Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/22951 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3dc63aa6-d804-43b4-967a-dcf56280b9e5 Claim ID PDF Hash 1ffd1e228748ea55... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь 4-1501-2501/22951-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Р.Рахматов, жавобгар Г.Усмановаларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан жами 15 995,51 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХдан 10 448 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 4 942,51 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 196,83 АҚШ доллари юқори фоиз, 408,17 АҚШ доллари пеня, жами 15 995,51 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб берилишини сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, молиявий аҳволини инобатга олиб, енгиллик қилиб берилишини сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки Фарғона минтақавий филиали билан ХХХ ўртасида 2025 йил 18 февраль кунги 1524824-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 69 000 АҚШ доллари миқдорида, 36 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан йиллик 17 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4.-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. Ушбу Пленум қарорининг 5.–бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 10 448 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 4 942,51 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 196,83 АҚШ доллари юқори фоиз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 7.4.-бандига мувофиқ, жавобгардан муддати ўтган кредит фоизи учун ҳисобланган пенядан 408,17 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 408,17 АҚШ доллари пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, талаб қилинган пеняни 204 АҚШ долларигача камайтириб, қаноатлантиришни ва пеняни қолган қисмини рад этишни лозим деб топди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво аризани қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 10 448 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 4 942,51 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 196,83 АҚШ доллари юқори фоиз, 204 АҚШ доллари пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда даъво аризаси судга 2025 йил 16 декабрь куни келиб тушганлиги сабабли Марказий банк томонидан 2025 йил 16 декабрь куни ҳолатига АҚШ доллари курс бўйича миллий валютада 12 130,01 сўм белгиланганлигини ҳисобга олиб, (даъво қиймати 15 995,51 АҚШ доллари х 12 130,01 сўм) = 194 025 696,25 сўм, (194 025 696,25 сўм х 2 фоизи) = 3 880 513,92 сўмни ташкил қилганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан 3 880 513,92 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан 10 448 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 4 942,51 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 196,83 АҚШ доллари юқори фоиз, 204 АҚШ доллари пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 3 880 513,92 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ (хулоса қисми) Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь 4-1501-2501/22951-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) Р.Рахматов, жавобгар Г.Усмановаларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан жами 15 995,51 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан 10 448 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 4 942,51 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 196,83 АҚШ доллари юқори фоиз, 204 АҚШ доллари пеня ва тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 3 880 513,92 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев