Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2501/9479 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 12a3acdb-6acc-4d55-9211-c20e876b69d1 Claim ID PDF Hash 96f81d8e0f690385... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9479-сонли иш Судья: С.А.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2026 йил 7 январь Андижон шаҳри Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Рустамов раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Д.Ибрагимов (2026 йил 05 январдаги 04-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси «H mk r inv st lizing” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар « kiz s nit r s rvis” хусусий корхонасидан 20 805 387,46 сўм муддати ўтган асосий қарз, 14 261 962,25 сўм муддати ўтган устама (фоизли даромад), 800 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, суд биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги матнларда палата деб юритилади) «H mk r inv st lizing” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) манфаатида « kiz s nit r s rvis” хусусий корхонаси (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 20 805 387,46 сўм муддати ўтган асосий қарз, 14 261 962,25 сўм муддати ўтган устама (фоизли даромад), 800 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар билан тузилган лизинг шартномасига асосан жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади ва ўз эътирозларини билдирмади. ИПК 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши 1 мумкин. Мазкур модда талабига кўра суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2024 йил 31 октябрь куни 78-сонли молиявий ижара шартномаси тузилган. Унга кўра, шартнома суммаси 522 938 640 сўмни ташкил қилиб, 48 ой муддатга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан, 2024 йилда ишлаб чиқарилган 40 469 J , 40 428 J ва 40 490 J давлат белгили NIX русумли автомашиналарни жавобгарга топшириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 10.9.1-бандига кўра, ижара тўловлари ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган 2-сон илова тўлов жадвалида кўрсатиб ўтилади ва ижарага олувчи томонидан ойма-ой равишда тўлов жадвалида белгиланган сана, муддат ва миқдорларда тўловларни амалга оширилади. Жавобгар томонидан олинган ижара объектлари учун тўловлари ўз вақтида тўланмасдан келинганлиги оқибатида 2025 йил 9 декабрь кун ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган 20 805 387,46 сўм асосий қарз, 14 261 962,25 сўм фоиз қарздорлиги ҳосил бўлган. Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 20 805 387,46 сўм муддати ўтган асосий қарз, 14 261 962,25 сўм муддати ўтган устама (фоизли даромад), 800 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда даъвонинг 20 805 387,46 сўм муддати ўтган асосий қарз, 14 261 962,25 сўм муддати ўтган устама (фоизли даромад) ундириш талаби шартноманинг 2-иловасига мувофиқ равишда қарздорлик ҳосил бўлганлиги сабабли асосли ҳисобланади. ФК 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 544-моддасига асосан ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан даъвонинг 20 805 387,46 сўм муддати ўтган асосий қарз, 14 261 962,25 сўм муддати ўтган устама (фоизли даромад) ундириш қисмини қаноатлантириш лозим бўлади. 2 Шунингдек, даъвогар даъво талабида тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли жавобгардан 800 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 13.1-юандига кўра, ижарага олувчи ижара тўловларини шартноманниг 2-иловасида белгиланган сана ва миқдорларда тўламаган тақдирда тўламаган тақдирда пул мажбурияти бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган санадан кейинги ой учун 400 000 сўм миқдорида жарима тўлашлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан ижара тўлови икки ой муддатга кечиктирилганлиги сабабли даъвонинг жарима ундириш талаби ҳам асосли ҳисобланади ва жавобгардан даъвогар фойдасига 800 000 сўм жарима ундириш лозим бўлади. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Юқорида қайд қилинганларга асосан суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 20 805 387,46 сўм муддати ўтган асосий қарз, 14 261 962,25 сўм муддати ўтган устама (фоизли даромад), 800 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 717 347 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8, 234, 236, 261, 263, 333, 384, 587, 590, 597-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186-моддаларига асосан ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар « kiz s nit r s rvis” хусусий корхонасидан даъвогар «H mk r inv st lizing” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 20 805 387,46 сўм муддати ўтган асосий қарз, 14 261 962,25 сўм муддати ўтган устама (фоизли даромад), 800 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар « kiz s nit r s rvis” хусусий корхонасидан республика бюджетига 717 347 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Андижон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи С.Рустамов 3