Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1604-2501/11167 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья MUSABOYEV JAXONGIR SOBIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 3cb2c643-f572-43cc-b37c-06ae0e67b696 Claim ID PDF Hash 41801320d4c2c173... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 8 704 символов
4-1604-2501/11167-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 7 январь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар ББ ҳисобидан 47 482 225 сўм асосий қарз, 9 496 445 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили К.Икрамов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 47 482 225 сўм асосий қарз, 9 496 445 сўм пеняни ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади; иккинчи қисми асосан эса ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган 2 жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 28 апрелда 160/L -сонли шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар (буюртмачи)нинг мурожаатига асосан даъвогар (бажарувчи) жавобгарнинг сув иншоотларининг қурилиш объектида лабаратория синов ишларини амалга оширишни ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида жавобгар шартнома тузилгандан сўнг 15 фоиз олдиндан аванс тўловларни амалга ошириши, ишлар бажарилиб, қабул қилиб олингандан сўнг қолган тўловлар амалга оширилиши лозимлиги белгиланган. Шартномага мувофиқ, даъвогар ўз зиммасидаги мажбуриятини бажариб, жавобгарга бажарилган ишларни топширган. Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилмай, бажарилган ишлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогардан 47 482 225 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг, даъвогар ушбу қарздорликни жавобгардан ундириш тўғрисида судга даъво аризаси киритган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Жавобгарнинг даъвогардан 47 482 225 сўм қарздорлиги мавжудлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади. Бироқ, ишни кўриш давомида жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиши натижасида, қарздорлиги 5 482 225 сўм қолган, ушбу холат даъвогарнинг маълумотномасига асосан ўз тасдиғини топади. Таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига асосан асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асосли қўйилган, уни 5 482 225 сўмга қаноатлантириш лозим бўлади. 3 Шунингдек, шартнома шартларида жавобгар даъвогарга белгиланган муддат ичида тўловларни кечиктирган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун умумий қийматининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, ҳамма кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланиши белгиланган. Шартноманинг мазкур шартидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли кечиктирилган кунлар учун 9 496 445 сўм пеня ҳисоблаган ва уни жавобгардан ундиришни сўраган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ундириш сўралган пеня асосли ва тўғри ҳисобланган, даъвогар уни жавобгардан ундиришга ҳақлидир. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 2-бандида “...Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт” деб, Пленум қарорининг 4-бандида эса “ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли”, деб тушунтириш берилган. Суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, даъвогарнинг пеня 4 ундириш тўғрисидаги талабини қисман қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогарнинг фойдасига 1 300 000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормаси талабидан келиб чиқиб суд, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 139 573,40 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 74, 118, 168, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: ААнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. АА фойдасига ББдан 5 482 225 сўм асосий қарз, 1 300 000 сўм пеня, 1 139 573,40 сўм давлат божи ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришни рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалар берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция ҳамда қонуний кучга киргандан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ж.С.Мусабоев