Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2501/9982 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение 1************* Ответчик / Подсудимый
Source ID 771947c9-d1bb-4cf8-bbeb-c2fc8a069bcf Claim ID PDF Hash dfdabc126584deab... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПК нинг 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
Текст решения 11 791 символов
4-1801-2501/9982-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, А.Убайдуллаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “1*************” хусусий корхонаси манфаатида жавобгар “*************” ҳисобидан 1 340 406 000 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили З.*** (2026 йил 6 январдаги 5-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили М.**** (2026 йил 6 январдаги 03/4-26-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суд биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси “1*************” хусусий корхонаси (кейинги ўринда – даъвогар, пудратчи) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “*************” (кейинги ўринда – жавобгар, буюртмачи) ҳисобидан 1 340 406 000 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси ва Қашқадарё вилояти Ғазначилик бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги жалб этилган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида шартнома тузилмасдан пудрат ишлари бажарилганлигини, бажарилган ишлар бўйича тарафлар ўртасида далолатнома тузилганлигини, бажарилган ишлар қийматини аниқлаш мақсадида назорат ўлчови тайинлашни сўраб, бу ҳақда илтимоснома тақдим этди. Жавобгар вакили қарздорликни тан олиб ҳақиқатдан ҳам Қарши шаҳридаги амфитеатр рўпарасида мухандислик тармоқлари билан замонавий фаввора қуриш ишлари амалга оширилганлиги, бажарилган ишлар қабул қилиб олинганлигини, даъвогарнинг илтимосномасига эътирози йўқлигини билдириб, қарздорлик тўлаб берилишини маълум қилди. Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинган палата ва прокурор суд мажлисида иштирок этмади. Учинчи шахс Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси, Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар ҳокмилиги вакиллари суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни учинчи шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан 2023 йилда 1 340 406 846 сўмлик Қарши шаҳридаги амфитеатр рўпарасида мухандислик тармоқлари билан замонавий фаввора қурилган ва майдонни ободонлаштириш ишлари бажарилган. Бажариладиган ишлар бўйича лойиҳа-смета ва экспертиза лойиҳа ҳужжатлари “EX ERTISE GROU ” масъулияти чекланган жамияти томонидан экспертизадан ўтказилиб, ижобий хулоса берилган. Тарафлар ўртасида пудрат шартномаси тузилмаган. Даъвогар қурилиш ободонлаштириш ишларини бажариб, жавобгарга 2023 йилдаги бажарилган ишлар далолатномаси (АКТ приёмки выполненных работ) билан 1 340 406 846 сўмлик бажарилган ишларни топширган. Далолатнома тарафлар томонидан имзоланган. Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ушбу бажарилган ишлар қиймати тан олинган бўлса-да, жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Ваҳолангки, даъвогар ва жавобгар юқоридаги қонун нормаларига риоя қилмасдан шартнома имзолаш чоралари кўрилмаган, шартнома тузиб, уни ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказиш чоралари кўрилмаган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинчалик матнда Қонун деб юритилади) 19-моддасига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: 5 ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сон қарори билан тасдиқланган “Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги”ги Низом талабларига кўра, мақсадли дастурларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек, бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни (кейинги ўринларда — объектлар) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ва пудрат ташкилотларини фақат давлат харидлари электрон тизимининг электрон тендер савдолари платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали рейтинг кўрсаткичлари асосида аниқланиши белгиланган. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан тўғридан-тўғри ишлар бажарилган. Давлат харидлари электрон тизимининг электрон тендер савдолари платформасида танлов савдолари ўтказилмаган ва “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг электрон тендер платформасига жойлаштирилмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик (Олий суд) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин. Бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги, 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Мазкур Пленум қарорининг 4-бандида Агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. ИПК нинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қурилиш пудрат ишларини бажариш бўйича тарафлар ўртасида шартнома имзоланмаганлиги, жавобгар бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчилари ҳисобланиши, электрон дўкон, танлов, тендер ўтказилмасдан тўғридан-тўғри қурилиш пудрат ишлари бажарилганлиги сабабли, суд даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПКнинг 74-моддаси суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Шу боис суд, даъвогар вакилининг назорат ўлчови ўтказиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирмасдан рад этишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, даъвогарнинг илтимосномасини рад этишни, шунингдек даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72, 73, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар вакилининг суд-қурилиш экспертизаси (назорат ўлчови) тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. “1*************” хусусий корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 26 808 120 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов