← Назад
Решение #2825746 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 957 | — | law | |
| Ушбу кодекси | 1001 | — | code_article | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| исоблайди ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 67 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 75 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 330 символов
4-1801-2511/9994-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 07 январь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар "Asi Insur n
Sug'urt K m ni si" акциядорлик жамиятининг жавобгар ЯТТ "Муинова
Азиза Камиловна"дан 207 509 991,43 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм вакил
харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Ш.Актамов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Удашев
(ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида, видеоконференцалоқа
режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар "Asi Insur n Sug'urt K m ni si" акциядорлик жамияти
(кейинги ўринда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ "Муинова Азиза Камиловна" (кейинги ўринда
– жавобгар деб юритилади)дан 207 509 991,43 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм
вакил харажатларини ундиришни сўраган.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида “ ng b nk” АТБ жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кредит маблағининг
қайтмаслик хатари суғурталанганлиги, жавобгар ўз вақтида қайтармаганлиги
оқибатида суғурта ҳодисаси юз берганлигини, даъвогар томонидан ушбу
қарздорлик қоплаб берилганлигини, шартнома шартига кўра талаб қилиш
ҳуқуқи даъвогарга ўтганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига
эътирози борлигини таъкидлаб, суддан уни рад этиши сўради.
Суд тарафар вакилларининг низо юзасидан тушунтиришларини эшитиб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидагиларга асосан даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, “ ng b nk” АТБ ва жавобгар ЯТТ "Муинова Азиза
Камиловна" ўртасида 2025 йил 08 апрелдаги МКО-2025-8033-сонли кредит
шартномаси тузилган.
Даъвогар ва “ ng b nk” АТБ ўртасида 2024 йил 28 октябрда “кредит
маблағининг қайтмаслик хатарини суғурталаш” Бош шартномасига асосан
кредит маблағининг қайтмаслик хатари суғурталанган ҳамда EAID 0010775сонли суғурта полиси расмийлаштирилиб, суғурта даври суғурта мукофоти
келиб тушган кундан 2026 йил 08 октябргача, суғурта пули эса 262 000 000
сўм деб белгиланган.
Даъвогар ва “ ng b nk” АТБ ўртасида 2025 йил 10 сентябрдаги суғурта
ҳодисаси
тан
олинганлиги
тўғрисидаги
далолатномада
Суғурта
комиссиясининг 2025 йил 10 сентябрдаги қарорига кўра жавобгар томонидан
ажратилган кредит қарздорлиги маблағи қайтарилмаганлиги суғурта ҳодисаси
деб тан олиниб, 207 509 991, 43 сўмни ташкил этиши келтирилган.
Даъвогар "Asi
Insur n
Sug'urt
K m ni si" акциядорлик
жамиятининг 2025 йил 10 сентябрда жавобгар ЯТТ "Муинова Азиза
Камиловна"нинг кредит маблағи бўйича 207 509 991, 43 сўм қарздорлиги “Наф
олувчи” “ ng b nk” АТБга тўлаб берилган.
Даъвогарнинг жавобгарга тўлаб берилган маблағари қайтариш ҳақидаги
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар тўлаб берилган суғурта пулини суброгация
тартибида ундириш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд даъвогарнинг даъво талабини қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб
чиқиб, уни асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 957-моддасида, агар мулкий суғурта
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи
(наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан
талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Ушбу кодексининг 1001-моддасига асосан, бошқа шахс (меҳнат
мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи
шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан,
агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон
миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга.
2024 йил 28 октябрда “кредит маблағининг қайтмаслик хатарини
суғурталаш” Бош шартномасининг 12.1-бандида, “Суғурта қилдирувчи”нинг
“Қарз олувчи”дан зарарни қоплаш бўйича барча талаблари, “Суғурта
қилувчи”га тўланган суғурта товони миқдори доирасида “Суғурталовчи”
(даъвогар)га ўтиши кўрсатилган.
ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчиликка мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим
даражада бажарилмаган. Шу сабабли 207 509 991,43 сўм ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, суд ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун тўланган 10 000 000
сўмни ундириш талабларини муҳокама қилиб, ушбу талабларни ҳам
қаноатлантириш асосли деб баҳолайди.
Чунки, ФКнинг 703-моддаси 1-қисмига мувофиқ ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан
ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Даъво талабида асос қилиб келтирилган даъвогар билан тузилган
шартнома бўйича ундирув сўралган 10 000 000 сўм вакиллик харажатлари
2022 йил 27 апрелдаги 51/22-сонли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги
шартномага асосан тўланганлигини баён этган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд (Олий хўжалик) суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 19-бандида зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда
судлар шуни назарда тутишлари лозимки, зарарга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан
тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши,
шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф
олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи
бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган
харажатлари ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми). Бундай
харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган
ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш
учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар,
мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи
шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан 2025 йил 19 ноябрдаги тўлов
топшириқномаларига асосан ўтказиб берилган. Шу сабабли мазкур даъво
талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди
ИПКнинг 66-моддасига биноан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун
аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ
этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар,
маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 207 509 991,43 сўм асосий қарз, 10
000 000 сўм вакил харажатлари, 41 200 сўм почта харажати ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа
харажати, республика бюджетига 4 350 199,83 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 237, 238, 957моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 170,
176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ "Муинова Азиза Камиловна"дан даъвогар "Asi Insur n
Sug'urt K m ni si" акциядорлик жамияти фойдасига 207 509 991,43 сўм
асосий қарз, 10 000 000 сўм вакил харажатлари, 41 200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 4 350 199,83 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм
видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов