← Назад
Решение #2825610 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
7 386 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 7 январь
4-1501-2501/22684-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончномага асосан) Р.Рахматовни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат
палатаси
Фарғона
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
АТБ
“Ўзсаноатқурилишбанк” манфаатида жавобгар «2ашоп Меё 8егу1§» масъулияти
чекланган жамиятидан жами 4 842,54 АҚШ доллари кредит қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар «2ашоп Меё 8ет§» масъулияти чекланган жамиятидан 3 311,14
АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарзи, 1 355,64 АҚШ доллари муддати
ўтган фоизи, 62,77 АҚШ доллари юқори фоиз, 112,99 АҚШ доллари пеня, жами
4 842,54 АҚШ доллари муддати ўтган кредит қарздорлигини ундиришни
сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан маълумотнома тақдим қилиб,
жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича
тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириб
берилишини сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170моддаларига асосан суд, жавобгар ва қўшимча жавобгарларнинг суд мажлиси
куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли уларнинг
иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъво аризани қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик
тижорат банки Фарғона минтақавий филиали билан «2лшоп Меё 8ет§»
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 5 март кунги 1531825-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Ушбу кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга 32
000 АҚШ доллари миқдорида, 36 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан йиллик
17 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағи ажратиб берилган
бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя
қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан келган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф
қилиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилитттга.
ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг
2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4.бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси
ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари
лозим.
Ушбу Пленум қарорининг 5.-бандига кўра, қарз
олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига
кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун
фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар
(комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан
қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун
даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган
тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда
ҳисобланиши мумкин.
ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига ва тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномаси шартларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан 3 311,14 АҚШ
доллари муддати ўтган кредит қарзи, 1 355,64 АҚШ доллари муддати ўтган
фоизи, 62,77 АҚШ доллари юқори фоиз, 112,99 АҚШ доллари пеня, жами 4
842,54 АҚШ доллари ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъво аризани қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 3 311,14 АҚШ доллари муддати ўтган
кредит қарзи, 1 355,64 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 62,77 АҚШ доллари
юқори фоиз, 112,99 АҚШ доллари пеня, жами 4 842,54 АҚШ доллари кредит
қарздорлиги ва тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда даъво
аризаси судга 2025 йил 16 декабрь куни келиб тушганлиги сабабли Марказий
банк томонидан 2025 йил 16 декабрь куни ҳолатига АҚШ доллари курс бўйича
миллий валютада 12 130,01 сўм белгиланганлигини ҳисобга олиб, (даъво
қиймати 4 842,54 АҚШ доллари х 12 130,01 сўм) = 58 740 058,62 сўм, (58 740
058,62 сўм х 2 фоизи) = 1 174 801,17 сўмни ташкил қилганлиги сабабли жавобгар
ҳисобидан 1 174 801,17 сўм давлат божини Республика бюджетига ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Даъвогар АТБ “Ўзсаноатқурилишбанк” фойдасига жавобгар «2нтоп Меб
Зетз» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 3 311,14 АҚШ доллари
муддати ўтган кредит қарзи, 1 355,64 АҚШ доллари муддати ўтган фоизи, 62,77
АҚШ доллари юқори фоиз, 112,99 АҚШ доллари пеня, жами 4 842,54 АҚШ
доллари кредит қарздорлиги ва тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар
«2атоп Меб 8ет§» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Р
аРеспублика бюджетига 1 174 801,17 сўм давлат божи ундирилсин.
и
Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал цилув царори
сустидан шу суд орцали Фар^\
Г»1 га апелляция шикояти (протест)
л
келтиришга ҳацли.
и
к
Т.Маматожиев
э
т
у
в
ч
и
: