Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/9969 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d44f807a-a5ba-453c-a0dd-8185aec8a84d Claim ID PDF Hash a2979216b7bbaf78... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 130-моддаси ИПК 130 law
онун 29-моддаси онун 29 law
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 6 281 символов
4-1801-2503/9969-сонли иш АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида, судья ёрдамчиси М.Хушнаеванинг котиблигида, даъвогар “Хххх” АЖнинг жавобгар “Хххх” МЧЖга нисбатан 381 298 846 сўм асосий қарз ва 60 683 013 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни тарафлардан: жавобгар вакили: хххх (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар “Хххх” АЖ Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Хххх” МЧЖга нисбатан 381 298 846 сўм асосий қарз ва 60 683 013 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим қилиб, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни инобатга олиб, даъво талабларини кўрмасдан қолдиришни сўради. Даъвогар “Хххх” АЖ суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан, ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини эшитиб, тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни ҳамда ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади: Иш ҳужжатларига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали Косон туман электр таъминоти корхонаси ва “Хххх” МЧЖ ўртасида 210015-сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, корхона (даъвогар) тармоқлари орқали электр энергиясини истеъмолчига (жавобгар) етказиб бериш, истеъмолчи эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра етказиб берилган электр энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган асосий ва пеня қарздорлиги 441 981 859 сўмни ташкил этган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишувни тақдим қилган. Тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 22 декабрдаги 1/4-м-сонли Медиатив келишув битимида тарафлар қуйидагилар ҳақида келишганлар: Қарздор "Хххх" АЖ даъво аризада кўрсатилган 381 298 846 сўм пул маблағини, тўрт ой мобайнида 2026 йилнинг 22 апрель кунига қадар тўлиқ қоплаб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятни олади. “Хххх” АЖ мазкур даъво ариза аризасида кўрсатилган пеня миқдоридан воз кечиш мажбуриятни олади. ИПК 130-моддасига кўра, суд тарафларнинг келишуви учун чоралар кўради, уларга иқтисодий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида низони ҳал этишга кўмаклашади. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)га кўра, медиация - келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули. Қонун 29-моддасининг биринчи қисмига кўра, медиация тартибтаомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо, ёхуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади. Тарафлар томонидан ўзаро келишувга кўра медиацияни амалга ошириш учун профессионал медиатор А.Бойматов жалб этилган. ИПК 131-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига мувофиқ, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиб, низони ҳал қилиш ўзаро келишиб олинган. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Суд, тақдим этилган медиатив келишув битимини ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар ўртасида имзоланган медиатив келишуви қонун талаблари асосида расмийлаштирилганлиги ва унинг қонун талабларига зид эмаслигини эътиборга олган ҳолда, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 23210 моддаси иккинчи қисмига асосан медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш медиатив келишув тузган манфаатдор тарафнинг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади. “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси ҳамда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15, 16, 17, 29-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 131, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қилди: тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги муносабати билан, даъвогар “Хххх” АЖнинг жавобгар “Хххх” МЧЖга нисбатан 381 298 846 сўм асосий қарз ва 60 683 013 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Медиатив келишув тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда медиатив келишув тузган манфаатдор тараф медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида судга мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Муқумова