← Назад
Решение #2825554 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 242 | — | code_article |
Текст решения
5 950 символов
4-2006-2501/5097-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
07.01.2026 йил
Бухоро шаҳри
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси Н.Зоиров раислигида, судья
ёрдамчиси А.Саноев котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг Ромитан туман фермер деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши манфаатида жавобгар "BOG'IMUSO SL
Z MIN" фермер хўжалигидан жами 12181000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили – Ф.Ражабов (ишочномага асосан)
иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Бухоро туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармасининг Ромитан туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар - "BOG'IMUSO SL Z MIN" фермер хўжалигидан 12181000 сўм миқдоридаги
ааъзолик бадалидан бўлган асосий қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво таабини қўллаб-қувватлаб,
даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли Қарорининг 3-бандида 2018 йил
01 июлдан бошлаб барча фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермерлари кенгашига
аъзолиги мажбурий эканлигини, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эса
ихтиёрий ҳисобланиши, мазкур Қарорнинг 4-бандида пахта ва ғалла етиштиришга
ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган пахта
хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ҳамда доннинг
шаклланган ўртача нархидан 0,6 фоиз миқдорида аъзолик бадали маблағлари тўланиши
белгиланганлигини, жавобгар - "BOG'IMUSO
SL Z MIN" фермер хўжалиги
томонидан пахта ва ғалла сотишдан даромад олинган бўлсада, Кенгашга аъзолик бадали
тўланмаганлиги, 2025 йил 17 апрел ҳолатида тўланмай қолган аъзолик бадалидан
қарздорлик 12181000 сўмни ташкил қилганлигини, қарздорликни тўлаб бериш
тўғрисидаги талабнома эътиборсиз қолдирилганлигини, даъво аризасини қанотлантириб
беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддаларига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириш, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, Ромитан туман фермер
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (шартнома матнида “Кенгаш”) ва
жавобгар - "BOG'IMUSO SL Z MIN" фермер хўжалиги (шартнома матнида
“Фермер”) ўртасида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгашига аъзолик тўғрисида 2023 йил 08 февралда 3/9-147-сонли аъзолик тўғрисида
шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра “Кенгаш” "Фермер"ни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий ташкилий шакли сифатида
унинг ўрнини ошириш, иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини
мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, "Фермер" эса аъзолик
бадалини ҳар йили "Кенгаш"га тўлаб боришни ўз зиммасига олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги "Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3680-сонли Қарорининг 3-бандига кўра,
барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашга аъзолиги мажбурий, томорқа ер
эгалари учун эса ихтиёрий ҳисобланиб, Қарорнинг 4-бандида пахта ва ғалла
етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган
пахта хомашёси бўйича биржада эълон қилинадиган бошланғич нархдан ҳамда доннинг
шаклланган ўртача нархидан 0,6 фоиз миқдорида аъзолик бадали тўланииши
белгиланган.
Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар "BOG'IMUSO SL Z MIN" фермер хўжалигининг 2025 йил 07 январ ҳолатида аъзолик
бадалларидан қарздорлиги 11864000 сўмни ташкил қилади. Демак, даъвогарнинг даъво
талаби асосли ва уни қисман қаноатлантириш лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 242-моддасига кўра,
агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан
белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса —
ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш
вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида
бажариши шарт.
Суд, қайд этилганларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатлари ва давлат божини жавобгардан ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 242-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар - "BOG'IMUSO SL Z MIN" фермер хўжалигидан даъвогар –
Ромитан туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фойдасига
11864000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
3. Жавобгар - "BOG'IMUSO SL Z MIN" фермер хўжалигидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетига 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
4. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
5. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида,
қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш
мумкин.
Судья
Н.Зоиров