Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1807-2501/4382 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2b98d54a-fd55-48e1-8a9c-a44945573574 Claim ID PDF Hash d45669a609b18776... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
збекистон Республикаси Ер кодексининг 441-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 441 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси Ер кодекси 87 1 code_article
рни ушбу Кодекснинг 86-моддаси рни ушбу Кодекс 86 code_article
ИПКнинг 3246-моддаси ИПКнинг 3246 law
ИПКнинг 3247-моддаси ИПКнинг 3247 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 21 758 символов
4-1807-2501/4382-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья У.Латипов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Бозоров Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Ф.Тошпўлатов (ишончнома асосида), Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси вакиллари А.Исмоилов, Т.Нормўминов, С.Астонов, В.Баратов (ишончномалар асосида), “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Убайдуллаев, унинг вакиллари А.Насруллаев, З.Ҳудойбердиева (ишончномалар асосида), Щзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси вакили Б.Кутфидиновнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарорига нисбатан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 148.674.431 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 148.674.431 сўм қарздорлик, олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ва республика бюджетига 2.973.489 сўм давлат божи ундирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 2 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) томонидан жавобгар манфаатида тафтиш тартибида шикоят берилиб, унда биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида қуйи инстанция судлари томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2011 йилдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 3-бандига кўра, ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер ажратиб бериш лойиҳасини тузадиган “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Қурилиш ва уйжой коммунал хўжалиги вазирлиги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлим(бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланиши белгиланганлиги, бироқ Низом талабларига зид равишда баҳолаш ташкилоти жалб этилмасдан нобудгарчилик миқдори ҳисобланганлиги, даъвогар томонидан ўз даъво талабининг нобудгарчилик харажатини ҳисоблаш нима сабабли ер участкасини танлаш босқичида эмас, балки савдога чиқарилиб, орадан уч ой вақт ўтгач аниқланганлиги ва қайси қонунга асосан баҳоловчи ташкилот жалб этилмаганлигини исботлаб беролмаганлиги, Низомнинг 19-бандида Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган экин ерлари, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мева кўчатлари, мевазорлар ва бошқалар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидаги ерларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланиши қайд этилган бўлса-да, нобудгарчилик миқдори нотўғри ҳисобланганлиги, ушбу ер майдони аукционга қўйилганда 148.674.431 сўм нобудгарчилик харажатлари мавжудлиги кўрсатилганда, аукционда қатнашмаслиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган Палата вакили тафтиш шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни ҳамда биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ҳам тафтиш шикоятидаги важларни қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини бекор қилишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, суд инстанциялари томонидан иш учун аҳамиятли барча ҳолатлар тўлиқ ўрганилиб, моддий ва процессуал қонун нормалари асосли 3 қўлланилганлиги ва суд қарорлари қабул қилинганлигини баён этиб, биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатларини ўз кучида қолдириб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили тафтиш шикояти бўйича қонуний қарор қабул қилишни билдирди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган тафтиш тартибидаги шикоятни эса қаноатлантирмасдан рад этиш ҳақида фикр билдирди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари ҳамда қонун нормалари билан биргаликда ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасиг кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти Қамаши тумани, Қизилтепа МФЙ ҳудудидаги 232-215қконтурлардаги ер майдонларидан “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг L :12936778 бўйича 2025 йил 27 январь куни “Электрононлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги №YU-1244605 рақамли баённома билан 0.3299 га тенг ер майдони ва шу кундаги L :12936780 бўйича “Электрононлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги №YU-1244597 рақамли баённома билан 0.3595 га тенг ер майдони, L :12936784 бўйича “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги №YU-1240635 рақамли баённома билан 0.2996 га тенг ер майдони, L :12936786 бўйича “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги №YU-1244606 рақамли баённома билан 0.2996 га тенг ер майдони ҳамда L :12989667 бўйича 2025 йил 30 январдаги “Электрон- 4 онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги №YU-1243903 рақамли баённома билан 0.3902 га тенг ер майдони, жами 1.68 гектар ер участкасида кичик саноат зонаси, меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи қуриш учун сотиб олган. Қашқадарё вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бўш турган давлат активлари, мавжуд табиий ресурслар захиралари, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидаги ер майдонлари ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига қўшилган қиймат занжирини яратиш, янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 февралда “2023 – 2025 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ижтимоийиқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-44-сонли қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади) қабул қилинган. Қарорнинг 7 ва 8-бандларида, Вазирлар Маҳкамаси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Қашқадарё вилояти туманларида кичик саноат зоналари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ва бошқа саноат объектларини барпо этиш мақсадида 8-иловага мувофиқ жами 206,0 гектар, шундан 32,1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган ва Кадастр агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга 8-иловада белгиланган ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши муносабати билан ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисоботга тегишли ўзгартиришлар киритиши белгиланган. Мазкур Қарорнинг 9-бандида, ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши натижасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни белгиланган тартибда қопланиши белгиланган. Ер фонди тоифаси ўзгартирилган ва электрон-онлайн аукцион савдосида жавобгар томонидан сотиб олинган ер майдонини нобудгарчилиги “Ўздаверлойиҳа” Давлат илмий-лойиҳалаш институти “Қашвилерлойиҳа” Қашқадарё вилоят бўлими томонидан Низом талаблари асосида ҳисоб китоб қилинган ва нобудгарчилик миқдори 148.674.431 сўмни ташкил қилиши аниқланган. Даъвогарнинг 148.674.431 сўмни тўлаш юзасидан жавобгарга юборилган талабномаси оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли, ушбу суммани ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилганлиги ҳамда апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли ва қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сонли қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, 5 фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ ҳўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 17 ва 18-бандларига кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади. Олинмаган маҳсулотни тиклаш бўйича давр сифатида тўрт йил қабул қилинади, шу давр ичида янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун ер участкаси танланиши, лойиҳалаштириш, қурилиш ва мелиорация ишлари, шунингдек агромелиорация тадбирлари амалга оширилиши керак. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади: қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларининг оборотдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш; қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистрал каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя зоналари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини оборотдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш; юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди: якка тартибдаги ва кўп квартирали уйлар қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш; дафн этиш жойларини ташкил қилиш, давлат (мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар) таълим ва даволаш муассасалари, болалар уйлари, “Меҳрибонлик” уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ва “Мурувват” уйлари қурилиши учун; сув хўжалиги учун мелиорация объектлари ва гидротехника иншоотлари қуриш; муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар барпо этиш; ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш; мудофаа эҳтиёжлари; Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари. Қонунчилик ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан юридик ва жисмоний шахслар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини 6 қоплашдан озод қилинадиган бошқа ҳолатлар ҳам белгиланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 441-моддасига кўра, суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши лозим. Ушбу ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, ерларнинг сув билан таъминланганлиги даражаси, шунингдек сув ресурсларининг мавжудлиги ҳамда уларга доир лимитлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг хулосаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан амалга оширилади. Қарорнинг 8-иловасига кўра, Қамаши тумани, Манғит МФЙ ҳудудидаги 232-215 контурдаги 1,68 гектар ер фонди тоифаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан кичик саноат зонаси, меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва тўхташ жойи қуриш мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўзгартирилган. Қарор талабларига кўра, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан кичик саноат зонаси, меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган ер майдонлари аукцион савдога чиқарилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 87-моддасининг 1-қисмида, Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларини, шу жумладан жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни ушбу Кодекснинг 86-моддасида назарда тутилган зарарлар ўрнини қоплашдан ташқари қопланиши қайд этилган. Ушбу модданинг 2-қисмига кўра, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари ажратиб бериладиган юридик ва жисмоний шахслар, ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари оборотидан чиқариб ёки у қадар қийматга эга бўлмаган ерлар қаторига ўтказган ҳолда объектлари атрофига муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатиладиган юридик ва жисмоний шахслар, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва ўрмон фонди ерларида ички хўжалик ер тузиш лойиҳасига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган қурилиш объектларини жойлаштирадиган (қурадиган) юридик ва жисмоний шахслар томонидан қопланиши белгиланган. 7 Судлов ҳайъати жавобгарнинг Низом талабларига мувофиқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлим(бошқарма)лари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланиши белгиланганлиги, бироқ баҳолаш ташкилоти жалб этилмаганлиги каби важи билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Хусусан, иш ҳужжатларидаги “ЎзДаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти “Қашвилерлойиҳа” Қашқадарё вилоят бўлинмасининг 08.05.2025 йилдаги 41-01/7-491-сонли хатига кўра, Низом талабларига мувофиқ L :12936784 бўйича 26 523 590 сўм, L :12936786 бўйича 26 523 590 сўм, L :12936780 бўйича 31 828 308 сўм, L Т:12936778 бўйича 29 208 344 сўм, L :12989667 бўйича 34 590 599 сўм жами 148 674 431 сўм нобудгарчилик миқдори ҳисобланганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шартлиги, 72-моддасид эса қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. ИПКнинг 3246-моддаси биринчи қисмида, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текшириши белгиланган. ИПКнинг 3247-моддаси биринчи қисми биринчи бандида ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Баён қилинганлардан кўринадики, биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан моддий ва процессуал қонун нормалари тўғри қўлланган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжатлари қабул қилинганлиги боис, тафтиш шикоятидаги важларни асосли деб бўлмайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, мазкур модданинг тўққизинчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланиши белгиланган. Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, судлов ҳайъати Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарорини ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарорини ўзгаришсиз, тафтиш тартибидаги шикоятни эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш шикояти учун тўланган 41.200 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни ҳамда “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти 8 ҳисобидан республика бюджетига ишни тафтиш инстанциясида кўриш билан боғлиқ 1.486.744 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 3246-3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 5 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берган тафтиш тартибидаги шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти томонидан тафтиш шикояти учун тўланган 41.200 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. “Чироқчи Пахтасаноаттранс” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 1.486.744 сўм давлат божи ундирилсин ва ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Н.Хўжақулов