← Назад
Решение #2825516 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 755 символов
4-1805-2508/5205-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Миришкор туман фермерлар
кенгаши даъвогар “*********” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
“*********”
масъулияти
чекланган
жамияти
ҳисобидан
229 846 613 сўм асосий қарз, 57 461 653,25 сўм жарима ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича ишни жавобгар вакили *** (2025 йил 1 июндаги ишончнома
асосида) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермерлар кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб
юритилади) даъвогар “*********” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар “*********” масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
229 846 613 сўм асосий қарз, 57 461 653,25 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили асосий қарздорлик тўлиқ
тўланганлигини маълум қилиб, даъво талабларини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида кенгаш ва даъвогар вакиллари иштирок этмади.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо
юзасидан муносабат билдирмади. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида кенгаш ва
даъвогар хабардор қилинганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни кенгаш ва даъвогар вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025
йил 9 март куни “Пахта хом-ашёсини харид қилиш тўғрисидаги”
20250309-сонли фъючерс шартномаси тузилган (бундан кейин матнда шартнома
деб юритилади).
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар “Сотиб
олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича 2025 йил 9 март кунидаги
202500309-сонли савдо баённомаси асосида “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш
ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи” эса ушбу товарни етказиб бериш, шунингдек
шартноманинг 3.1-бандига кўра, “Сотувчи” томонидан маҳсулот етказиб бериш
молиявий йилнинг сентябрь-ноябрь ойларида амалга ошириш ҳамда
шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сонли
қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул
қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий
йилнинг 31-декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар - “Сотиб
олувчи”га 7 766 кг пахта топшириш мажбуриятини олган.
Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган
2025 йил 30 сентябрдаги 03-сонли, 2025 йил 30 сентябрдаги 04-сонли, 2025 йил
30 сентябрдаги 05-сонли электрон ҳисоб-фактуралар асосида жами 37 843 кг
362 194 700 сўмлик пахта хом ашёсини етказиб берган ҳамда ҳисобварақфактуралар жавобгар томонидан тасдиқланган.
Шартноманинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган пахта
учун якуний ҳисоб-китобларни йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати
бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян
ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга
мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни
талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФК 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини
олади.
Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар томонидан 2025 йил
29 сентябрдаги 211-сонли тўлов топширқномасига кўра 56 106 272 сўм, 2025 йил
23 октябрдаги 159-сонли тўлов топширқномасига кўра 3 810 075 сўм, 2025 йил
5 декабрдаги 216-сонли тўлов топширқномасига кўра 150 000 000 сўм, 2025 йил
19 декабрдаги 247-сонли тўлов топширқномасига кўра 79 846 613 сўм, 2025 йил
23 декабрдаги 358-сонли тўлов топширқномасига кўра 72 440 740 сўм пахта
ҳосили якуний ҳисоб-китоби учун маблағ жами 362 203 700 сўм қарздорлик тўлаб
берилган.
Жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган.
Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатлардаги тўлов топшириқномалари билан ўз
тасдиғини топган.
Шу боис суд, даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 57 461 653,25 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.5-бандида, шартнома
шартлари асоссиз бажарилмаганда суд қарорига асосан биржа битими бўйича
шартнома қийматининг бажарилмаган қисмининг 25 фоизи миқдорида жарима
қўлланилиши белгиланган.
ФК 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФК 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади.
Суд даъвогарнинг жарима (229 846 613*25%=57 461 653,25) ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
4-бандида Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок
этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга асосан, асосий қарздорлик тўлиқ тўланганлигини инобатга олиб,
жарима миқдорини 15 000 000 сўмгача камайтиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат
қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилгандан кейин асосий
қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги сабабли давлат божи жавобгар зиммасига
юкланади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
15 000 000 сўм жарима ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 5 746 166 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170,
176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар “*********” фермер хўжалиги фойдасига
15 000 000 сўм
жарима ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 5 746 166 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассацич тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов