← Назад
Решение #2825546 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| суд ишни ИПК | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 386 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1502-2501/12427-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 7 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Аманов
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Маматқуловнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖнинг, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ”
МЧЖ ҳисобидан 450 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ”
МЧЖ ва жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ўртасида 23.02.2024 йил куни
24-RSN-01/01-сонли кўмир етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган
бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга кўмир етказиб бериш,
даъвогар эса етказиб берилган кўмир маҳсулотлари учун тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 450 000 000 сўмлик кўмир
маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан етказиб
берилган кўмир маҳсулотлари учун тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг
қарздорликни
тўлаш
тўғрисидаги
юборилган
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан
450 000 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган.
Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида
кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни даъвогар вакили иштирокисиз
кўришни лозим ҳисоблайди.
Жавобгар суд мажлиси куни ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу сабабли, суд ишни
ИПКнинг 128-моддасига асосан, жавобгар вакили иштирокисиз кўришни
лозим ҳисоблайди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, лозим даражада
бажарилиши керак.
Фуқаролик кодексининг 386-моддасида, олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва
унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ”
МЧЖ ва жавобгар “ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ўртасида 23.02.2024 йил куни
24-RSN-01/01-сонли кўмир етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган
бўлиб, ушбу шартномага кўра, даъвогар жавобгарга кўмир етказиб бериш,
даъвогар эса етказиб берилган кўмир маҳсулотлари учун тўловларни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 450 000 000 сўмлик кўмир
маҳсулотлари етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан етказиб
берилган кўмир маҳсулотлари учун тўловлар амалга оширилмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарзи 450 000 000 сўмни
ташкил қилган.
Ушбу қарздорлик ишдаги ҳужжатлар ҳамда билан ўз тасдиғини топади.
Бундай ҳолда, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 450 000 000 сўм асосий қарз, 41 200
сўм почта харажати, 9 000 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Фуқаролик кодексининг 236, 386-моддалари ва
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 163, 170, 176, 177, 178, 179,
180, 186, 259-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар “ДАЪВОГАР НОМИ” МЧЖ фойдасига, жавобгар
“ЖАВОБГАР НОМИ” МЧЖ ҳисобидан 450 000 000 сўм асосий қарз, 41 200
сўм почта харажати, 9 000 000 сўм давлат божи, жами 459 041 200 сўм
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг мазкур ҳал қилув қарори
устидан шу суд орқали, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал
қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация шикояти
(протести) келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
Ф.Аманов