← Назад
Решение #2825690 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Респбликаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 138 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 108 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 935 символов
4-1604-2501/11166-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 7 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоев раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААнинг
жавобгар ББ ҳисобидан 471 509 802 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили Д.Қосимов
(ишончномага асосан), жавобгар вакили О.Юсупова (ишончнома аосида),
Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Саминжоновнинг иштирокида,
суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво билан
мурожаат қилиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
дан 471 509 802 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан ишга Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Ғазначилик бошқармаси мутахассис сифатида жалб
қилинган.
Прокурор ёрдамчиси суд мажлисида даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, уни қаноатлантириб
беришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвони тан олиб, эътирозлари
йўқлигини, хақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, шартнома 2021 ва 2022
йилларда ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтиши мажбурий бўлмаганлигини,
2023 йилдан ғазнага ўтганлигини, 2023 10 майдагии шартнома ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал
қилишни сўради.
Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси ҳамда Ғазначилик
бошқармасининг судга маълум бўлган манзилига белгиланган тартибда суд
мажлиси жойи ва вақти тўғрисида ажрим юборилган бўлсада, жавобгар ва
ғазначилик вакили шу куни суд мажлисида иштирок этмади ҳамда даъво
талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф
қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
1
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Респбликаси Конституциясининг 55-моддаси учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 138-моддасига мувофиқ, суд ҳокимиятининг
ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор
шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган.
ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
2021 йил 16 февралда 38-сонли, 2022 йил 1 мартда 41-сонли, 2023 йил 10 майда
1-сонли хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар тузилган. Шартнома
шартларига кўра, даъвогар ишларни бажариш, жавобгар эса бажарилган
ишлар қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
ФКнинг 108-моддаси биринчи қисмига кўра, юридик шахсларнинг ўзаро
битимлари ёзма шаклда тузилади. Жавобгар бюджет ташкилоти бўлганлиги
сабабли шартнома бўйича бюджет ташкилотининг молиявий мажбуриятлари
ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексининг 122-моддаси
биринчи қисмида юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича
бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилиниши ҳамда ғазначилик
бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилиши, учинчи қисмида эса бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган.
Жавобгар 2023 йилдан бюджетга ўтганлиги сабабли 2023 йилда
тузилган шартномалар ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтиши шарт
2
бўлган. Бироқ, 2023 йил 10 майда 1-сонли шартнома давлат ҳаридлари
тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ тузилмасдан, ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган. Даъвогар ушбу шартномани давлат
ҳаридлари тўҳрисидаги қонунчиликка мувофиқ тузилганлигини, ғазначилик
бўлимдан рўйхатдан ўтганлигини, ИПКнинг 68 ва 72-моддаларига асосан
далиллар билан исботлаб бера олмади.
Шунга кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 10 майдаги 1-сонли шартнома
қонунчиликка зид равишдан тузилган деб ҳисобланиб, даъво талабининг
272 844 000 сўм ундириш қисми асоссиз киритилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 16 февралда 38-сонли, 2022 йил 1
мартда 41-сонли шартнома шартларига кўра, кўрсатилган хизматлар учун
жавобгар белгиланган муддатларда тўловларни тўлашлиги белгиланган.
Шартномага мувофиқ, даъвогар томонидан ўз зиммасидаги мажбурият
бажарилиб, жавобгарга ҳизматлар кўрсатилган бўлсада, бироқ жавобгар
томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмай, бажарган
ишлар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Оқибатда жавобгарнинг
даъвогардан 198 665 802 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган.
Жавобгарнинг даъвогардан 198 665 802 сўм қарздорлиги мавжудлиги
ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Шунга кўра, даъво талаби қисман асосли бўлиб, уни 198 665 802 сўмга
қаноатлантириш, даъвонинг қолган қисмини рад этиш лозим бўлади.
Шунингдек, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд
харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади,
учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод
қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридаги ҳуқуқ нормалари талабидан келиб чиқиб суд, суд
харажатларини даъвогар ва жавобгарнинг зиммасига юклаб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 3 973 316,04 сўм давлат божи ҳамда тўланган 41 200 сўм
почта ҳаражатини ундиришни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган
5 456 880 сўм давлат божини зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан АА фойдасига 198 665 802 сўм асосий қарз, 3 973 316,04
сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
АА томонидан тўланган 5 456 880 сўм давлат божи ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
3
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан Косонсой туман
прокуратурасига ҳусусий ажрим киритилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция ҳамда қонуний кучга киргандан эътиборан олти ой ичида
кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
4