← Назад
Решение #2825677 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 47 | — | law | |
| онуни | 49 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2501/9455-сонли иш
Судья: С.А.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 7 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
вакиллари С.Тешабоев, А.Назаров (2026 йил 6 январдаги 17/17-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари
ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар
Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос
станциялари ва энергетика бошқармасига нисбатан 163 699 400 сўм молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр
энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга ариза билан
мурожаат қилиб, Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси (кейинги матнларда
жавобгар деб юритилади)га 163 699 400 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ўз кўрсатмасида, даъво талабини
қувватлаб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси куни, жойи ва вақти ҳақида
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур модда талабига кўра, суд ишни жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачининг 2025 йил 29 сентябрдаги
01-18-2-17/29-394-сонли буйруғига асосан, жавобгарнинг ёқилғи-энергия
ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб чиқариш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш),
тақсимлаш ва истеъмол қилиш, уларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан
сақланишини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда техник
жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-ҳужжатлар талабларига риоя
қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширув
ўтказилган.
Текширув, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги
“Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 13 сентабрдаги ПҚ-374-сон қарори ва 2024 йил 14 ноябрдаги
“Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–184-сон Фармони талабларига риоя этилган
ҳолда ўтказилган.
Текшириш жараёнида жавобгар 2024 йил ноябр-декабр ойлари,
2025 йилнинг январь-август ойларида ностандарт, сертификатлаштирилмаган
электр қурилмаларида электр энергия истеъмоли 1 636 994 кв соатни ташкил
этганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
940-сонли Қонунининг 47-моддасига кўра, ёқилғи энергетика ресурслари
истеъмолчилари
томонидан
сертификатлаштирилмаган
энергетика
ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг
элементларидан фойдаланиш - сертификатлаштирилмаган энергетика
ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг элементлари
ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг ўн фоизи миқдорида
жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб берилган.
Аризачи томонидан ностандарт ва сертификатлаштирилмаган электр
қурилмалари орқали жами 1 636 994 кВт.соат (1 636 994 000 сўмлик) электр
энергия истеъмол қилинганлиги сабабли, ушбу қийматнинг ўн фоизи
миқдорида яъни 163 699 400 сўм молиявий санкция миқдорини белгилаш
тўғрисидаги аризачининг 2025 йил 30 сентабрдаги 890-сон қарори қабул
қилиниб, ихтиёрий равишда тўлаб бериш учун бир ой муддат берилган.
Мазкур қарор ижро қилишлик учун жавобгарга тақдим қилинган
бўлса-да, ҳозирги кунга қадар белгиланган молиявий санкция суммаси
тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси 2024 йил 7 августдаги “Энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
940-сонли Қонунининг 49-моддаси 1-қисмида Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш
ва
энергия
самарадорлигини
ошириш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санксиялар суд тартибида қўлланилиши,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 февралдаги
121-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғиэнергетика ресурсларидан
фойдаланишда содир етилган ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи
субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисида
Низомнинг 28-бандида қўлланилган молиявий санксиялар бир ой муддатда
тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан
суд тартибида ундирилиши белгилаб берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
иқтисодий
процессуал
кодексининг
215-моддасига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар
билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Юқорида қайд қилинганларга кўра, суд аризани қаноатлантириш,
жавобгарга нисбатан 163 699 400 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни,
қўлланилган молиявий жаримани ундиришни аризачи зиммасига юклашни,
жавобгардан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат
божи тўлашдан озод этилган.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига нисбатан
163 699 400 сўм миқдорида жарима қўлланилсин.
Қўлланилган жаримани ундириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси
қошидаги насос станциялари ва энергетика бошқармасидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фойдасига
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ичида шу суд орқали Андижон
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
С.А.Рустамов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2026 йил 7 январь
Андижон шаҳри
Андижон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.А.Рустамовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Э.Обидовнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи
вакиллари С.Тешабоев, А.Назаров (2026 йил 6 январдаги 17/17-сонли
ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари
ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг жавобгар
Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос
станциялари ва энергетика бошқармасига нисбатан 163 699 400 сўм молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни суд биносидаги
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 215,
217 ва 222-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ: