← Назад
Решение #2825549 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| Конун | 56 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9501-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Андижон шаҳар
2026 йил 7 январь
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили Ж.Исмоилов (2026 йил 5 январдаги 1-сонли ишончнома
асосида) нинг иштирокида, даъвогар Андижон вилояти Транспорт
бошқармасининг, жавобгар « HE BES
2021” масъулияти чекланган
жамиятидан 37 500 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Андижон вилояти Транспорт бошқармаси (кейинги матнларда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, « HE BES 2021”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб
юритилади)дан 37 500 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризани қўллаб-қувватлаб,
бугунги кунга қадарли жарима суммаси бўйича жавобгар томонидан тўловлар
амалга оширилмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
кўрсатувларини тинглаган холда қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Транспорт
вазирлиги хузуридаги транспорт назорати инспекцияси автомобил ва сув
транспортида назорат Андижон вилояти ҳудудий бўлими инспекторлари
томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик
субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил девонининг 2025 йил 4 февралдаги 04/02-02-728-сонли хати
(601-075-512) текширув кодига асосан Транспорт назорати инспекциясининг
2025 йил 5 февралдаги 84-сонли буйруги ва текширув дастурига мувофиқ
жавобгарнинг автомобил транспортида йуловчи ташиш фаолиятини амалга
оширишда Ўзбекистон Республикасининг сохага оид қонун ҳужжатлари
талабларига, шу жумладан “Лицензия ва рухсат бериш талаблари хамда
шартларига” риоя этилиши буйича 2023 йил 1 январь кунидан 2025 йил
11 февраль кунига қадар текширилган ва текширув натижаси бўйича
белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган.
Ўтказилган текширишда, жавобгар автомобил транспортида йўловчи
ташиш
фаолиятини
амалга
оширишда
Ўзбекистон
Республикаси
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-тамойиллари
тўғрисида”ги қонун(кейинги матнларда қонун деб юритилади)нинг
24- ва 52-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўналишларни
бириктириш бўйича очик тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш
тартиби тўғрисида”ги низомнинг 55-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 36-сонли карори билан тасдикланган
“Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни шахарда, шахар атрофида,
шахарлараро ва халкаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти”нинг
11 ва 37-бандларида белгиланган “Лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда
шартлари”га риоя этмасдан фаолият олиб борганлиги аниқланган.
Ўтказилган текширув натижаси бўйича тўпланган ҳуқуқбузарликка оид
ҳужжатлар қонуннинг 53-моддасига асосан даъвогар томонидан кўриб чиқилиб,
даъвогарнинг 2025 йил 17 июлдаги 15-сонли қарорига кўра, жавобгарга
қонуннинг 52-моддасида назарда тутилган ҳукукбузарлик, яъни мунтазам
йўналишда ташиш фаолияти билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз
(гувохномасиз) шуғулланганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
100 баравари миқдорида 37 500 000 сўм жарима қўлланилган.
Қарор нусхаси белгиланган тартибда жавобгарга юборилган. Мазкур
қарорга кўра, жарима Ўзбекистан Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилигидаги Транспорт вазирлигининг тегишли ҳисобрақамига тўланиши
белгиланган.
Қонуннинг 55-моддасига кўра, хуқуқбузар қўлланган жаримани бир ой
муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши белгиланган бўлсада, лекин жавобгар
томонидан жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган.
Конуннинг 56-моддасида, хуқуқбузар томонидан жарима ихтиёрий
равишда тўланмаган такдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисида
судга ариза билан мурожаат қилиши белгиланган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Баён этилганларга асосан суд, суд харажатларини муҳокама этган ҳолда
даъвонинг асослантирилган қисмига мутаносиб суд харажатларини жавобгар
ҳисобидан ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 37 500 000 сўм жарима
ва 41 200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234,
261,333-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал
кодексининг 66, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар « HE BES 2021” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
Андижон вилояти Транспорт бошқармаси фойдасига 37 500 000 сўм жарима,
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар « HE BES
2021” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 750 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов