Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2501/10067 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID 4fe749a9-33f0-4c74-ba9d-d2888e23c5e8 Claim ID PDF Hash 9b9ca123121d9aa6... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
аролик кодекси 468-моддаси аролик кодекси 468 code_article
ФК 474-моддаси ФК 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 030 символов
4-1801-2501/10067-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг, жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 175 998 663 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан: даъвогар вакили Ғ.******* (17.11.2025 йилдаги 06/2025-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***************” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан фойдаланилган электр энергиясидан 175 998 663 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга маълумотнома тақдим этиб, унга кўра даъво аризаси киритганидан кейин жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қисман тўлов амалга оширилганлиги, 7.01.2026 йил ҳолатида 106 498 156 сўм қарзи қолганлигини ҳақида тушунтириш бериб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади ва низо юзасидан муносабат билдирмади. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар хабардор қилинганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар электр энергиясини етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Қашқадарё бўлинмаси Қарши шаҳар бўлими ва “***************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 12 июнда 292300-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси” тузилган бўлиб, унинг 1-бандига кўра, “Таъминотчи корхона” (даъвогар) “Истеъмолчи”га (жавобгар) электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” (жавобгар) истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 3.6-бандига мувофиқ ЕНN га уланган ёки олдиндан ҳақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган исътемолчиларга электр энергиясини етказиб бериш, олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилади. Шартноманинг 4.2-бандига кўра истеъмолчи энергия истеъмол қилишнинг белгиланган режимига риоя этиш ва фойдаланган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ, 2025 йил 1 ноябрь ҳолатига ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасига асосан етказиб берилган электр энергияси учун жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган қарздорлиги 175 998 663 сўмни ташкил этган. Мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида жавобгарга талабнома юборилган. 2025 йил 27 сентябрдаги АА 005170-сонли ўчириш далолатномасига асосан жавобгарга электр энергия бериш тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига мувофиқ, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 83-бандига кўра, Электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қоидаларнинг 84-бандида эса ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади. Қоидаларнинг 88-бандида истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилиши ҳамда истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно). Бунда тадбиркорлик рейтингида «юқори» ва «ўрта» тоифадаги корхоналарга олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг биринчи санасигача ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи санасигача бўлиб тўлашга рухсат берилади. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида Электр энергияси истеъмолчисининг мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра, истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши кўрсатилган. Бироқ, даъвогар томонидан суд мажлисига тақдим этилган 2026 йил 7 январдаги маълумотномаси ва солиштирма далолатномасига асосан судга даъво аризаси киритилганидан кейин жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланганлиги, жавобгарнинг 2026 йил 7 январь ҳолатида 106 498 156 сўм қарздорлик қолганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатда даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридаги асосларга кўра суд, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ва даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468 ва 474-моддалари ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 106 498 156 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 3 519 973,26 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов