← Назад
Решение #2825769 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 2 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 335 символов
4-1603-2502/10268 - сонли иқтисодий иш
Судья – Д.Соатов
НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 07 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Д.Соатов раислигида,
О.Мирзақуловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар – AAAAAнинг
жавобгар – “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан 4.819.100 сўм асосий ва 118.573 сўм
пеня регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
ишни тарафлардан даъвогар вакили – XXXXXнинг иштирокида, Наманган
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъво аризасида баён этилишича, AAAAA томонидан “BBBBB” МЧЖ
собиқ ишчиси ССССС меҳнат вазифасини бажариш жараёнида бахтсиз ходиса
оқибатида вафот этган.
Меҳнатда вафот этгани учун унинг турмуш ўртоғи Қодирова Дилноза
Камолиддин қизига боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган.
Бир ойлик пенсия миқдори 914.200 сўмни ташкил этган.
Бунга кўра жавобгарнинг 01.11.2025 йил ҳолатига тўланган пенсияларидан
қопланмаган 8.640.400 сўм қарздорлиги мавжуд.
Жавобгар томонидан қисман тўлов амалга оширилган.
Тўланган пенсия харажатларини қоплаш юзасидан билдирилган регресс
талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Бунга кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 4.819.100 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Бугунги
суд
мажлисида
даъвогар
вакили
даъво
талабини
қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд.
Жавобгар вакилига даъво аризага ўз эътирозларини асословчи
ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи имкони берилганлигига қарамасдан
суд мажлисида қатнашмади ва ўзининг қарзи мавжуд эмаслиги ҳолатини
тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмади.
Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг собиқ ишчиси ССССС
меҳнат вазифасини бажариш жараёнида бахтсиз ходиса оқибатида вафот этган.
1
Меҳнатда вафот этгани учун Қодирова Дилноза Камолиддин қизига
боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилган.
Бунга кўра пенсия тўловлари тўлаб берилган.
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 2-моддасининг талабларига мувофиқ, боқувчисини
йўқотганлик пенсияси Давлат пенсияларининг бир тури ҳисобланади.
Қонуннинг 19-моддасининг биринчи қисмига кўра, вафот этган
боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари
боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган ««Фуқароларга давлат
пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низом
(кейинги матнда Низом деб юритилади) 1-бандининг иккинчи қисмида
корхоналар ва ташкилотлар томонидан пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплашга тўлов ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ходимларнинг
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ёки
касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиялари
бўйича 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилиши белгиланган.
Шу асосда даъвогар судга мурожаат этиб, фуқарога тўланган пенсия
тўловларини регресс тартибда жавобгардан ундиришни сўраган.
Низомнинг 3-бандида пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига
қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш
тўғрисида регресс талабномани юбориши, 4-бандида эса ташкилотлар ҳар ойда
меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда
майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг
25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига
ўтказишлари белгиланган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан жавобгарга регресс талабномалар
юборилиб, унда пенсияни тўлаб берилиши, акс ҳолда иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат этилиши билдирилган.
Бундан кўринадики, даъвогарнинг 4.819.100 сўм асосий қарз ва 118.573
сўм пеня тўловларни регресс тартибда ундириш талаби қонун ҳужжатларига
мувофиқ асосли ва суд даъвогарнинг ушбу талабини асосий қарз ундириш
қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.819.100 сўм
асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши
2
бўйича давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ 412.000 сўм давлат божи
жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118,165,170,176,177 - моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
AAAAAнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан AAAAA фойдасига регресс
тартибида 4.819.100 сўм асосий қарз ва 118.573 сўм пеня шунингдек, олдиндан
тўланган 41.200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар - “BBBBB” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, бу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали апелляция шикояти
(протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация шикояти (протести)ни Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига бериши мумкин.
Судья
Д.Соатов
3