Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2502/10145 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3d9b937c-4da5-4e9d-858d-664fbdbad25d Claim ID PDF Hash 3955869be812aa1d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
Ушбу кодексининг 744-моддаси Ушбу кодекси 744 code_article
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
аролик кодексининг 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 11 518 символов
4-1603-2502/10145 - сонли иқтисодий иш Судья – Д.Соатов НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 07 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Соатовнинг раислигида, О.Мирзакуловнинг котиблигида, даъвогар – ААААнинг, жавобгар – “ВВВВ” МЧЖга ва қўшимча жавобгарлар – “СССС” МЧЖ ҳамда “ДДДД” МЧЖларга нисбатан муддати ўтган кредит фоизи 28.289,17 АҚШ доллари ва 298.756,31 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи жами 527.045,48 АҚШ долларини солидар тартибда ундириш, ундирувни қўшимча жавобгарлар – “СССС” МЧЖга тегишли Наманган шаҳри, Бобуршох кўчаси, 8Б-уйда жойлашган “Савдо, маиший хизмат ва меҳмонхона” бино иншоатига ва “ВВВВ” МЧЖга эгалидаги “Иссиқхона” ускуналари линиясига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни, даъвогар вакили – ХХХХХ, жавобгар ва қўшимча жавобгарлар вакили – YYYYYларнинг иштирокида, очиқ суд мажлисида Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – АААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар – “ВВВВ” МЧЖга ва қўшимча жавобгарлар – “СССС” МЧЖ ҳамда “ДДДД” МЧЖларга нисбатан муддати ўтган кредит фоизи 228.289,17 АҚШ доллари ва 298.756,31 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи жами 527.045,48 АҚШ долларини солидар тартибда ундириш, ундирувни қўшимча жавобгарлар – “СССС” МЧЖга тегишли Наманган шаҳри, Бобуршох кўчаси, 8Б-уйда жойлашган “Савдо, маиший хизмат ва меҳмонхона” бино иншоатига ва “ВВВВ” МЧЖга эгалидаги “Иссиқхона” ускуналари линиясига қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги кун ҳолатига қарздорлик мавжуд эмаслиги, даъво талабидаги қарздорлик суммаси 25.11.2025 йилдаги шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги келишув битимига асосан тўлов кечиктириб берилганлигини маълум қилиб, медиатив келишувни тасдиқлаб беришни сўради. Жавобгар вакили даъвони қисман тан олди ва медиатив келишув кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида, 7 йил муддатга, 5.4% фоиз устама тўлаш шартни билан, “Иссиқхона ускуналари линиясини сотиб олиш учун” 1.980.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш бўйича 27.08.2020 йилда №799 - сонли кредит шартномаси имзоланган. Кредит шартномасига асосан жавобгарга кредит маблағи ўтказиб берилган. Кредит таъминоти сифатида; 1 1. Қўшимча жавобгарлар – “СССС” МЧЖга тегишли Наманган шаҳри, Бобуршох кўчаси, 8Б-уйда жойлашган “Савдо, маиший хизмат ва меҳмонхона” бино иншоатига ва “ВВВВ” МЧЖга эгалидаги “Иссиқхона” ускуналари линияси тақдим этилган. Мазкур кредит шартномаси шартларига кўра, ажратилган кредитни тақдим этилган муддатли мажбуриятномаларга ёки кредитни қайтариш жадвалига ва кредит шартномаси шартларида белгиланган муддатларга мувофиқ қайтариши кўрсатилган. Жавобгар томонидан шартнома талаблари бузиб келинганлиги, оқибатда МЧЖнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги вужудга келган. Банк томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлса-да, жавобгар шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган. Жавобгарнинг муддати ўтган кредит асосий қарзи муддати ўтган кредит фоизи 228.289,17 АҚШ доллари ва 298.756,31 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи жами 527.045,48 АҚШ доллариқарздорлиги юзага келган. Ушбу қарздорлик иш ҳужжатларда мавжуд бўлган кредит шартномаси, қайтариш графиги, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизларнинг ўз вақтида тўлашлик учун жавобгарга ёзма мурожаатлар қилинган бўлса-да, лекин жавобгар томонидан ушбу мурожаатлар оқибатсиз қолдирилган. Натижада даъвогар манфаатида палата иқтисодий судга мурожаат қилиб, қарздорликни ундиришни сўраган. Кредит шартномасига кўра, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, банк кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни муддатидан олдин ундириши мумкин. Жавобгарнинг кредитни қайтариш графигига риоя қилмасдан қарздорликка йўл қўйганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади. Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан биргаликда муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ушбу кодексининг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб 2 чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Даъво талабида жавобгарга тегишли гаровдаги мол-мулкларга қаратиш сўралган. Мазкур ҳолатда суд, даъво талаби доирасида иш кўриб чиқишни лозим деб топди. Гаров шартномасига кўра, қўшимча жавобгарлар – “СССС” МЧЖга тегишли Наманган шаҳри, Бобуршох кўчаси, 8Б-уйда жойлашган “Савдо, маиший хизмат ва меҳмонхона” бино иншоатига ва “ВВВВ” МЧЖга эгалидаги “Иссиқхона” ускуналари линияси гаровга қўйилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарз олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги белгиланган. Шу сабаб даъво талабининг ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мол-мулкга қаратиш қисми ҳам асослидир. Суд, тарафларнинг судга тақдим этган медиатив келишуви билан қуйидагиларга кўра келишиб бўлмайди. ИПК 131-моддасининг биринчи қисмига кўра тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонуни, 19-моддасига асосан медиация тартиб-таомили, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар томонидан келишув тузилган кундан эътиборан бошланиши белгиланган. Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилади Бироқ, тарафлар томонидан дастлабки медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув судга тақдим этилмаган. 3 Мазкур медиатив келишув, Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги қонунинг 19,20,22,23 – моддалари талабларига зид равишда тузилган. Бундан ташкари, низо даъво талабидаги қарздорлик суммаси 25.11.2025 йилдаги шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги келишув битимига асосан кечиктириш йўли орқали медиатив келишувга эришилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 19.12.2020 йилдаги №36сонли “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти” тўғрисидаги Пленум қарорининг 18-бандида, даъво аризаси (аризаси) иш юритишга қабул қилинганидан кейин низо бартараф этилганлиги муносабати билан медиатив келишув тузишга йўл қўйилмаслиги, бундай ҳолатда иш мазмунан кўриб чиқилиши ва натижаси бўйича давлат божи умумий асосларда ундирилиши белгиланган. Ушбу қоида Ўзбекистон Республикасининг “Медиация тўғрисида”ги Қонуни талабига риоя қилинмаган ҳолда тузилган медиатив келишувга ҳам қўлланилади” деб тушунтириш берилган. Шу боис суд, тарафларнинг медиатив келишув тузилганлиги боис, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни мазмунан кўриб чиқишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасига асосан, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага асосан, даъво талабидаги қарздорлик суммаси 25.11.2025 йилдаги шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги келишув битимига асосан тўлов кечиктирилган ва бугунги кун ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган кредит қарздорлиги мавжуд эмас. Бу ҳолатда қарздорлик суммаси 25.11.2025 йилдаги шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги келишув битимига асосан кечиктириш йўли орқали бартараф этилганлигидан кўриб чиқиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” ги қонун иловасида Давлат божи ставкаларининг миқдори белгиланган бўлиб, 2-бандида мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан эса даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида бироқ, БҲМ нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорида ундирилиши назарда тутилган. 4 Шунга кўра суд даъво аризасини қаноатлантиришни тўлиқ рад этишни, жавобгар – “ВВВВ” МЧЖ хисобидан Республика бюджетига 126.838.649 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 113,118, 176-180 моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогар вакилининг медиатив келишув тузилганлиги боис, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво аризасини қаноатлантириш тўлиқ рад этилсин. Жавобгар - “ВВВВ” МЧЖдан даъвогар - АААА фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “ВВВВ” МЧЖдан Республика бюджетига 126.838.649 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят бериш мумкин. Судья Д.Соатов 5