← Назад
Решение #2825711 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| дор ФК | 470 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 803 символов
4-1801-2503/9967-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Қарши шаҳри
2026 йил 7 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди, судья А.Муқумова раислигида,
судья
ёрдамчиси
М.Хушнаеванинг
котиблигида,
Қарши
туман
прокуратурасининг даъвогар “Хххх” АЖ манфаатида жавобгар “ХХХХ” ФХга
нисбатан 67 665 360 сўм асосий қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни, тарафлардан: Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси хххх,
даъвогар вакили: хххх (ишончнома асосида)лар иштирокида ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қарши туман прокуратураси даъвогар “Хххх” АЖ (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “ХХХХ” ФХ (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 67 665 360 сўм асосий қарздорлик ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 24 декабрдаги ажрими билан ишга
“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилоят бошқармаси мутахассис сифатида
жалб этилган.
Суд муҳокамасига қадар мутахассис “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё
вилояти бошқармаси томонидан низо юзасидан 2026 йил 07 январдаги
хулосаси тақдим қилинган бўлиб, унга кўра "Туроп-ота" фермер
хўжалигининг 2025 йил 01 ноябрь холатида фойдаланилган электр
энергиясидан бўлган қарздорлик истеъмолчининг расчёт, акт-сверка, ҳисобфактура хисоботи ҲЕТ биллинг дастуридан олинган маълумотга асосан
ўрганилганда фермер хўжалигига нисбатан хисобланган 67 665 360 сўм
қарздорлик 2025 йил июль ойида хосил бўлганлиги, ушбу юқоридаги
қарздорликнинг 52 665 360 сўми ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича ҳисобланган
қарздорлик, 15 000 000 сўми истеъмолчининг олдиндан тўлов бўйича
ҳисобланган қарздорлиги эканлиги кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган Қарши шаҳар прокурори ёрдамчиси ва
даъвогар вакиллари даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
иш ҳужжатларида жавобгар қолдирилган суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги бўйича маълумотлар
мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи тараф вакилининг важлари ва
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар зиммасига юклашни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини
етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, “Хххх” АЖ Қашқадарё ҳудудий филиали
Қарши туман электр таъминоти корхонаси ва “ХХХХ” ФХ ўртасида 201301сонли улгуржи истеъмолчилар учун электр таъминоти тўғрисида шартнома
тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, корхона (даъвогар) тармоқлари орқали
электр энергиясини истеъмолчига (жавобгар) етказиб бериш, истеъмолчи эса
истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади.
Бироқ, 2023 йил 01 мартдан 2025 йил 01 ноябрь ҳолатига кўра етказиб
берилган электр энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати
ўтган асосий қарздорлиги 67 665 360 сўмни ташкил этган.
ФК 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бу миқдор
ФК 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
10 июндаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан
фойдаланиш қоидалари”(бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг
84-бандига кўра, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг
автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ)га уланган уланган ҳисоблагичга эга
бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида
етказиб берилади.
Қоидаларнинг 88-бандига мувофиқ, электр энергияси учун тўлов
қуйидаги тартибда амалга оширилади:
маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда
истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари
шарт, ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар бундан мустасно;
ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар қарздорлиги мавжуд
бўлганда, дастур орқали дарҳол тармоқдан узилади;
истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр
энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади;
истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти
шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик
шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус
тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан
мустасно). Бунда тадбиркорлик рейтингида «юқори» ва «ўрта» тоифадаги
корхоналарга олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг
биринчи санасигача ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи
санасигача бўлиб тўлашга рухсат берилади.
Тарафлар ўртасида 52 665 360 сўмлик электр энергияси етказиб
берилганлиги ҳақида 2025 йил 1 августда электрон ҳисобварақ-фактура
тасдиқланган.
Даъвогарнинг жавобгарга 15 000 000 сўм миқдоридаги электр энергияси
етказиб берилганлиги тўғрисидаги 2025 йил 30 сентябрь кунидаги ҳисобварақфактурасини тасдиқлаш жавобгар томонидан рад этилган.
Ишга мутахассис сифатида жалб этилган “Ўзэнергоинспекция”
Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тақдим этилган хулосада, фермер
хўжалигига нисбатан ҳисобланган 67 665 360 сўм қарздорлик 2025 йил июль
ойида хосил бўлганлиги, ушбу юқоридаги қарздорликнинг 52 665 360 сўми
ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича ҳисобланган қарздорлик, 15 000 000 сўми
истеъмолчининг олдиндан тўлов бўйича ҳисобланган қарздорлиги эканлиги
қайд этилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга 52 665 360 сўмлик
электр энергияси етказиб берилганлиги ва олинган электр энергияси бўйича
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли қарздорлик
юзага келганлиги ҳолати тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақфактура, мутахассис хулосаси ва ишдаги мавжуд далиллар билан ўз тасдиғини
топган.
Бироқ, даъво талабида сўралган 2025 йил 1 ноябрь ҳолатидаги етказиб
берилган электр энергиясидан ҳосил бўлган қарздорликнинг қолган
15 000 000 сўми мутахассис хулосаси билан аниқланган истеъмолчининг
олдиндан тўлов бўйича ҳисобланган қарздорлиги эканлиги маълум бўлди.
Шунга кўра суд даъвонинг асосий қарздорликни ундириш талабининг
52 665 360 сўмлик қисмини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни,
даъвонинг қолган қисмини эса даъвода жавобгардан олдиндан тўлов
ундирилиши назарда тутилмаганлиги сабабли
қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
тарафларнинг қаноатлантирилган талабларига мутаносиб равишта уларнинг
зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ХХХХ” ФХ ҳисобидан даъвогар “Хххх” АЖ фойдасига 52
665 360 сўм асосий қарздорлик, 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ХХХХ” ФХ ҳисобидан республика бюджетига
1 053 307,20 сўм давлат божи ундирилсин.
“Хххх”
АЖ
ҳисобидан
республика
бюджетига
300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
А.Муқумова