← Назад
Решение #2825778 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 513 символов
-------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 7 январь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар ---------- манфаатида жавобгар ---------ҳисобидан муддати ўтган кредит фоизидан 14060642 сўм, муддати келмаган
кредит фоизидан 443836 сўм, жами 14504478 сўм кредитга ҳисобланган
фоиз қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили -----(ишончнома асосида) иштирокида,
Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ---------(бундан буён матнда – даъвогар) Наманган филиали ва ----------(бундан
буён матнда – жавобгар) ўртасида 2024 йил 10 майда 235-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “иссиқхона фаолиятини
кенгайтириш мақсадида қўшимча иссиқхона қуриш” учун жавобгарга 84 ой
муддатга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 100000000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича кредитни фоиз тўловларини ўз
вақтида тўлиқ тўламаган.
Даъвогарнинг кредит фоизидан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан
юборган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги
боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) даъвогар манфаатида судга
шартноманинг 9.2-бандига асосан даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан муддати ўтган кредит фоизидан 14060642 сўм, муддати
келмаган кредит фоизидан 443836 сўм, жами 14504478 сўм кредитга
ҳисобланган фоиз қарзи ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво
аризасида келтирилган муддати келмаган кредит фоизи аслида муддати
ўтган кредит фоизи эканлиги, ҳозирда тўлов амалга оширилмаганлиги боис
кредитнинг муддати ўтган фоизи 15601954.89 сўмни ташкил этишини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор
этилган жавобгар ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок этмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён
матнда – ИПК)нинг 128-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошига
кўра, агар суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан
ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда
– ФК)нинг 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чикарадиган
харакатларидан вужудга келади.
ФК 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФК 244-моддаси биринчи хатбошисида агар қонун ҳужжатлари ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
Мазкур ҳолда, тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан
келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 10 майда
235-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра “иссиқхона
фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча иссиқхона қуриш” мақсадида
жавобгарга 84 ой муддатга, йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан
100000000 сўм кредит маблағи ажратилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз
олувчи)га ўз (ёки жалб қилинган) маблағлари ҳисобидан кредит бериш,
жавобгар эса даъвогарга олинган кредит суммасини ва унга хисобланган
фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтаради.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 2.7-бандига кўра, ҳар ойнинг 10-санасига қадар
фоизларни тўлаши ҳамда 4.2.1-бандига асосан жавобгар кредитни ва у
бўйича ҳисобланган фоизларни мазкур шартномада белгиланган
муддатларда ва миқдорда тўлиқ қайтариши белгиланган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига амал қилмай кредит
фоизи тўловларини амалга оширмаганлиги натижасида 2025 йил 20 ноябрь
куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида жами 14504478 сўм кредитга
ҳисобланган фоиз қарзи юзага келган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида
талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик
тўланмаган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли
фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан 14504478 сўм миқдорида кредитга
ҳисобланган фоиз қарзи ундириш талаби асосли бўлган.
Суд иш ҳужжатларидан жавобгар томонидан кредитни график асосида
фоиз
қарздорлигини
қайтариш
мажбурияти
лозим
даражада
бажарилмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг
жавобгардан 14504478 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлигини
ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Давлат
божи
тўғрисида”ги
Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари
палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан
иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 14504478 сўм
кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги, 41200 сўм почта харажати,
шунингдек жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 412000 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий
бошқармасининг ---------- манфаатидаги даъво талаби қаноатлантирилсин.
---------- ҳисобидан:
- ---------- фойдасига кредит фоизидан бўлган 14504478 сўм ҳамда 41200
сўм почта харажати;
- бюджетга 412000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
Б.Мадрахимов