← Назад
Решение #2825569 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 24 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 383 символов
4-1601-2501/22755-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 7 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар раҳбари Ш.Неъматуллаев иштирокида, даъвогар – «А»
МЧЖнинг жавобгар – «Б» фермер хўжалиги ҳисобидан 6400000 сўм
асосий қарз, 3200000 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд
биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – «А» МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво
аризаси тақдим этиб, жавобгар – «Б» фермер хўжалиги (келгуси
ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 6400000 сўм асосий қарз, 3200000
сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар
вакили
жавобгар
томонидан
қарздорлик
қайтарилмаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган
бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
3 июль куни МВ/К-114к-сонли шартномага асосан жавобгар маҳсулотлар
учун олдиндан 100 фоиз миқдорида тўловларни амалга ошириши,
даъвогар корхона эса жавобгарга минерал ўғит воситаларини етказиб
бериши лозим бўлган.
Даъвогар корхона томонидан 2024 йил 4 июль кунги 20-сонли ҳисобфактура асосида 6400000 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга оширилмай
қарздорликка йўл қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг 6400000 сўм асосий
қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, уни қаноатлантириш
лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 3200000 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб,
талаб
қилинган
неустойканинг
адолатли
миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунининг 24-моддасига асосан пеня ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда, суд шартнома шартлари бўйича олдиндан
тўловларни амалга оширилиши лозим бўлганлигини, шартнома бўйича
пеня шаклланишида даъвогарнинг ҳам айби мавжудлигини инобатга
олиб, жавобгар томонидан шартнома шартларининг бузилиши
оқибатларига мутаносиб равишда, Фуқаролик кодексининг 326моддасини қўллаган ҳолда, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантиришни ва 1500000 сўм ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар корхона томонидан даъво аризаси тақдим этишда 412000
сўм давлат божи тўланган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6400000 сўм асосий қарз,
1500000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажатини ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этиш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» фермер хўжалигидан
6400000 сўм асосий қарз, 1500000 сўм пеня, 412000 сўм давлат божи,
41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик
А.Каримов
этувчи