Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1702-2501/2542 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья SATVALDIYEV BEGZOD ODILJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый
Source ID e7e79d94-bc1d-4f41-95ce-24f802aada41 Claim ID PDF Hash c1cc48352922875f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 296-моддаси ИПК 296 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1702-2501/2542-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Сатвалдиев Кассация инстанциясида маърузачи судья - У.Холиков АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Андижон шаҳри (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2026 йил 7 январь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья У.Холиков раислигида, судьялар А.Мадаминов ва О.Садиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Қодировнинг котиблигида, Андижон вилоят прокурорининг ёрдамчиси Ж.Рашидов, “ NTE ” масъулияти чекланган жамияти вакиллари З.Хошимов (ишончнома ва ордер асосида), А.Султонов, Х.Қамбаров (ишончнома асосида), “ RH T TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Абдуллаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар – “ NTE ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “ RH T TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятига 471 тонна “пахта толаси” аслича (натура) даъвогарга топшириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Агробанк” АТБ манфаатида Марҳамат туман прокурори томонидан киритилган кассация протести асосида ишни Андижон вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ NTE ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ RH T TEKSTIL” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнларда “жавобгар” деб юритилади) 471 тонна “пахта толаси” аслича (натура) даъвогарга топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Асака туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан “Агробанк” АТБ манфаатида Марҳамат туман прокурори томонидан кассация протести киритилган. Суд мажлисида прокурор “Агробанк” АТБ манфаатида Марҳамат туман прокурори томонидан киритилган кассация протестини чақириб олиш тўғрисида ариза тақдим қилди. Суд мажлисида даъвогар вакиллари прокурорнинг аризасини судга ҳавола қилди. Суд мажлисида жавобгар вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати прокурорнинг “Агробанк” АТБ манфаатида Марҳамат туман прокурори томонидан киритилган кассация протестини чақириб олиш тўғрисидаги аризаси ўрганиб, қуйидагиларга асосан кассация протести бўйича кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда “ИПК” деб юритилади) 298-моддасининг иккинчи қисмига кўра, кассация протести келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар протестни чақириб олишга ҳақли. ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, кассация протести иш юритишга қабул қилинганидан кейин протест келтирган прокурор ёки юқори турувчи прокурор томонидан протестни чақириб олиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати “Агробанк” АТБ манфаатида Марҳамат туман прокурори томонидан киритилган кассация протести бўйича кассация инстанциясида иш юритишни тугатишни лозим топади. Судлов ҳайъати суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, Марҳамат туман прокуратураси томонидан кассация инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдиришни лозим топди. Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва тўққинчи қисмларига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бинобарин, судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118, 195, 196, 296, 298-моддаларини қўллаб, а ж р и м қ и л д и: “Агробанк” АТБ манфаатида Марҳамат туман прокурори томонидан киритилган кассация протести бўйича кассация инстанциясида иш юритиш тугатилсин. Марҳамат туман прокуратураси томонидан кассация инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози томон Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ ҳайъат аъзолари /и У.Холиков мзо/ А.Мадаминов /имзо О.Садиков