Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2502/9408 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья MAXSUDOVA MUNISA ZARIFOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID f97bb535-09b9-408c-a8cb-49d39576c7cd Claim ID PDF Hash 597d6e6abcc6bb6a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 403 символов
*****-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил ***** Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси ***** котиблигида, ***** даъвогар “*****манфаатида жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Т.Болтаев (ишончнома асосида), жавобгар рахбари *****иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *****даъвогар “***** (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан ***** сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилганлигини таъкидлаб, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгар вакили иштирокини таъминлашмади. Палата даъво аризасида суд жараёнларини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосланиб, ишни уларнинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 10 июнда 124-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга “Univ rs l” (мақсадсиз) тартибда йиллик 28,5 фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 2.750.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга 2.750.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни қайтариш жадвалига кўра кредит фоизларини ўз вақтида тўламаган. Шунга кўра жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 декабрь куни ҳолатида 268.406.846 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур кредит қарзини тўлаш ҳақида юборган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари бўлмаганлиги сабабли кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш имкони бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 268.406.846 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи иш ҳужжатларидаги кредит ва ипотека шартномаси, банк маълумотномаси, талабнома ва даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тўлиқ тасдиқланади. Демак, мазкур ҳолатда даъво талаби асосли ҳисобланади. Бироқ, даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра жавобгарнинг даъвогар олдидаги муддати ўтган фоиз қарздорлиги 2026 йил 7 январь куни ҳолатида 215.792.100 сўмни ташкил қилади. Шу сабабли суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 215.792.100 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатларини ва республика бюджетига 5.368.136,92 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “*****” АТБ фойдасига *****сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “*****” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига *****сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув 2 қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья ***** 3