← Назад
Решение #2825757 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 330 символов
*****-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил *****
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья
ёрдамчиси ***** котиблигида, даъвогар *****жавобгар ***** масъулияти
чекланган жамиятидан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида), Бухоро
шаҳар прокурори ёрдамчиси ***** иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар ***** (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ***** масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар
деб юритилади)дан 2025 йил *****куни ҳолатида *****сўм асосий қарз ва
*****сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар судга даъво аризаси тақдим этилганидан сўнг ҳам даъво талабидаги
қарздорлик суммасини тўлаб бермаганлигини таъкидлаб, даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан ишни жавобгарнинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Прокурор даъво аризасини қисман қаноатлантириш ҳақида фикр берди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини ва прокурор фикрини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
12 августда 468/1-сон билан рўйхатга олинган Бухоро тумани, Боғидашт
маҳалласи ҳудудида жойлашган 10485717-сонли лот бўйича 0,2224 гектар
бўлган кўп қаватли тураржой бинолари қуриш учун ер участкасини ижара
ҳуқуқи асосида сотиш бўйича олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра, ер участкасини сотиб олиш тўловлари
*****сўмни ташкил қилиши, харидор (жавобгар) мазкур тўловларни
шартномада келишилган жадвалга мувофиқ 12 ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш
мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятини лозим даражада бажармаган,
шартномада келишилган ер участкаси учун сотиб олиш тўловларини
белгиланган муддатда ўз вақтида амалга оширмаган, натижада 2025 йил
29 сентябрь ҳолатида 843.966.194,4 сўм муддати ўтган қарздорлиги вужудга
келган.
2
Даъвогарнинг ушбу қарздорликни тўлаш ҳақида билдирилган талабнома
хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли тарафлар
ўртасида низо вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
– иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур
модданинг бешинчи қисмига кўра, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар
мулкий ҳуқуқларни сотишга нисбатан қўлланади, агар ушбу ҳуқуқлар мазмуни
ёки моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 29 сентябрь куни ҳолатида
843.966.194,4 сўм муддати ўтган қарздорлиги иш ҳужжатларидаги шартнома,
қарздорлик ҳисоб-китоби келтирилган маълумотнома, талабнома хати ва
даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг 843.966.194,4 сўм муддати ўтган асосий
қарз суммасини ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
Даъвогар, шунингдек шартноманинг 6.2-бандига кўра, сотиб олиш
тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли жавобгардан даъвогар фойдасига
2025 йил 29 сентябрь куни ҳолатида ҳисобланган 498.277.641,17 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 6.2-бандига кўра, мазкур шартноманинг 3.1-бандига
мувофиқ сотиб олиш тўловлари ўз вақтида тўланмаган тақдирда, харидор ҳар
бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўланмаган тўловларнинг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда буюртмачига пеня тўлаши белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартига асосан жавобгар томонидан сотиб
олиш тўловлари кечиктирилган давр учун пеня суммаси тўғри ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан, қарздор айби бўлган
тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Суд, қайд этилганлардан келиб чиқиб, мажбуриятнинг бузилиши билан
неустойка миқдори номутаносиблигини, жавобгар томонидан иш судда
3
кўрилган кунга қадар даъво талабидаги қарздорлик суммаси қисман тўлаб
берилганлигини ва тарафларнинг мулкий манфаатларини инобатга олиб, пеня
ундириш даъво талабини камайтириб қисман, яъни 75.000.000 сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Шу сабабли суд мазкур қонун нормаларига асосан иш юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига
26.844.876,71 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179, 180 ва
186-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ***** масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар *****
фойдасига *****сўм муддати ўтган асосий қарз, *****сўм пеня ва олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига ***** сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойдан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақалари берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
*****