Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2503/20716 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Абдубоқи ота замини Ответчик / Подсудимый
Source ID 05c93f5a-9baa-41c1-97f7-bf8cee199e06 Claim ID PDF Hash 051e6728f8381aab... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси тисодий процессуал кодекс 107 code_article
ида ИПК 127-моддаси ида ИПК 127 law
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
йича ушбу шахсларнинг келмаганлиги ИПК 107-моддаси йича ушбу шахсларнинг келмаганлиги ИПК 107 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/20716-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Жамолиддинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Д.Акрамова ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва Д.Акрамовалардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Д.Абдурасуловнинг суд мажлиси котиблигида, Фарғона тумани Фермерлар кенгаши раҳбари А.Акбаров (ID картага асосан), кенгаш вакили Н.Исаков (ишочномага асосан), даъвогар раҳбари М.Бадалов (паспортга асосан), жавобгар вакили Д.Каримов (ишончномага асосан)нинг иштирокида, Фарғона тумани Фермерлар кенгашининг даъвогар “Абдубоқи ота замини” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятига нисбатан 2025 йил 6 февралда тузилган 455122-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномасининг “Ш-Ҳисобкитоб қилиш тартиби” бўлимини ҳақиқий эмас деб топиш ва жавобгар зиммасига шартноманинг шу бўлимини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли қарори ва Иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқлаштириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрдаги ажримидан норози бўлиб, Фарғона тумани Фермерлар кенгаши томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Фарғона тумани Фермерлар кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар “Абдубоқи ота замини” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 6 февралда тузилган 455122-сонли “Улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномасининг “Ш-Ҳисоб-китоб қилиш тартиби” бўлимини ҳақиқий эмас деб топиш ва жавобгар зиммасига шартноманинг шу бўлимини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сонли қарори ва Иловаси билан тасдиқланган Низомга мувофиқлаштириш мажбуриятини юклашни сўраган. 2 Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрдаги ажрими билан кенгаш ва даъвогар вакиллари биринчи суд мажлисига келмаганлари учун даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган. Суднинг мазкур ажримидан норози бўлиб, кенгаш вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция шикоятида кенгаш ва даъвогар вакиллари томонидан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида биринчи инстанция судига ариза берилмаган бўлса-да, суд ишни вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиб қонун талабларини бузгани баён қилиниб, суд ажримини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида кенгаш ва даъвогар вакиллари шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлиси белгиланган вақтдан бир соатдан кейин бошланганига қарамасдан кенгаш ва даъвогар вакиллари судга келмаганларини баён қилиб, шикоятни қаноатлантирмасликни сўради. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 107-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Даъвогар вакили судга узрли сабабларсиз келмагани учун суд ишни кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2029 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 31-бандида ишни суд муҳокамасига тайёрлашда суд манфаатдор шахсларни иш бўйича иш юритиш ҳақида ИПК 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилади. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар судга келмаган ҳолда, агар суд башарти унинг иштирокисиз ишни кўриш мумкин эмас деб ҳисобламаса, иш унинг иштирокисиз қўриб чиқилиши мумкин. Агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади. Прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида киритган аризалари асосида қўзғатилган иш бўйича ушбу шахсларнинг келмаганлиги ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдиришга асос бўлмайди, агар суд мажлисида иштирок этаётган манфаати кўзланган шахс даъвони қўллаб-қувватлаётган бўлса. Бундай ишлар бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилган шахслар ва манфаати кўзланган шахс суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши 3 тўғрисида арз қилмаган бўлса, бу ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво аризаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда шуни инобатга олиш лозимки, тегишли тартибда суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинмаган шахснинг иштирокисиз ишнинг кўрилишига йўл қўйилмайди ва бу ҳар қандай ҳолда суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади (ИПКнинг 279 ва 302-моддалари), деб тушунтириш берилган. Кенгаш ва даъвогар вакиллари ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида илтимоснома киритмагани ҳамда судга ҳозир бўлмагани учун биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. ИПКнинг 281-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ажрими устидан берилган шикоятни кўриб чиқиб, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён қилинганларга кўра, судлов ҳайъати кенгашнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти учун даъвогардан суднинг депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 280, 281-моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Фарғона тумани Фермерлар кенгашининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилинсин. Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “Абдубоқи ота замини” фермер хўжалигидан Фарғона вилоят судининг депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози тараф бир йил муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи М.Умаров Ҳайъат аъзолари М.Умматова Д.Акрамова