ёки тарафлар ўртасида юқоридаги 2025-сонли суғурта шартнома бандларида даъвогар билан банк мижозлари ўртасидаги 2024 йилларда тузилган кредит шартномаларнинг тузилган кунидан (орқага қайтган ҳолда) бошлаб мажбурият вужудга келишлиги белгиланмаган ёки тарафлар ўртасмида бу ҳақида қўшимча келишув бўлмаган. Бу ҳақда апелляция инстанция суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг вакиллари ҳам кўргазма берди. Тарафлар ўртасида “кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида”ги 2025-сонли суғурта шартнома жавобгар билан даъвогар (бош офис) ўртасида 2025 йил 4 февралда тузилган. Гарчи, палата томонидан даъвогар манфаатида судга киритилган даъво аризада жавобгар ҳисобидан 370 491 833 сўм муддати ўтган кредит ва унга хисобланган фоиз қарздорликлар бўйича суғурта товон пули ундириш тўғрисида бўлсада, бироқ апелляция инстанция судида бош ишончнома асосида даъвогар вакили сифатида (кўрсатмасида) аслида Андижон вилоят БХО ходими-вакилини кўргазмасида, даъво ариза даъвогар томонидан киритилган бўлса-да, аслида даъвогарнинг Андижон БХО бўлими томонидан даъво ариза ва унинг иловалар, талабномалар тайорланган ва жавобгарга юборилган. Шунинг учун даъво аризага илова қилинган 41 та банк мижозларидан бўлган 370 491 833 сўм қарз ундириш тўғрисидаги талабнома жавобгарга Андижлон БХО томонидан юборлиганлиги, шунга кўра даъвогар манзили қилиб Андижон вилояти, Андижон шаҳар, А.Фитрат кўчаси 239-уй манзили кўрсатилганлигини билдирган. Зеро, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2025-сонли суғурта шартномсининг 4.1-бандида, суғурта қилдирувчи (банк)га кредит олучи (банк мижози)нинг кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнилозим даражада 6 бажарилмаган қисми миқдоридаги суғурта суммаси суғурталовчи (банк) томонидан суғурта товонидан ошмаган мидорда тўлаб беришлиги, мазкур шартноманинг 4.2-банди биринчи қисмида, шартноманинг 3.1-банди биринчи қисмида, кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда, суғурта қилдирувчи (банк) бундай ҳолат содир бўлганлиги ва тегишли суғурта суммасини тўлаш ҳақида суғурталовчи (банк)га кредит шартномалари бўйича қарздорларни мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар бўлган муддатда тўланмаган суммаларни рўйхат асосида ариза билан тақдим қилишлиги, ушбу банднинг иккинчи қисмида, ариза қайси шартнома бўйича суғурта ходисаси юзага келганлиги ва суғуртаходисаси бўйича тўланадиган сумма ва кредит олувчи (банк мижози)нинг номи кўрсатилади. Суғурталовчи (банк)нинг сўрови билан аризага кредит шартномаси ва банкда мавжуд бўлган кредит олувчи (банк мижози) ҳақидаги бошқа маълумотларни илова қилиши мумкинлиги белгиланган. Бироқ, ишдаги мавжуд хужжатлар ўрганилганида, даъво аризага илова қилинган (41 та банк мижозлар руйхати) кўрсатилган хабарнома жавобгарга 2025 йил 8 ноябрда 01-03/515-сонли хабарнома (ишда 36-37 вароқ) UZ S ягона миллий тизим орқали юборилган жўнатмалар ЕНМ 14344552-сонли квитанция рақами билан 2025 йил 10 мартда юборилганлиги қайд этилган, шунингдек 2025 йил 8 ноябрдаги 01-03/509-сонли хабарнома (ишда 39-40вароқ) UZ S ягона миллий тизим орқали юборилган жўнатмалар ЕНМ 13392521-сонли квитанция рақами билан 2025 йил 8 ноябрда юборилганлиги қайд этилган. Шундай бўлса-да, апелляция судлов хайъти суд мажлисини бошқа кунга қолдириб, бу ҳақда даъвогарнинг Андижон БХО томонидан талабномаларни юборилганлигини қайд этилган юқоридаги маълумотлар тўғрисида бошқа қўшимча асословчи ёки юқоридаги маълумотларни инкор қилувчи асосларни мавжуд бўлса судга тақдим қилишлиги билдирилган. Бироқ, кейинги суд мажлисида даъвогар вакили юқоридаги талабномларни жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи бошқа маълумотлар тақдим қилмади. Бундан ташқари, даъвогарнинг судга киритилган даъво аризаси иловасида кўрсатилган 41 та банк мижозлар томонидан тўловни 90 кунлик муддатда кечиктирилганлиги оқибатида жами 370 491 833 сўм қарзни ундиришни даъвогар билан жавобгар ўртасидаги 2025-сонли суғурта шартномасининг 2.1-банди асосида ҳосил бўлганлиги билан асосланган. Унга кўра, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2025-сонли суғурта шартномасининг 2.1-бандида, суғурта ҳодисаси бўлиб, суғурта муддатида юзага келган, кредит олувчи (банк мижози)нинг кредит шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги ҳамда кредит қарздорлиги шарноада кўзда тутилган тўловларнинг 90 кун ва ундан ортиқ кечиктирилишида вужудга келиши белгиланган. Бироқ, ушбу даъво аризада илова қилинган жами 41 та банк мижозларнинг 23 та банк мижозлари 2025-сонли суғурта шартномада келишилган муддатлардан ортиқча кунлар билан кўрсатилган, яъни 3-рақамдаги ЯТТ А.Турғунбоев 267 кун, 8 рақамдаги ЯТТ М.Низомова 391 кун, 7 9-рақамдаги ЯТТ Я.Арипова 420 кун, 11-рақамдаги ЯТТ М.Дехконова 279 кун, 12-рақамдаги ЯТТ А.Тургунбоев 380 кун, 13-рақамдаги ЯТТ У.Жўраева 318 кун, 149-рақамдаги ЯТТ М.Мусаева 432 кун, 16-рақамдаги ЯТТ Қ.Хамдамова 270 кун, 17-рақамдаги ЯТТ М.Мамадалиева 305 кун, 18-рақамдаги ЯТТ М.Ғофуржонова 376 кун, 20-рақамдаги ЯТТ И.Рахимова 217 кун, 21-рақамдаги ЯТТ И,Рахимова 361 кун, 22-рақамдаги ЯТТ М.Бувамирзаева 433 кун, 25-рақамдаги Мирзиё Алишер фарма МЧЖ 329 кун, 26-рақамдаги Бобур шох бизнес 777 МЧЖ 355 кун, 27-рақамдаги ЯТТ Х.Давронов 440 кун, 30-рақамдаги ЯТТ А.Шопўлатов 397 кун, 34-рақамдаги ЯТТ О.Режабоев 426 кун, 35-рақамдаги Еттилар МЧЖ 412 кун, 36-рақамдаги Умид наво нокия 223 кун, 37-рақамдаги Бетон ғишт111 МЧЖ 388 кун, 40-рақамдаги Еттилар МЧЖ 327 кун, 41-рақамдаги ЯТТ М.Қахорова 303 кунга кечиктирилганлиги кўрсатилган. Юқоридаги даъво талабидаги 41 та банк мижозлари томонидан 2025-сонли суғурта шартномасининг 2.1-банди асосида таҳлил қилинганида, ушбу шартнома тарафлар ўртасида 2025 йил 4 февралда тузилганлиги, бунда даъво ариза 2025 йил 15 сентябрь кунги 35547-сонли чиқиш хати билан судга даъво ариза қилинган бўлиб, 240 куннни ташкил қилганлиги ва белгиланган 90 кунлик муддат чегирилганда кечиктирилган кунлар 150 кунни ташкил қилади. Бу билан, апелляция инстанция суд мажлисида жавобгар вакили томонпидан даъвогарнинг 41 та банк мижозлари учун шартномада кўрсатилган 90 кунлик муддат ўтган қарздорлик тўланиши билдирлган бўлса-да, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2025-сонли суғурта шартномаси тузилмасдан илгари банк мижозларини банк (даъвогар)дан бўлган эски ундирилмай қолган қарзларини суний равишда жавобгардан ундирилиши талаб қилинганлини билдирган эътирозлари асосли ҳисобланади. Зеро, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2025 йил 4 февралда тузилган 2025-сонли шартнома тузилган кундан бошлаб мажбурият вужудга келишлиги, ушбу шартномага тарафлар ўртасида қўшимча келишувга эришилмаган. Бу ҳақда апелляция инстанция суд мажлисида қатнашган тарафлар вакиллари қўшимча келишув бўлмаганлигини билдирган. Зотан, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган 2025-сонли суғурта шартноманинг 4.2-банди биринчи қисмида, шартноманинг 3.1-банди биринчи қисмида, кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда, суғурта қилдирувчи (банк) бундай ҳолат содир бўлганлиги ва тегишли суғурта суммасини тўлаш ҳақида суғурталовчи (банк)га кредит шартномалари бўйича қарздорларни мажбуриятлари тўлиқ бажарилгунга қадар бўлган муддатда тўланмаган суммаларни рўйхат асосида ариза билан тақдим қилишлиги, ушбу банднинг иккинчи қисмида, ариза қайси шартнома бўйича суғурта ходисаси юзага келганлиги ва суғуртаходисаси бўйича тўланадиган сумма ва кредит олувчи (банк мижози)нинг номи кўрсатилади. Суғурталовчи (банк)нинг сўрови билан аризага кредит 8 шартномаси ва банкда мавжуд бўлган кредит олувчи (банк мижози) ҳақидаги бошқа маълумотларни илова қилиши мумкинлиги белгиланган. Бироқ, даъво ариза ва унинг иловалари ўрганилганида палатанинг даъвогар манфаатида судга киритилган даъво аризада нафақат 2025-сонли суғурта шартноманинг 2.1-бандига риоя қилмаган, балки 41 та банк мижозлар руйхати кўрсатилган хабарнома жавобгарга 2025 йил 8 ноябрда 01-03/509-сонли UZ S ягона миллий тизим орқали юборилган жўнатмалар ЕНМ 13392521-сонли квитанция рақами билан 2025 йил 8 ноябрда юборилганлиги қайд этилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, палат томонидан даъвогар манфаатида судга киритилган даъво ариза ва унинг иловалари ҳамда қарздорлик вужудга келганлигини асословчи маълумотлар ва талабномалар жвобгарга етказилмаганлиги аниқланди. Бироқ, апелляция судига жавобгар томонидан тақдим қилган хужжатларда, аслида 2025-сонли суғурта шартномаси жавобгар билан даъвогар (бош офис) ўртасида тузилганлиги, даъвогар (бош офис) томонидан жавобгарга 2025 йил 25 сентябрь куни 21-07/12338-сонли талабнома хати юборганлиги, унга кўра мазкур суғурта шартнома асосида республика бўйича жами 545 та (руйхатлар асосида) банк мижозларига умумий 3 836,4 млн сўм 90 кунлик муддати ўтган қарздорликни тўловини амалга ошришларини сўраб огоҳлантириш-талабнома жавобгарга юборилганлиги билдирилган. Шунга кўра, жавобгар томонидан юқоридаги юборилган талабнома ва талабномага илова қилинган руйхат асосида даъвогарнинг Андижон бўлимлари учун жами 34 та банк мижозлари учун умумий 382 337 044 сўм, яъни даъво талабидаги 370 491 833 сўм ундиришни сўраган талаби бўйича 11 845 211 сўм ортиқча тўловни амалга оширганлиги аниқланди. Гарчи, даъвогар вакили апелляция инстанция судида берган кўргазмасида апелляция шикоятига эътироз билдириб, аслида даъвогарнинг судга киритилган даъво аризаси даъвогарнинг Андижон БХО бўлими томонидан томонидан киритилганлиги, Андижон БХО бўлими филиал бўлганлиги сабабли даъво ариза даъвогар томонидан киритилганлиги, аслида даъво ариза ва унинг иловалари Андижон БХО бўлими томонидан тайёрланганлиги, шунингдек даъво талабларида 41 та банк мижозлари томонидан белгиланган 90 кунлик тўлов мудддати ўтганлиги, шунга кўра жавобгар ҳисобидан 370 491 833 сўм ундириш сўрагани, лекин жавобгар томонидан 2025 йилнинг 28 ва 29 октябрь кунида тўлов топшириқномаси асосида даъвогар ҳисобига 300 909 546,86 сўм тўловни суд ҳал қилув қарори қабул қилгунга қадарли тўлов амалга оширганлиги, шунга кўра 69 582 286,27 сўм қолдиқ қарзи мавжуд эканлиги билдирган бўлса-да, апелляция инстанция судлов ҳайъати даъвогар вакилининг ушбу эътирозларига қўшилмайди. Боиси, даъвогар даъво талабидаги 41 та банк мижозларининг 370 491 833 сўм ундириш тўғрисида талабнома ва унинг иловалари жавобгарга юбормаган. Гўёки, даъво ариза Андижон БХО бўлими томонидан тайёрланган ва талабнома ва унинг иловалари жавобгарга юборганлиги тасдиқлдовчи маълумот 2025 йил 8 ноябрда юборилганлиги қайд этилган. Бу вақтда, яъни 9 2025 йил 7 ноябрда (бир кун бурин) биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилган. Бундан ташқари, даъвогар вакили, бироқ Андижон БХО бўлими ходимининг кўргазмасида талабномада кўрсатилган 41 та банк мижозлар учун жавобгар томонидан 25 та банк мижозлар учун 300 909 546,86 сўм тўловни амалга оширганлиги тўғрисида вазларига қўшилмайди. Боиси, даъвогар томонидан 2025 йил 25 сентябрда жавобгарга юборилган 21-07/12338-сонли талабномада, 2025-сонли суғурта шартномасида республика бўйича жами 545 та банк мижозларига 3 836,4 млн сўм қарздорликлар мавжудлигини билдириб, ушбу қарздорликларни талабномага илова қилинган руйхат асосида тўлов қилиниши сўралган. Ушбу талабнома асосида жавобгар 28.09.2025 йилда 11644 сонли тўлов топшриқномаси билан 305 879 168,94 сўм, 29.10.2025 йилда 11718-сонли тўлов топшриқномаси билан 137 231 633,59 сўм, 29.10.2025 йилда 11721-сонли тўлов топшириқнома билан 77 144 764,17 сўм, 29.10.2025 йилда 11719-сонли тўлов топшриқнома билан 101 639 226,63 сўм, жами 621 894 796 сўм тўловни амалга оширган. Ушбу тўлов топшириқномалар ўрганилганида, даъвогарнинг 2025 йил 25 сентябрда жавобгарга юборилган 21-07/12338-сонли талабнома иловасига қилинган руйхат бўйича Андижон бўлимлари учун тўланган 2025 йил 28 октябрдаги 11644-сонли тўлов топшриқномсида руйхатнинг 1-27 учун 105 903 992,33 сўм, 2025 йил 29 октябрдаги 11718-сонли тўлов топшириқномасида руйхатнинг 28-38 учун 137 231 633,29 сўм, 2025 йил 29 октябрдаги 11719-сонли тўлов топшриқномасида руйхатнинг 39-50 учун 101 639 226,63 сўм, 2025 йил 29 октябрдаги 11721-сонли тўлов топшриқномасининг 51-55 учун 37 562 191,78 сўм, жами 382 337 044,03 сўм тўлов қилинган. Шундан ҳам маълум бўладики, даъвогарнинг Андижон БХО томонидан 41 та банк мижозларига талабнома берилмаганлиги, боиси, тўлов топшириқномларда 1-55 руйхатлар бўйича тўловлар қилинганлиги аниқ белгилаб қўйилганлиги, балки, даъвогар (бош офис) томонидан Андижон БХО учун 25 та 382 сўмга ва 9 та Хўжаобод БХО учун талабнома берилганлиги аниқланди. Кейинчалик, даъвогар (бош офис) томонидан жавобгарга руцхат асосида берилган талабнома ва ушбу талабнома асосида даъвогарнинг ҳисобига келиб тушган маблағлар руйхат асосида вилоятлардаги бўлимларига тақсимот қилиб келинган. Юқоридагиларга кўра, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги аслида 382 337 044,03 сўмни ташкил қилиниши, ушбу қарздорликни жавобгар томонидан тан олганлиги ва қарздорлик талабнома асосида ихтиёрий тўлдов амалга оширганлиги, аниқланишича гарчи даъвогарнинг Андижон БХО бўлими томонидан 370 491 833 сўм ундириш юзасидан талабнома жавобгарга берилмаган бўлсада, бироқ апелляция инстанция судлов ҳайъати даъвогар (бош офис) томонидан 25.09.2025 йилда жавобгарга юборилган талабнома мазкур низо юзасидан эканлиги деб хисобланганлиги, шунга кўра жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўловини амалга оширганлигини ҳисобга олиб даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, гарчи жавобгар томонидан 10 382 337 044,03 сўм тўланган бўлса-да, лекин апелляция инстанция судлов ҳайъати даъво талаби доирасида кўришлиги, шунингдек қарздорлик даъво ариза судга келиб тушганидан сўнг тўлов 28 ва 29 октябрь кунида амалга оширганлиги сабабли давлат божи жавобгар зиммасида қолдирилиши лозим бўлади. Шунга кўра, апелляция инстанция судлов ҳайъати жавобгар томогнидан киритилган апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, янги қарор қабул қилишни, даъво аризани қаноатлантиришнри рад этишни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисм 2-кичик бандида, апелляция инстанцияси суди, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги, мазкур Кодекснинг 118-моддаси биринчи ва еттинчи қисмларида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Мазкур қонун талабларидан келиб чиқиб, апелляция инстанция судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, иш бўйича ундирувни бекор қилиш бўйича янги қарор қабул қилишни, даъво ариза талаблари қаноатлантиришни рад этишни, жавобгар ҳисобидан биринчи инстанция суди учун 7 409 836 сўм давлат божи республика бюджетига ундиришни, даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдиришни, апелляция инстанция учун жавобгар томонидан олдиндан тўланган 3 704 919 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати даъвогар ҳисобидан жавобгарга ундиришни, даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 68, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛАДИ: “K fil Sug’urt ” акциядорлик жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 7 ноябрь кунги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят бошқармаси томонидан B “Bizn sni riv jl ntirish b nki” манфаатида киритилган даъво аризаси қаноатлантириш рад этилсин. 11 “K fil Sug’urt ” акциядорлик жамияти ҳисобидан биринчи инстанция суди учун 7 409 836 сўм давлат божи республика бюджетига ундирилсин. B “Bizn sni riv jl ntirish b nki” томонидан биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. B “Bizn sni riv jl ntirish b nki” ҳисобидан 3 704 919 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати “K fil Sug’urt ” акциядорлик жамияти ҳисобига ундирилсин. B “Bizn sni riv jl ntirish b nki” ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Андижон вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайътига тафтиш тартибида шикояти(протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи: Т. Атабаев ҳайъат аъзолари: У. Холиков О. Садиков