← Назад
Решение #2825709 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 567 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил *****
Бухоро шаҳри
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья
ёрдамчиси *****котиблигида, даъвогар вакили ***** (ишончнома ва буйруқ
асосида) иштирокида даъвогар ***** масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар ***** якка тартибдаги тадбиркордан *****сўм асосий қарз,
3.540.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
ишни ўз биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
***** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ***** якка
тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
*****сўм асосий қарз, ***** сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
огоҳлантирилган жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг
170-моддасини қўллаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
14 мартда 44-сонли бино ижараси шартномаси (бундан буён матнда
шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Ижарага берувчи Ижарага олувчига
топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан 8 кв.метрдан иборат савдо
биносини ижарага бериш, шартноманинг 2.2-бандига мувофиқ, ижарага
олувчи тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.3-бандига мувофиқ, жавобгар ҳар ой учун олдиндан
100 фоиз тўловни 10 календар кун мобайнида тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар ва
топшириш далолатномасига асосан даъвогар томонидан жами 10.000.000
сўмлик ижара хизматлари кўрсатилган бўлсада, жавобгар томонидан
тўловлар тўлиқ амалга оширилмасдан келинган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан ***** сўм асосий қарз ва 3.540.000
сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
2
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартнома асосида вужудга келган.
ФК 573-моддасининг биринчи қисмига кўра, бино ёки иншоотни
ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино
ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Даъвогарнинг 7.500.000 сўмлик ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги
талаби асосли ҳисобланади. Мазкур қарздорлик иш ҳужжатларидаги
шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар,
топшириш
ва
қабул
қилиш
далолатномалари, даъвогар томонидан юборилган талабнома билан
тасдиқланади.
Судга даъво аризаси билан мурожаат қилинганидан сўнг жавобгар
томонидан қарздорлик тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд даъвонинг *****
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар шартномага мувофиқ жавобгардан 3.540.000 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг
5.1-бандига
кўра,
шартнома
мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун
қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий
базаси
тўғрисида”ги
қонуни
32-моддасининг иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар,
хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи)
етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Даъво талабининг асосий қарз ундириш тўғрисидаги ўз исботини
топганлиги учун даъво талабидаги 3.540.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
талаби асосли (7.500.000*0,4%*118 кун) ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
3
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг
2-бандида батафсил тушунтириш берилган.
Суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, мажбуриятнинг бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, кредиторнинг манфаатларини,
мажбуриятни бажариш ҳам жавобгар томонидан кечиктирилганлигини
инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман, яъни 1.500.000
сўмга қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги
белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а”
кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво
баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган
миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Суд, даъво қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180
ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *****” якка тартибдаги тадбиркордан даъвогар
“*****масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
***** сўм асосий қарз, *****сўм пеня, олдиндан тўланган *****сўм давлат
божи ҳамда *****сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***** якка тартибдаги тадбиркордан
Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит рақамига ишни кўриш билан боғлиқ
***** харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*****