← Назад
Решение #2825515 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 948 символов
4-1801-2503/9975-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХ”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Хххх” ДМ Қашқадарё
вилояти ҳудудий бошқармасига нисбатан қарздорликни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармасини жалб этган ҳолда, Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси
хххх, даъвогар вакили хххх (раҳбар), жавобгар вакили хххх (ишончнома
асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «Хххх» ДМ Қашқадарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади)дан 83 421 106 сўм
асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари тарафлар ўртасидаги
шартномага асосан ишлар бажарилганлигини, бажарилган ишлар учун қисман
тўловлар амалга оширилиб, 5 фоизлик кафолат муддати тугагандан сўнг тўлаб
берилиши лозим бўлган даъво аризасида келтирилган қарздорлик тўлаб
берилмасдан
қолганлигини
таъкидлаб,
даъво
талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, бир ойлик
муддатда тўлаб берилишини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят
Ғазначилик бошқармаси, Қашқадарё вилоят иқтисодиёт ва молия бош
бошқармалари жалб этилган.
Ғазначилик бошқармаси 2025 йил 24 декабрда судга тарафлар ўртасида
тузилган шартнома Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси Давлат
1
харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасида рўйхатдан
ўтганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиб, иш ҳажми кўплиги сабабли
ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида учинчи шахслар ўз вакиллари иштирокини
таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида уларга суднинг суд мажлисини
кейинга қолдириш тўғрисидаги ажрими нусхаси етказилганлиги тўғрисидаги
почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни учинчи шахслар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини ҳамда
прокурор фикрини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2022 йил 5 октябрда 10Х4/22-сонли объектни фойдаланишга топширишга доир пудрат шартномаси
тузилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар Ғузор тумани “Буюк карвон йўли”
МФЙда ичимлик суви тизимларини қуриш объектини лойиҳада кўзда
тутилган тартибда фойдаланишга топшириш бўйича қурилиш ишларини
бажариш мажбуриятини, жавобгар эса даъвогарга қурилиш ишларини
бажариш учун зарур шароитлар яратиб ишларни қабул қилиш ва маблағ билан
таъминловчи орган томонидан молиялаштирилгач, тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Ушбу шартноманинг умумий қиймати 4 309 647 411 сўмни ташкил
этиши белгиланган.
Шартноманинг 7.2-бандида, Пудратчи 2022 йилда тасдиқланган
манзилий дастурга асосан 1 694 736 842 сўмлик қурилиш монтаж ишларини
бажариши, 2022 йилда тасдиқланган манзилли дастурга асосан объект
қийматининг 95 фоизи (аванс маблағни ҳисобга олган ҳолда) (ҚҚС билан)
1 610 000 000 сўм маблағни молиялаштириб бериши белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан тарафлар ўртасида 2022 йил октябрьдекабрь ойларида тасдиқланган бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги
ҳисоб-фактура ҳужжатлари (Шакл 3, Шакл 5) асосида 1 676 842 106 сўмлик
ишлар бажарилиб топширилган бўлса-да, жавобгар томонидан бажарилган
2
ишлар учун 1 593 421 000 сўм тўловлар амалга оширилиши натижасида
83 421 106 сўм қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш
ҳақидаги талабномасига жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида қарздорликни
ундириш ҳақида судга мурожаат қилган.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда –
ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо пудрат
шартномаларини лозим даражада бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 7.4-бандида, Буюртмачи
томонидан бажарилган ишларга оралиқ тўловларни бажарилган қурилишмонтаж ишларининг ҳажмидан 95 фоизи ойма-ой тўлаб борилиши ва иншоот
амалдаги қонунчиликка асосан белгиланган тартибда қабул қилиб олингандан
сўнг мазкур шартномада белгиланган (бир йиллик) кафолатли муддат тамом
бўлгандан кейин, фойдаланувчининг берган хати асосида ишлар қийматининг
қолган 5 фоизи тўлови белгиланган тартибда амалга оширилиши назарда
тутилган.
Даъвогар шартнома бўйича мажбуриятларини бажариб, шартномага
асосан 1 676 842 106 сўмлик ишларни бажариб топширган. Бир йиллик
кафолат муддати давомида фойдаланувчи томонидан ишлар бажарилган
объектда нуқсонлар юзага келганлиги бўйича эътирозлар келиб тушмаган
бўлсада, бажарилган ишлар қийматининг 5 фоиз тўлови – 83 421 106 сўм
маблағлар тўлаб берилмасдан қолган.
Шу боисдан суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозим.
3
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 83 421 106 сўм асосий қарз,
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига
1 668 422,12 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 237, 241,
333, 631-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Хххх» ДМ Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасидан
даъвогар “ХХХХ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 83 421 106 сўм
асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 1 668 422,12 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.А.Муқумова
4