Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9405 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ўзсаноатқурилишбанк Ответчик / Подсудимый
Source ID dfa895fd-d995-4ecc-a213-cf6d98840264 Claim ID PDF Hash 3988618a3237d4f2... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 10 152 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди судьяси *****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар “Ўзсаноатқурилишбанк” ***** жавобгарлар *****масъулияти чекланган жамияти, *****га нисбатан кредит қарздорликларини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш, гаров мулкининг бошланғич баҳосини белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома ва буйруқ асосида)нинг иштирокида Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ***** (матнда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида ***** (матнда “палата” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ***** МЧЖ (матнда “жавобгар” деб юритилади)га ажратилган кредитдан юзага келган кредит асосий қарз қисмидан *****сўм, муддати ўтган кредит асосий қарздорликдан *****сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги *****сўм, асосий қарзга ҳисобланган жорий ***** сўм, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган юқори фоиз қарздорлиги 1.264.608,90 сўм, *****сўм пеня, жами 220.900.515,72 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан "L Ch l t Bukh r " МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Бухоро вилояти, Когон шаҳри Бунёдкор МФЙ Умид кўчаси 243-уйда 75 кв.метр майдонида жойлашган кадастр рақами 20:14:40:01:01:0001/0003 бино ва иншоотлар 20:14:40:01:01:00026/0003 бўлган нотурар 16-савдо дўконига ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан қаратишни, гаров мулкларини бошланғич сотув баҳосини белгилашни сўраган. Суд мажлисида қатнашган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, бугунги кунда қарздорлик қопланмаганлигини, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва палата вакили иштирокини таъминлашмади, шунингдек суд муҳокамасини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида судга даъво аризасида маълум қилган. Шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар *****ўртасида 2025 йил ***** №1527089-сонли "Bizn s St rt-U " маҳсулоти бўйича кредит шартномаси (матнда “шартнома” деб юритилади) имзоланган. Шартномага асосан 36 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан 31 фоиз устама тўлаш шарти билан 198.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредит таъминоти сифатида нотариал тартибда тасдиқланган 2025 йил ***** санасидаги ипотека шартномасига асосан *****МЧЖга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Бухоро вилояти, Когон шаҳри Бунёдкор МФЙ Умид кўчаси 243-уйда 75 кв.метр майдонида жойлашган кадастр рақами 20:14:40:01:01:0001/0003 бино ва иншоотлар 20:14:40:01:01:00026/0003, умумий майдони 74.63 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 64,80 кв.метр, қурилиш ости майдони 74.63 кв.метрдан иборат бўлган нотурар 16-савдо дўкони ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилган. Кредит шартномасига асосан, жавобгар кредит шартномаси ва унинг иловасида кўрсатилган тўлов графигига мувофиқ асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг бешинчи санасида ойида бир марта белгиланган миқдорда тўлаб бориш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда “ФК” деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФК 279-моддасининг биринчи қисмида гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкинлиги қайд этилган. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан келиб чиққан. Шартнома шартига кўра, кредитни ва у бўйича ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариши қарздорнинг мажбурияти қилиб белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан кредит шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар, яъни кредит қарздорлиги жадвал бўйича ўз вақтида сўндирилмасдан қарздорликка йўл қўйилган. Даъвогар томонидан қарздорликни сўндириш юзасидан жавобгарга бир неча маротаба оғзаки ва ёзма берилган огоҳлантиришлар эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли палата даъвогар манфаатида кредит қарздорлигни жавобгар ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, жавобгарга ***** сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар олинган кредит маблағларини графикка мувофиқ белгиланган муддатларда қайтармаган. Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган маълумотига кўра жавобгар 2025 йил ***** куни ҳолатида кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарз қисмидан *****сўм, муддати ўтган кредит асосий қарздорликдан *****сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги *****сўм, асосий қарзга ҳисобланган жорий фоиз 387.287,67 сўм, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган юқори фоиз қарздорлиги 3.322.138,35 сўм, 4.474.714,63 сўм пеня, жами 220.866.887,16 сўм кредит қарздорлиги мавжуд эканлиги қайд этилган. Юқоридагиларни ҳамда қарздорнинг молиявий аҳволини инобатга олган ҳолда даъвогарнинг даъво талабини кредит қарздорлигини ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни, яъни жавобгардан даъвогар фойдасига кредит асосий қарз қисмидан 162.000.000 сўм, муддати ўтган кредит асосий қарздорликдан 27.550.000 сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги 23.132.746,51 сўм, асосий қарзга ҳисобланган жорий фоиз 387.287,67 сўм, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган юқори фоиз қарздорлиги 1.264.608,90 сўм, 1.000.000 сўм пеня ундиришни лозим топади. Шунингдек даъвогар томонидан судга тақдим қилинган даъво аризасига кўра, гаров мулкнинг бошланғич сотув баҳосини белгилаб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил *****келишув далолатномасига кўра, гаров мулки жами *****сўмга баҳоланган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Суд, даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлигини ҳисобга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, ундан даъвогар фойдасига кредит қарзорлиги ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 4.418.010,31 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар ***** фойдасига ажратилган кредитдан юзага келган кредит асосий қарз қисмидан ***** сўм, муддати ўтган кредит асосий қарздорликдан ***** сўм, муддати ўтган фоиз қарздорлиги ***** сўм, асосий қарзга ҳисобланган жорий фоиз ***** сўм, муддати ўтган асосий қарзга ҳисобланган юқори фоиз қарздорлиги ***** сўм, ***** сўм пеня жами ***** сўм ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаров мулки бўлган нотариал тартибда тасдиқланган ипотека шартномасига асосан Бухоро вилояти, Когон шаҳри Бунёдкор МФЙ Умид кўчаси ***** бино ва иншоотлар ***** бўлган нотурар ***** ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Гаров мулкининг бошланғич сотув баҳоси 247.500.000 сўм деб белгилансин. ***** сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг кассация тартибида шикоят (протест) келтириш мумкин. Судья *****