Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2511/9780 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID b8123d91-d534-4f9d-b17c-8418a0f9e371 Claim ID PDF Hash 1615adde68d4ea66... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онуннинг 6-моддаси онуннинг 6 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 16-моддаси онуннинг 16 law
онуннинг 89-моддаси онуннинг 89 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 898 символов
4-1801-2511/9780-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 07 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, Б.Давлятов котиблигида, аризачи "Altr ns" масъулияти чекланган жамиятининг қарздор "N s f Inv st M x" хусусий корхонасини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни қарздор вакили У.Пардаева (000132-сонли адвокатлик ордери асосида), муваққат бошқарувчи Б.Холмуродов (шахсий маълумотнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: аризачи "Altr ns" масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "N s f Inv st M x" хусусий корхонаси (бундан кейин матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 14 ноябрдаги ажрими билан қарздорга нисбатан умумбелгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган, кузатув тартиб таомили жорий этилган ва қарздорнинг муваққат бошқарувчиси этиб, суд бошқарувчиси Б.Холмуродов тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи Б.Холмуродов кузатув жараёнида жамиятнинг молиявий аҳволи таҳлил қилинганлигини, таҳлил натижалари бўйича хулоса тузилганлигини, аризачининг жамиятга нисбатан билдирган барча талаблари қондирилганлигини, аризачи аризани оқибатсиз қолдиришни сўраганлигини, кузатув жараёнида қарздорнинг доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганлигини, қарздорни банкрот деб топишни рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили қарздорликни бартараф этганлигини таъкидлаб, суддан аризачининг аризасини рад этишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, аризачи суд мажлисига келмади. Бироқ аризачи судга ёзма ариза тақдим этиб, қарздор томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги сабабли аризани рад этишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда–ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, суд ишни аризачининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасининг биринчи қисмига кўра, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломати ҳисобланади. Қонуннинг 6-моддасига биноан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд томонидан кўриб чиқилади. Муваққат бошқарувчининг ҳисоботи ва илова қилинган ҳужжатларга кўра, муваққат бошқарувчи томонидан Қонуннинг 84-92-моддаларига мувофиқ қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлил қилиниб, кредиторлари аниқланган ва кредиторларнинг талаблари реестри тузилган, шунингдек қарздорга нисбатан кузатув жорий этилгани ҳақида “Биржа” газетасида берилган эълон орқали кредиторлар хабардор қилиниб, кредиторларнинг биринчи йиғилиши чақиртирилган. Қонуннинг 92-моддасига мувофиқ суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Агар кредиторларнинг биринчи йиғилишида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларидан бирини қўллаш ҳақида қарор қабул қилинмаган бўлса ёки судга унинг қарорларидан ҳеч бири ушбу Қонуннинг 16-моддасида белгиланган муддатда тақдим этилмаган бўлса, суд доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари бўлган тақдирда, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Доимий тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, суд қарздорнинг фаолиятини тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш тўғрисидаги масалани кредиторлар йиғилишида кўриб чиқиш учун тақдим этилган материалларни қайтаради. Қонуннинг 89-моддасида кредиторлар биринчи йиғилиши ҳал қиладиган масалалар белгиланган бўлиб, унга кўра, кредиторлар биринчи йиғилиши суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида, кредиторлар қўмитаси аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида, санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича қарор қабул қилиши белгиланган. Қарздор кредиторларининг биринчи йиғилишида муваққат бошқарувчи томонидан амалга оширилган ишлар ва тўловга қобилиятсизликнинг кейинги тартиб-таомилларига ўтиш масаласи муҳокама қилинган. Унга кўра, қарздор тўловга қобилиятли эканлиги қайд этилган. Муваққат бошқарувчи Б.Холмуродов томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 17 декабрдаги якуний ҳисобот хулосасида аризачининг талаблари тўлиқ қаноатлантирилганлиги ҳисобга олиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик бўйича қўзғатилган ишни рад этиш сўралган. Қонуннинг 51-моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд қуйидаги суд ҳужжатларидан бирини қабул қилади: қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги қарор; қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор; суд санацияси тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ва унинг муддатини узайтириш тўғрисидаги ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим; тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим; келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатининг кўчирма нусхаси суд томонидан дарҳол қарздорнинг турган жойидаги (яшаш жойидаги) давлат ижрочисига юборилади. Қонуннинг 55-моддасига кўра, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори қуйидаги ҳолларда қабул қилинади: тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланмаганда; суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда; сохта тўловга қобилиятсизлик аниқланганда. Суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарори ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам қабул қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, муваққат бошқарувчининг хулосасига асосан аризачи – кредиторнинг билдирган талаблари қаноатлантирилганлиги, қарздорнинг қолган кредиторлари томонидан қарздорни банкрот деб топишга қарши эканлиги тўғрисида қарор қабул қилинганлигини инобатга олиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи, учинчи ва бешинчи қисмларида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши, шунингдек даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан ташкилотлар ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, аризани қаноатлантириш рад этилганлиги ва аризачининг судга мурожаат қилишга сабаб бўлган қарздорлик суммаси қарздор томонидан судга мурожаат қилинганидан сўнг қопланганлиги боис суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни, ундан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва 618 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 55-моддасига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосан суд қ а р о р қ и л д и: аризани қаноатлантириш рад этилсин. Қарздор "N s f Inv st M x" хусусий корхонасидан "Altr ns" масъулияти чекланган жамияти фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ҳамда 618 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов