Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/18967 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси Ответчик / Подсудимый Om n v di S rvis
Source ID 19567bd0-faa9-46ed-8e43-aecd963d97da Claim ID PDF Hash 7c91ccf652dd60e8... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения 11 265 символов
4-1501-2501/18967-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Т.Маматожиев Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Умаров ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг жавобгар “Om n v di S rvis” масъулияти чекланган жамиятидан 148 389 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “Om n v di S rvis” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни даъвогар вакили Ж.Жўраев (ишончнома асосида), жавобгар вакили адвокат З.Охунова (ордер ва ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари Ж.Эгамбердиев, С.Астонов ва В.Боратов (ишончнома асосида), Фарғона вилояти “Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси” давлат муассасаси вакили Д.Фозилов (ишончнома асосида), Фарғона вилоят прокуратураси бўлим прокурори С.Игамбердиевларнинг иштирокида, Фарғона вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Om n v di S rvis” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 148 389 000 сўм зарарнинг 95 фоизини давлат бюджетига, 5 фоизини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди томонидан ишга Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси, Фарғона вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси ва Қувасой шаҳар ҳокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган. 2 Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига жавобгардан 148 389 000 сўм (95 фоизи республика бюджетига ҳамда 5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига) компенсация тўлови (зарар) ундирилиши белгиланган, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилган. Жавобгар ҳал қилув қароридан норози бўлиб, апелляция шикояти берган ва шикоятида биринчи инстанция суди томонидан қонун нормаси нотўғри талқин этилганлиги, жавобгар қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари ажратиб бериладиган юридик шахс ҳисобланмаслиги, сотиб олинган ер участкаси қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилмаганлиги, жавобгар сотиб олган ер участкалари қишлоқ хўжалиги эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйилмаганлиги ва судга бу ҳақида биронта далил тақдим этилмаганлиги, электрон онлайн-аукцион баённомасида қонунда белгиланган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликларини қоплаш юзасидан алоҳида кўрсатма мавжуд эмаслиги, биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаганлиги, қўлланиши лозим бўлган қонун нормаси қўлланилмаганлиги, нобудгарчиликларни аниқлаш ва ҳисоблаш учун асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги аниқланмаганлиги, қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳолатлари мавжуд эмаслигига суд эътибор бермаганлиги ҳақидаги важларини баён қилган ҳамда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвогарнинг даъвосини рад қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган ишга жалб қилинган учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ва Қувасой шаҳар ҳокимлигидан вакиллар суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидага асосланиб, ишни ушбу шахслар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб ҳисоблайди. Жавобгар вакили суд мажлисида апелляция шикоятини қувватлаб, берган тушунтиришида унда баён қилинган важларни келтириб ўтди, шунингдек даъво аризаси ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги сабабли судлов ҳайъатидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Даъвогар вакили суд мажлисида берган тушунтиришида даъво аризасини 2025 йил 18 август куни имзолаганлигини, бунинг учун унга 2025 йил 15 сентябрда ишончнома берилганлигини, бундан бошқа ишончнома 3 берилмаганлигини билдирди, шунингдек апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, апелляция шикояти асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Фарғона вилояти “Саноат зоналарини бошқариш Дирекцияси” давлат муассасаси вакили судлов ҳайъатидан апелляция шикояти бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари (мутахассислари) берган тушунтиришларида даъво талаби асосли эканлигини, қонунчилик талабига асосан жавобгар ер фондининг бошқа ер фонди тоифасига ўтказилган ер майдонларига ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги маблағларини қоплаб бериши кераклигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризаси уни имзолаш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари ва мутахассисларнинг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Иш материалларидан ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 148 389 000 сўм зарар ундиришни сўраган. Даъво аризаси даъвогарнинг ишончли вакили Ж.Жўраев томонидан имзоланиб, 2025 йил 18 август санаси ва 25/290-сон билан расмийлаштирилган. Бироқ, ишончли вакил Ж.Жўраевнинг даъво аризасини имзолаш ваколати (ҳуқуқи) назарда тутилган 01/302-сонли ишончнома 2025 йил 15 сентябрда берилган. Даъвогар вакили Ж.Жўраев суд мажлисида берган тушунтиришида даъво аризасини 2025 йил 18 август куни имзолаганлигини, бунинг учун унга 2025 йил 15 сентябрда ишончнома берилганлигини, бундан бошқа ишончнома берилмаганлигини билдирди. Бундан кўринадики, Ж.Жўраев даъво аризасини имзолаган пайтда унинг даъво аризасини имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган. Унга бундай ҳуқуқ (ваколат) 2025 йил 15 сентябрдаги 01/302-сонли ишончнома билан берилган. 4 Демак, биринчи инстанция судига тақдим этилган даъво аризаси уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланган. ИПК 107-моддасининг 3-бандига кўра, даъво аризаси имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Ушбу асосга кўра, даъво аризаси уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги сабабли даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим. Бироқ, юқоридаги ҳолатлардан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан даъво аризаси уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан имзоланганлиги ҳолатларига эътибор қаратилмасдан даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, иш мазмунан кўриб чиқилган. Бу билан эса суд томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман қаноатлантириш, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ бекор қилиб, даъвони тўлиқ кўрмасдан қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди. Даъвогар қонунга мувофиқ давлат божи тўловидан озод этилган. Бироқ, ИПК 118-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади. Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасида белгиланган қоидаларга асосланган ҳолда суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига юклаб, даъво аризаси беришда тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни ҳамда даъвогардан жавобгарнинг фойдасига апелляция шикояти беришда тўланган 1 483 890 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм апелляция инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундиришни лозим топди. 5 Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 260, 274, 276-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР ҚИЛДИ: “Om n v di S rvis” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъво аризаси беришда тўланган 41 200 сўм почта харажати Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасидан: “Om n v di S rvis” масъулияти чекланган жамияти фойдасига апелляция шикояти беришда тўланган 1 483 890 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати; Олий суднинг депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа режимида суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ суд харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида биринчи инстанция суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б. Мамадалиев Ҳайъат аъзолари М. Умматова М. Умаров