Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2502/6159 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья ABDURAIMOV XUSNIDDIN KAMOLDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ea926983-e136-4162-84b4-381da1c9ff74 Claim ID PDF Hash 52ad95a7e93e483b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 24-моддаси онуннинг 24 law
онуннинг 25-моддаси онуннинг 25 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
онунни 25-моддаси онунни 25 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1704-2502/6159-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Х.Абдураимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Мадаминов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Андижон шаҳри 2026 йил 7 январь Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судьялар А.Мадаминовнинг раислигида, У.Холиков ва О.Садиковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Қодировнинг котиблигида, даъвогар “ ndij n m x nik z v di” масъулияти чекланган жамияти, жавобгар – “L GI FR NT” масъулияти чекланган жамиятидан 1 036 864 382 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш бўйича Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар келтирган апелляция шикояти асосида ишни Андижон вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “ ndij n m x nik z v di” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар- “L GI FR NT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 1 036 864 382 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 31 октябрь кунги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 500 000 000 сўм пеня, 20 737 287 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати; Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилган. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар апелляция протести келтириб, унда даъвогардан темир йўл вагонларини сотиб олиш учун компания банкдан 2021 йил 23 августдаги 22/21-сонли кредит шартномасига асосан 10 млрд.сўм кредит олганлиги, кредит қарз қолдиғи 1,6 млрд.сўмни ташкил этиши, жавобгарга зиммасига талаб қилаётган пеня қўшимча молиявий юкни ортиши уни банкрот ҳолатига келтириш билан баробар эканлигини билдириб, жаримани бекор қилиш ва янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили Б.Охунов, жавобгар вакили Б.Иргашевлар ҳозир бўлган бўлсаларда, бироқ уларга берилган ишочномаларнинг амал қилиш муддати 2025 йил 31 декабрь куни тугаганлиги, 2026 йил учун ишончнома тақдим этилмаганлиги сабабли 2 уларни иштирокисиз суд мажлисини ўтказишни судлов ҳайъати лозим топади. Судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарори қабул қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, 2021 йилда Тоғ металлургия, энергетика, кимё ва қурилиш материаллари соҳаларида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва маҳаллийлаштириш саноат ярмаркасида 4 ўқли 15-9872 моделдаги пропан вагон цистерна ишлаб чиқаришга электрон шаклда шартнома тузилган. 2021 йил 17 декабрдаги 094079-сонли шартнома бўйича 5-дона пропан вагон цистерна 4 280 879 505 сўмлик ва 2021 йил 26 ноябрдаги 090898-сонли шартнома бўйича 5-дона пропан вагон цистерна 4 280 879 505 сўмлик шартномалар тузилган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, даъвогар жавобгарга 2021 йил 30 декабрдаги 502-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 5-дона 4 280 879 505 сўмлик ва 2022 йил 28 январдаги 22-Р-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 5-дона 4 280 879 505 сўмлик пропан цистерна вагонларини етказиб берган. Жавобгар томонидан эса ушбу маҳсулотлар учун қисман тўловларни амалга ошириб қолган тўловларни амалга оширмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2 996 615 653,50 сўм асосий қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар ушбу 2 996 615 653,50 сўм асосий қарздор ва унга ҳисобланган 2 502 174 070,67 сўм пеня ундириш бўйича даъво ариза билан Андижон туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилган. Даъвогарнинг мазкур даъво аризаси судда кўрилиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво ариза кўрмасдан қолдирилган. Тузилган медиатив келишувга асосан, жавобгар 2023 йил январь ойидан декабрь ойигача 12 ой муддат ичида хар ойда 249 717 971 сўмдан жами 2 996 615 653 сўмни тўлаши даъвогар эса шу кунга қадар ҳисобланган пенядан воз кечиши белгиланган. Даъво аризасида баён қилинишича, жавобгар медиатив келишувга амал қилмай тўловларни яна кечиктириб, 2024 йил 25 июнда 642 131 925 сўм, 2024 йил 18 сентябрда 642 131 925 сўм, 2024 йил 12 ноябрда 642 131 925 сўм, 2024 йил 25 декабрда 147 332 990 сўм жами 2 073 728 765 сўмни кечиктириб тўлаган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 4.1 бандида буюртмачи ва етказиб берувчи шартнома шартларига риоя этмаган ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ жавобгар бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги (матнда кейинги ўринларда “қонун” деб юритилади) қонуннинг 24-моддасида агар қонунчиликда ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, хўжалик шартномаларини бажармаганлик ва лозим даражада бажармаганлик 3 учун ушбу Қонуннинг 25 — 32-моддаларида назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилиши белгиланган. Қонуннинг 25-моддасига кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб берилган бўлиб, маҳсулот қиймати келишилган муддатлардан кечиктириб тўланганлиги ишдаги ҳужжатлар билан исботланади. Бироқ, даъвогар қонуннинг 25-моддасига асосан товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктирганлиги учун жавобгардан 1 036 864 382 сўм пеня ундиришни сўраган. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогарнинг қонунни 25-моддасига мувофиқ товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктирганлиги учун жавобгардан 1 036 864 382 сўм пеня ундиришни сўраган бўлиб, ушбу моддада маҳсулот қийматини тўлаш кечиктирилгани учун пеня тўланиши назарда тутилмаган. Бундай ҳолатда даъвогарнинг пеня ундириш талаби исботланмаган ҳисобланади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмасдан, даъвогарнинг пеня ундириш талабини 500 000 000 сўмга қадар камайтириб, даъвони қолган қисмини рад этиш ҳақида барвақт тўхтамга келган. 4 Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Судлов ҳайъати ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвогар биринчи инстанция суди учун тўлаган 20 737 287 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, апелляцияинстанцияси учун даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига 10 368 644 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, 206 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 68, 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л Д И: “L GI FR NT” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 31 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Биринчи инстанция суди учун “ ndij n m x nik z v di” масъулияти чекланган жамияти тўлаган 20 737 287 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “ ndij n m x nik z v di” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “L GI FR NT” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 10 368 644 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, 206 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан бир йил муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи: А. Мадаминов ҳайъат аъзолари: У. Холиков О. Садиков