← Назад
Решение #2825584 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 07 январь
4-1601-2504/21465-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили З.Байрамова
(ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар
“****************************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“***********” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан 9 283 754 сўм
асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“****************************” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (бундан
буён матнда “жавобгар” деб юритилади)дан 9 283 754 сўм асосий қарз ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 09 декабрдаги ажрими
билан 4-1601-2504/21465-сонли иқтисодий иш судловга тегишлилик бўйича Фарғона
туманлараро иқтисодий судига ўтказилган.
уд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, даъво аризасини қўллаб
қувватлаб, ҳозирги кунга қадар қарздорлик қоплаб берилмаганлиги сабабли, даъвони
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб
белгиланган.
Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда
хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб
топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда мавжуд бўлган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар “****************************”
масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “***********” масъулияти чекланган
жамияти қўшма корхонаси ўртасида 2025 йил 06 май куни ДД-30-2-35/2025-N
сонли хизматлар кўрсатиш юзасидан шартнома тузилган.
Ушбу шартнома бўйича Бюртмачига тегишли бўлган юкларга ишлов бериш,
почта муассасасига тегишли бўлмаган почтага ва экспресс почтага ишлов бериш,
юкларни сақлаш, юкларни ҳаво кемасидан юк омборхонасигача олиб бориш, етказиб
бериш, юклаш, тушуриш хизматлари кўрсатиш белгиланган.
Даъвогар томонидан шартномада белгиланган хизматлар ўз вақтида
кўрсатилган, шу билан бирга ўз зиммасига олган мажбуриятлари тўлиқ бажарилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари қўпол тарзда бузилиб, бажарилган
хизматлар учун тўловлар амалга оширилмаган.
Мазкур ҳолат ишдаги мавжуд бўлган шартнома, 2025 йил 30 июнь кунги 127сонли солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогарнинг 17.10.2025 йил кунги 30-29-512-сонли дебитор қарздорликнинг
бартараф этиш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса –
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича
ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни
бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш),
буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 9 283 754 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи
қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга
асосан
суд,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
9 283 754 сўм асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта
харажатини ҳамда Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундиришни
лозим деб топди.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “****************************” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонаси ҳисобидан 9 283 754 сўм асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси
ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
С. Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 07 январь
4-1601-2504/21465-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили З.Байрамова
(ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар
“****************************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“***********” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан 9 283 754 сўм
асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, ФКнинг 8, 234,
236, 244, 437, 441, 442-моддалари, ИПКнинг 66, 128,170, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “****************************” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонаси ҳисобидан 9 283 754 сўм асосий қарз, тўланган 412 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси
ҳисобидан Олий суд депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув
қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова