← Назад
Решение #2825564 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9519-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 7 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Эгамбердиев (2025 йил 26 декабрдаги 44-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, «N s f m g str ” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамиятидан
883 025 627 сўм асосий қарз, 441 512 813,5 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
«N s f m g str ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
жавобгар деб юритилади)дан 883 025 627 сўм асосий қарз, 441 512 813,5 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасидаги ўз кўрсатмасида, даъвони
қувватлаб, жавобгар билан пудрат шартномаси тузилганлиги, шартномага
асосан пудрат ишлари тўлиқ бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги, бироқ
жавобгар тўловларни амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар тарафнинг суд мажлисида берган кўргазмаларини тинглаб,
иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги матнларда
ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2025 йил 10 февралда 02-сонли пудрат шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага асосан даъвогар Бўстон болалар ва ўсмирлар футбол мактаби №1
ва Бўстон болалар ва ўсмирлар футбол мактаби №2-мактабларини чим қоплама
майдонини таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, бажарилиши лозим бўлган ишлар қиймати қўшимча
қиймат солиғи билан 883 025 627 сўмни ташкил қилган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар томонидан қурилиш пудрат ишлари
бажарилиб, тегишли тартибда объектлар топширган бўлиб, жавобгар
томонидан ишлар қабул қилиб олинган.
Шартноманинг 1-иловасига мувофиқ 50 фоиз аванс маблағи 441 512 813
сўмни ташкил қилиб, ушбу тўлов 2025 йил февраль ойида тўланиши лозим
бўлган.
Бироқ, даъвогар томонидан барча ишлар тўлиқ бажарилиб, жавобгарга
2025 йил 30 июндаги 1-сонли ҳисоб-фактурага асосан топширилган бўлса-да,
бажарилган ишлар учун жавобгар даъвогарга тўловларни амалга оширмаган.
ФКнинг 631-моддага кўра, п[СПиТ:
1.Шартномалар турлари / Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш]
ҳҳҳҳудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи
таваккал қилади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 883 025 627 сўм асосий қарзни
ундириш талаби асосли бўлиб, даъвонинг 883 025 627 сўм ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъво талабида тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги
учун жавобгардан даъвогар фойдасига 441 512 813,5 сўм ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 13.2-бандига кўра,
шартномага тегишли иловаларда кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя
қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирмаганлиги учун жавобгар даъвогарга
кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлв суммасининг 0,5 фоизи
миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий миқдори умумий суммаси
кечиктирилган тўловнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги белгиланган.
ФК 326-моддасига биноан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Мазкур моддага кўра суд, даъвонинг пеня ундириш қисмини муҳокама
қилиб, жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвонинг пеня қисмини
60 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00
Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек,
03.11.11.00 га қаранг);
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юкланади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 883 025 627 сўм асосий
қарз, 60 000 000 сўм пеня, 13 245 385 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажати ва 103 000 сўм ВКА харажатини ундиришни, даъвонинг қолган
қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамиятидан даъвогар
«N s f m g str ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 883 025 627 сўм
асосий қарз, 60 000 000 сўм пеня, 13 245 385 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажати ва 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2026 йил 7 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили А.Эгамбердиев (2025 йил 26 декабрдаги 44-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида, «N s f m g str ” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамиятидан
883 025 627 сўм асосий қарз, 441 512 813,5 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Андижон вилояти ПФК” акциядорлик жамиятидан даъвогар
«N s f m g str ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 883 025 627 сўм
асосий қарз, 60 000 000 сўм пеня, 13 245 385 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта
харажати ва 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши
(протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
С.А.Рустамов