← Назад
Решение #2825696 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 65 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| аноатлантиришни ва ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
14 281 символов
4-1001-2515/118174-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Муқумова раислигида,
судья ёрдамчиси М.Хушнаева котиблигида, даъвогар «ХХХХ» МЧЖнинг
жавобгар ХхххДМга нисбатан 750 000 000 сўм асосий қарздорлик ва
107 250 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
иқтисодий ишни, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “Хххх” АЖ, Қашқадарё
вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт
ва молия бош бошқармасини жалб этган ҳолда, Қарши шаҳар прокурори
ёрдамчиси хххх, тарафлардан: даъвогар вакиллари: хххх (ордер ва ишончнома
асосида) ва хххх (ордер асосида), жавобгар вакиллари хххх (ишончнома
асосида)лар иштирокида ўз биносида, видеоконфренцалоқа режимидаги очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар «ХХХХ» МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХхххДМ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 750 000 000 сўм асосий
қарздорлик ва 107 250 000 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, ишга Қашқадарё вилояти Ғазначилик бошқармаси ва
Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси АЖ Қашқадарё вилоятидан
мутахассис жалб этиш ҳақида илтимоснома тақдим этиб, жавобгар томонидан
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлигини, ҳисоб китоб клиринг
палатасига 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши лозим бўлсада, пул
маблағлари ўтказиб берилмаганлигини, жавобгар учун чет давлатдан
маҳсулот олиб келинганлигини, тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли
маҳсулот етказиб берилмаганлигини, тўловни амалга оширишдан бош
тортганлиги учун жарима, шунингдек товар ҳақини ундириб беришни, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари даъво талабларига эътироз
билдириб, ушбу аппарат зарур бўлганлиги сабабли лотга қўйилишидан аввал
даъвогар раҳбари билан аппаратни 600,0 млн сўмга етказиб бериш бўйича
оғзаки келишув бўлганлигини, лотга қўйилган пайтда ҳисоб рақамида
600,0 сўм маблағлари мавжуд бўлганлигини, пул маблағлари етарли
бўлмасада 715,0 млн. сўмга шартнома шаклланганлигини, даъвогардан ушбу
қийматда маҳсулотни олиш учун етарли маблағ мавжуд эмаслиги,
шартномани ихтиёрий бекор қилиш сўралган бўлсада, шартнома бекор
қилинмасдан келинганлиги, шартномада назарда уттилган аппарат даъвогарда
шартнома тузилишидан аввал мавжуд бўлганлигини, даъвогар товар қиймати
100 фоиз тўланмасдан аввал маҳсулотни олиб кирмаслиги кераклигини,
кейинчалик ушбу аппаратни сотиб олиш бўйича бошқа ташкилот билан қайта
шартнома тузилиб, 600,0 млн сўмга аппарат сотиб олиниб, фойдаланиб
келинаётганлигини билдириб, даъво талабларини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони рад этишни сўради.
Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси судга 2025 йил
11 декабрь кунидаги 01-35/759-сонли даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
шартнома Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича
шўъбасида рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим қилиб, иш
ҳажми кўплиги сабабли ишни вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
учинчи шахслар суд муҳокамасида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакили тушунтиришларини ҳамда
прокурорнинг фикрини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг
65-моддасига
мувофиқ,
давлат
бозор
муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар
яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда
иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
18 ноябрда электрон давлат харидлари махсус ахборот порталида
№3741805.1.1-сонли шартнома тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра,
Буюртмачи (жавобгар) маҳсулот қийматини тўлиқ тўлаб бериш ва маҳсулотни
қабул қилиш, Ижрочи (даъвогар) шартномада назарда тутилган маҳсулотни
етказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1-бандига асосан шартноманинг умумий қиймати
715 000 000 сўм деб белгиланган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, Буюртмачи 10 (ўн) иш куни ичида
шартнома суммасининг 100 фоизи миқдоридаги пул маблағини Ҳисоб-китоб
клиринг палатаси Операторининг шахсий ҳисоб варағига ўтказиб бериш
мажбуриятини, 2.2-бандига биноан, Ижрочи Ҳисоб-китоб клиринг
палатасининг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги хабарномасини олган
кундан 60 иш куни ичида маҳсулотни етказиб бериш мажбуриятини олган.
Бироқ, даъвогар томонидан шартнома мажбурияти бажарилмасдан
шартнома суммасининг 100 фоизи миқдоридаги пул маблағи Ҳисоб-китоб
клиринг палатаси Операторининг шахсий ҳисоб варағига ўтказиб берилмаган.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 256-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ,
тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз
мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни
бажариши муқобил бажариш ҳисобланади.
Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган
ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб
турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган
тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан
бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида, Буюртмачи ва
Ижрочи шартнома шартларини бажармаганлик ёки бузганлик учун
қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши қайд этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32моддасининг биринчи қисмига кўра, тўлов талабномаси акцептини асоссиз
равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг
бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош
тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик,
чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб
олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки
бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Мазкур ҳолатда, гарчи тарафлар ўртасида тузилган шартнома бекор
қилинмаган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартларига кўра
шартнома суммасининг 100 фоизи миқдоридаги пул маблағини Ҳисоб-китоб
клиринг палатаси Операторининг шахсий ҳисоб варағига ўтказиб бериш
мажбурияти бажарилмасдан қолган.
Шу боисдан суд даъвогарнинг жавобгардан тўлашдан бош тортилган
715 000 000 сўмнинг 15 фоизи миқдорида 107 250 000 сўм жарима ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 1-бандида, судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган.
Бинобарин суд, даъвогар томонидан талаб қилинган неустойка
миқдорини мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиб тарзда
16 087 500 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида жавобгар ҳисобидан 715 000 000
сўм асосий қарзни ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.2-бандида, Ижрочи Ҳисоб-китоб
клиринг палатасининг тўлов амалга оширилганлиги тўғрисидаги
хабарномасини олган кундан 60 иш куни ичида маҳсулотни етказиб бериш
мажбуриятини олган.
Жавобгар томонидан шартнома суммаси олдиндан тўлиқ тўлаб
берилмаганлиги боис даъвогар томонидан шартномада келишилган маҳсулот
жавобгарга етказиб берилмаган.
ФК 256-моддасининг тўртинчи қисмида, агар бир тараф шартномада
белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи
тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи
тараф ўз мажбуриятини бажариши шартлиги белгиланган.
Бироқ, даъвогар томонидан муқобил ижро, яъни товарни етказиб бериш
мажбурияти амалга оширилмаган.
ФК 330-моддасининг иккинчи қисмида, башарти қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият
бажарилмаган тақдирда зарарни қоплаш ва унинг бажарилмаганлиги учун
неустойка тўлаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод
қилади, деб белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан шартномада келишилган маҳсулот
етказиб берилмаганлиги, даъвогарнинг жавобгардан шартнома мажбуриятини
бажаришдан бош тортганлиги учун неустойка ундириш талаби
қаноатлантирилганлиги боис суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини
асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг шартномага асосан келишилган маҳсулот
жавобгарга топширилмаган бўлсада, чет давлатдан шартнома мажбуриятини
муқобил тарзда бажариш учун олиб келинганлиги ҳақидаги важи билан
маҳсулотга берилган мувофиқлик сертификатида маҳсулот 2024 йил
30 октябрь кунидаги №FSE-36/10/24/Z-E -сонли ҳисоб фактурага, №08037936695-сонли авиа юк хатига асосан олиб келинганлиги қайд этилганлиги,
зеро тарафлар ўртасидаги шартнома 2024 йил 18 ноябрь кунида тузилганлиги
сабабли келишмайди.
Суд даъвогар вакилининг ишга Қашқадарё вилояти Ғазначилик
бошқармаси ва Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси АЖ
Қашқадарё вилоятидан мутахассис жалб этиш ҳақидаги илтимоснома бўйича
жавобгар ва прокурорнинг илтимосномани рад қилиш ҳақидаги фикрларини
эшитиб, ишга Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда
“Ҳайт биржа” АЖлар учинчи шахс сифатида жалб этилганлигини инобатга
олиб, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга биноан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПКнинг 118-моддасига асосан
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво
талабларига мутаносиб тарзда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 68, 118, 128, 166, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъвогар «ХХХХ» МЧЖ вакилининг ишга мутахассис жалб этиш
ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХхххДМ ҳисобидан:
даъвогар
«ХХХХ»
МЧЖ
фойдасига
16 087 500 сўм жарима, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва
1 072 500 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «ХХХХ» МЧЖ томонидан олдиндан тўланган давлат
божининг 7 150 000 сўми зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят берилиши (протест келтирилиши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова