← Назад
Решение #2825781 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 40 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| Ер кодекси | 911 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
11 189 символов
-------------сонли иқтисодий иш
судья:Б.Т.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 7 январь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Т.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг суд
мажлиси котиблигида, Наманган шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси
У.Самижонов қатнашувида, даъвогар вакили -(ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар -------------нинг жавобгар ------- фермер хўжалигига
нисбатан Мингбулоқ тумани, Мадяровул МФЙ ҳудудидаги 140000 м.кв.
майдонга ўзбошимчалик билан қуриб олинган «балиқ кўли»ни жавобгар
ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш(бузиб ташлаш) ҳамда
мазкур 140000 м.кв. ер майдонини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга
келтириш ҳақидаги даъвоси аризасини Наманган туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Кадастр агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси(бундан буён
матнда – даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ------ фермер хўжалиги(бундан буён матнда – жавобгар)га нисбатан
Мингбулоқ тумани, Мадяровул МФЙ ҳудудидаги 8080қ контуридаги
140000 м.кв. майдонга ўзбошимчалик билан қуриб олинган «балиқ
кўли»ни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф этиш(бузиб
ташлаш) ҳамда мазкур 8080қ контуридаги 140000 м.кв. ер майдонини
жавобгар ҳисобидан фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 22 декабрдаги ажрими билан ишга Мингбулоқ
тумани ҳокимлиги(бундан буён матнда – учинчи
шахс) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қўллаб-қувватлаб, даъво
талабига аниқлик киритган холда жавобгарга нисбатан Мингбулоқ тумани,
Фарғона массиви, Мадяровул МФЙ ҳудудининг 2579қ ҳамда 2873қ
контурларидаги 140000 м.кв. майдонга ўзбошимчалик билан қуриб
олинган «балиқ кўли»ни жавобгар ҳисобидан мажбурий тартибда бартараф
этиш(бузиб ташлаш) ҳамда мазкур 2579қ ҳамда 2873қ контурлардаги
140000 м.кв. ер майдонини жавобгар ҳисобидан фойдаланиш учун яроқли
ҳолатга келтиришни ҳамда даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
1
Белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида
хабардор бўлишига қарамай, жавобгар ва учинчи шахсдан вакил
қатнашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан
буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
қайд этилган.
Шу сабабли суд, ишни жавобгар ва учинчи шахснинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъво талабларини
қаноатлантириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида фикр билдирди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришлари ва прокурор фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги
“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”
ПФ-6061-сон
Фармонининг 3-бандининг бешинчи қисмига кўра, кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлашга ва ер
участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл
қўймасликка қаратилган самарали ер назоратини амалга ошириш Кадастр
агентлигининг асосий вазифалари этиб белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Кадастр агентлигининг Наманган
тумани бўлими томонидан 2025 йил 17 сентябрда Мингбулоқ тумани,
Мадияровул МФЙ ҳудудида ер қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ер
назорат тадбири ўтказилган.
Тадбир давомида жавобгар томонидан Мингбулоқ тумани,
Мадияровул МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 8080қконтуридаги туман ҳокимлиги заҳира яйлов ер майдонининг 140000 кв.м.
2
қисмига ўзбошимчалик билан балиқ кўли ташкил этиш учун ер майдони
тайёрлаб олинганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2025 йил 17 сентябрда
далолатнома расмийлаштирилган. Далолатнома нусхаси жавобгар
раҳбарига тақдим этилган.
Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 17 сентябрда
захира яйлов ер участкасидаги ўзбошимчалик билан ташкил этилган балиқ
кўлини 15 кун муддатда ўз ҳисобидан бузиш ва ер майдонини яроқли
ҳолатга келтириш бўйича ёзма кўрсатма юборилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК) 212-моддасининг учинчи қисмида ўзбошимчалик билан иморат қуриш
натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг
даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган
шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозимлиги
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 40-моддаси биринчи
қисмининг 11-бандига асосан ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер
участкаси мулкдори ерларни ўзбошимчалик билан эгаллашга ва (ёки)
ўзбошимчалик билан қилинган қурилишга йўл қўймаслик, шунингдек
ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасидаги қонунга хилоф
қурилишни тўхтатиб туриш бўйича чоралар кўриши шарт.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ер ва
кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 53бандида ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ва ўзбошимчалик
билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни
бартараф этиш тўғрисидаги Кадастр агентлиги органларининг кўрсатмаси
жисмоний ва юридик шахслар томонидан ўн беш кун муддатда ихтиёрий
равишда бажарилмаган тақдирда, Кадастр агентлиги органлари
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер
участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ҳамда ноқонуний қурилган
иморатларни бартараф этиш (бузиб ташлаш) юзасидан тўғридан тўғри
судга мурожаат қилишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Бундай ҳолатда ваколатли давлат органи томонидан экин ер
майдонида ўзбошимчалик билан қурилма қурганлиги аниқланган ва ушбу
қурилма жавобгар томонидан ихтиёрий муддатда бартараф қилинмаган.
Ер кодексининг 91-моддасига асосан ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва
фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтарилади.
Ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик
билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига,
ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига
3
қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки
суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
Ер кодексининг 911-моддасида, ўзбошимчалик билан эгалланган ер
участкасига, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш
мақсадлари учун ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай
бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий
ҳуқуқларни белгилашга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2023 йил 20 ноябрь кунги “Судларда ерга оид низоларни кўришда
қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 28-сонли қарорининг 33-бандида, Ер кодексининг 911моддасига кўра, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкасига,
шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш мақсадлари учун
ажратилмаган ер участкасида барпо этилган ҳар қандай бино ва
иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа мулкий ҳуқуқларни
белгилашга йўл қўйилмаслиги, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар
мустасно эканлиги, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаган,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, қурилиш учун ажратилмаган ер
участкасида қонунга хилоф қурилиш объектини барпо этган шахслар
инсофли мулкдор деб тан олинмаслиги, шунга кўра судлар уларга эгалик
ҳуқуқини белгилаш ёки мансабдор шахсларга бундай мажбурият юклашга
ҳақли эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандида, ер участкаларини
фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш уни ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилиши ҳақида тушунтириш
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 68-моддаси биринчи
қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси
ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Мазкур ҳолатда суд, даъвонинг асослилиги ишда иштирок этувчи
шахсларнинг кўрсатмалари, далолатнома, ёзма кўрсатма, фотосуратлар ва
бошқа далиллар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд даъво аризасида иккита номулкий талаблар
қўйилганлиги сабабли “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг
миқдорларига мувофиқ жавобгардан республика бюджетига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 8240000 сўм давлат божи ҳамда
4
даъвогар фойдасига 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36, 40, 91, 911моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212моддаси ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180,
186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ------- фермер хўжалиги зиммасига ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирганидан сўнг 15 кун муддатда Мингбулоқ тумани,
Фарғона массиви, Мадияровул МФЙ ҳудудининг 2579қ ҳамда 2873қ
контурларидаги 140000 м.кв. майдонга ўзбошимчалик билан ташкил
этилган «балиқ кўли»ни ўз ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилиб,
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони яроқли (асл) ҳолатга
келтирилсин.
------- фермер хўжалиги ҳисобидан:
- Республика бюджетига 8240000 сўм давлат божи;
- даъвогар Кадастр агентлигининг Наманган вилоят бошқармаси
фойдасига 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори
кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Т.Мадрахимов
5