← Назад
Решение #2825697 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 287 символов
4-1805-2508/5254-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Нишон туман фермерлари
кенгаши даъвогар “***************” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
“***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 013 572 сўм
асосий қарз, 2 006 786 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни
кенгаш
вакили
Т.****
(2026
йил
7 январдаги ишончнома асосида), жавобгар вакили Г.*** (2026 йил 5 январдаги
01/26-сонли ишончнома асосида) иштирокида, видеоконференцалоқа режимида,
Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермерлари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб
юритилади) даъвогар “***************” фермер хўжалиги (бундан кейин
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, жавобгар “***************”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 4 013 572 сўм асосий қарз, 2 006 786 сўм пеня ундиришни юклашни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабларини
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар бугунги кунда
ҳам ҳамкорликда ишлаётганлигини, даъво талабидаги асосий қарздорликни тан
олишини, даъво талабларининг қолган қисмини рад қилишни сўради.
Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
даъвогар суд мажлисида иштирок этмади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни даъвогар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2024 йил 30 сентябрда 7155095-сонли “Пахта хом-ашёсини харид қилиш
тўғрисида” олди-сотди шартномаси тузилган (бундан кейин матнда шартнома
деб юритилади).
Шартномаларнинг 2.1-бандига кўра, даъвогар “Сотувчи” ва жавобгар
“Сотиб олувчи” электрон биржа савдо натижалари бўйича савдо баённомаси
асосида “Сотиб олувчи” товар учун ҳақ тўлаш ва қабул қилиб олиш, “Сотувчи”
эса ушбу товарни етказиб бериши, шунингдек шартноманинг 3.1-бандига кўра,
“Сотувчи” томонидан маҳсулотни етказиб бериш молия йилининг сентябрьноябрь ойларида амалга ошириш ҳамда шартноманинг 3.2-бандига кўра, “Сотиб
олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023
йил 25 декабрдаги 680-сонли қарорига асосан, шартнома тўлов маблағларининг
80 фоизи маҳсулотни қабул қилган кундан бошлаб 3 иш кунидан
кечиктирмасдан, қолган қисми эса молиявий йилнинг 31-декабрига қадар
сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, даъвогар - “Сотувчи” жавобгар - “Сотиб
олувчи”га 18 130 кг пахта топшириши мажбуриятини олган.
Шартнома
бўйича
даъвогар
жавобгарга
ўзаро
тасдиқланган
2024 йил 31 октябрдаги электрон ҳисоб-фактура асосида 12,570 тонна
(ҚҚС билан) 87 698 376 сўмлик пахта хом ашёсини етказиб берган ҳамда
электрон ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланган.
Тарафлар ўртасида шартномада 1 кг пахта 7 222,49 сўм этиб белгиланган.
Электрон ҳисоб варақ-фактурада 1 кг пахта 6 229,28 сўмдан ҳисоб китоб
қилиниб, тўлаб берилган.
Шартномаларнинг 3.2-бандида, жавобгар даъвогардан харид қилинадиган
пахта учун якуний ҳисоб-китобларни молия йилининг 31 декабрь кунига қадар
амалга оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ушбу кодекснинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб
туриш) мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича 12 570 кг пахта (1 кг 7222,49 сўмдан) 90 786 700 сўмни,
коэффициент пул маблағи 931 408 сўмни ташкил этади.
Суд муҳокамасида аниқланишича жавобгар томонидан қисман тўловлар
амалга оширилиб, қолган 4 013 572 сўм тўловлар амалга оширилмаган.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари ҳисобварақ-фактуралар ҳамда жавобгар
вакилини суд мажлисида берган кўрсатмаси билан тасдиқланади.
Шу боис суд, даъводаги асосий қарз ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъво талабида 2 006 786 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 5.6-бандига кўра, сотиб олувчи қабул қилган пахта хом
ашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар
бир кун учун шартнома қийматидан тўланмаган тўловнинг 0,5 фоизи миқдорида
пеня сотувчига тўлаб беради.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
беради.
Пеня суммасининг ҳисоб-китоби 2 006 786 сўмни ташкил этади ва асосли
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли.
Шунга асосан суд, пеня суммасини 1 000 000 сўмгача камайтиришни, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 4 013 572 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар
“***************”
фермер
хўжалиги
фойдасига
4 013 572 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи;
Олий суд депозитига 103 000 сўм видеконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайаътига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассацич тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов