Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2508/5251 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fdcc335c-ba97-4f12-8488-194f8f83c4a4 Claim ID PDF Hash 9fe7ebd692b172b0... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
Ушбу кодекснинг 465-моддаси Ушбу кодекс 465 code_article
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 611 символов
4-1805-2508/5251-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Касби туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти даъвогар “***********” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар "***********" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 49 564 688 сўм асосий қарз, 24 782 344 сўм пеня ҳамда 7 434 703 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни фермерлар кенгаши ҳуқуқшуноси А.** (02.09.2025 йилдаги 47сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Касби туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилоти (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “***********” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 49 564 688 сўм асосий қарз, 24 782 344 сўм пеня ҳамда 7 434 703 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар хабардор қилинганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 4 январда “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс” 10-37886/G-593-25-сонли шартномаси тузилган (бундан кейин матнда шартнома деб юритилади). Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар “Хўжалик” 2024 йил ҳосилидан 15.89 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, жавобгар “Тайёрловчи”, даъвогар - “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларига кўра, даъвогар - “Хўжалик” жавобгар - “Тайёрловчи”га 45.762 тонна ғалла маҳсулоти топшириш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома бўйича даъвогар жавобгарга ўзаро тасдиқланган 2024 йил 30 июндаги 01/06-сонли электрон ҳисоб-фактура асосида 47 899 кг 142 713 380,24 сўмлик буғдой маҳсулотларини етказиб берган ҳамда ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланган. Шартноманинг 3.4-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни ҳосил йилининг 1 сентябрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Суд муҳокамасида аниқланишича “хўжалик” томонидан “тайёрловчи”га 142 713 380,24 сўмлик буғдой маҳсулоти топширилган, “хўжалик” “тайёрловчи” ҳисобидан (ўғитлар, уруғлик, ғаллани қуритиш тозалаш хизмати ва ҳакозолар учун) 93 148 692 ўмлик маҳсулот олган ва хизматлардан фойдаланган. Ушбу ҳолатлар иш ҳужжатлардаги электрон ҳисоб-фактуралар, тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 49 564 688 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 24 782 344 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида, “Тайёрловчи” (жавобгар) “Хўжалик” (даъвогар) ка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб белгиланган. ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланганлидан келиб чиқиб, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабини асосли деб топади. Шундан келиб чиқиб, 24 782 344 сўм ундирилиши сўралаётган пеня асосли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд тарафлар томонидан мажбурият бажарилиш даражасини ҳамда кредитор манфаатларини инобатга олиб, талаб қилинган пеня миқдорини 15 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида 10-37886/G-593-25-сонли шартноманинг 4.2-бандига асосан (асосий қарзни 15 фоизи миқдорида) 7 434 703 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йилдаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандида Агар шартномада айнан битта мажбуриятнинг бузилиши учун неустойкани ҳам жарима, ҳам пеня кўринишида тўлаш назарда тутилган бўлса, судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, қонунчиликда бошқача ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, даъвогар фақатгина бир шаклдаги неустойка қўллашни талаб қилишга ҳақли. Шунга асосан суд, даъво талабининг 10-37886/G-593-25-сонли шартнома бўйича 7 434 703 сўм жарима ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, суд тарафлар ўртасида давлат божини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилганлигини инобатга олиб, даъво талабларининг асоссиз деб топилган қисми бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 49 564 688 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 1 486 941 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни ҳамда рад этилган 7 434 703 сўм жарима ундириш талаби бўйича даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***********” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар “***********” фермер хўжалиги фойдасига 49 564 688 сўм асосий қарз, 15 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1 486 941 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов