Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9318 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 59551423-7903-45ec-b918-c76501a4f5e2 Claim ID PDF Hash 8d3e4137d91bd372... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 6 541 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 7 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья *****раислигида, судья ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар ***** жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида), жавобгар вакили ***** (ишончнома асосида), Бухоро шаҳар прокурори ёрдамчиси *****иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар ***** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар *****масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан ***** пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, жамиятнинг молиявий аҳволи оғир эканлигини, кредит қарздорликлари мавжуд эканлигини таъкидлаб, пеня суммасини камайтиришни сўради. Прокурор даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида фикр берди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 16 августда 489-сон билан рўйхатга олинган Бухоро тумани, Боғидашт маҳалласи ҳудудида жойлашган 10390880-сонли лот бўйича 0,2083 гектар бўлган кўп қаватли уй-жой бинолари ва мажмуаларини қуриш учун ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, ер участкасини сотиб олиш тўловлари *****сўмни ташкил қилиши, харидор (жавобгар) мазкур тўловларни шартномада келишилган жадвалга мувофиқ 12 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар шартномалар мажбуриятини лозим даражада бажармаган, шартномаларда келишилган ер участкаси учун сотиб олиш тўловларини 2025 йилда белгиланган муддатда ўз вақтида амалга оширмаган ва тўловлар кечиктириб тўланган. Шунга кўра даъвогар томонидан шартноманинг 6.2-бандига кўра, сотиб олиш тўловлари кечиктириб тўланган 2025 йил 23 сентябрь куни ҳолатига қадар мазкур шартнома доирасида 311.756.566,47 сўм пеня ҳисобланган, бироқ жавобгар томонидан пеня суммалари тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва 2 қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур модданинг бешинчи қисмига кўра, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар мулкий ҳуқуқларни сотишга нисбатан қўлланади, агар ушбу ҳуқуқлар мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса. Шартноманинг 6.2-бандига кўра, мазкур шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ сотиб олиш тўловлари ўз вақтида тўланмаган тақдирда, харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда буюртмачига пеня тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартига асосан жавобгар томонидан сотиб олиш тўловлари кечиктирилган давр учун пеня суммалари тўғри ҳисобланган ва мазкур пеня суммалари судга тақдим этилган пеня ҳисоб-китоби билан асослантирилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, мажбуриятнинг бузилиши билан неустойка миқдори номутаносиблигини, жавобгар томонидан шартномаларга асосан қарздорлик суммасининг судга қадар тўлаб берилганлигини ва тарафларнинг мулкий манфаатларини инобатга олиб, пеня ундириш ҳақидаги даъво талабларини камайтириб қисман, яъни 47.000.000 сўмга қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. 3 Шу сабабли суд мазкур қонун нормаларига асосан иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 6.235.131,33 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ***** фойдасига *****сўм пеня ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро варақалари берилади. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья *****