← Назад
Решение #2825784 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 71 | — | law | |
| нинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 332 символов
4-1601-2504/21708-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳар
2026 йил 7 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаров раислигида, судья
ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААААААА
манфаатида жавобгар БББББББББ ҳисобидан 98 194 400 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси
У.Самижонов, даъвогар вакили Д.Остонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
С.Солиев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида “ l gr m”
мессенжери орқали ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААА (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) ва БББББББББ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида 2025 йил 21 январда тузилган Я/Э-50/0102-сонли шартнома
асосида даъвогар жавобгарга ўрнатилган кичик қувватли қайта тикланувчи энергия
манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб берган.
Жавобгар етказиб берилган электр энергияси ҳақини тўлиқ тўламаганлиги учун
унинг даъвогар олдида 98 194 400 сўмлик қарздорлиги юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
98 194 400 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, шартнома асосида
электр энергияси етказиб берилганлигини, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг
жавобгар қарздорликни тўлиқ тўлаб қўйганлигини маълум қилиб, ишни қонуний ҳал
этишни сўради.
Жавобгар вакили суд муҳокамасида даъвогардан қарздор бўлганликларини, иш
судда кўрилгунига қадар қарздорликни тўлиқ тўлаганликларини билдириб, ишни
қонуний кўриб чиқишни сўради.
Ишда иштирок этувчи прокурор суд мажлисида даъвони қаноатлантиришни рад
этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган
Палата, ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган Наманган вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ҳамда Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия Бош бошқармаси суд
мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170, 172-моддаларига асосан ишни
Палата ҳамда учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ва ишда иштирок этувчи
прокурор фикрини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “2023 йилда
қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий
этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-57-сонли қарори
10-бандининг иккинчи хатбошисида тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан
хорижий инвесторларга қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган
электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига
ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда
тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан узоқ муддатли шартномалар асосида сотишга
рухсат берилиши белгиланган.
Шу сабабли тарафлар ўртасида тўғридан-тўғри кичик қувватли қайта
тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб
бериш бўйича 2025 йил 21 январда Я/Э-50/0102-сонли шартнома тузилган.
Суд тарафлар ўртасидаги шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли қарори асосида тузилганлиги сабабли давлат
харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига амал қилинган деб
ҳисоблайди.
Боиси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
71-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
давлат харидлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида
амалга оширилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 21 январда тузилган Я/Э-50/0102-сонли шартнома
даъвогар суд мажлисида тақдим этган “Х rid.uz” дастури орқали олинган маълумотга
кўра ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 21 январда
тузилган Я/Э-50/0102-сонли шартноманинг 1-бандида даъвогар кичик қувватли қайта
тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган электр энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ,
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома бўйича олинган мажбуриятни бажариб, жавобгарга 2025 йил
27 январдаги 60-сонли, 27 февралдаги 492-сонли, 26 мартдаги 882-сонли,
26 апрелдаги 1271-сонли, 26 майдаги 2303-сонли, 9 декабрдаги 6311-сонли,
10 декабрдаги 5858-сонли ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 141 467 600 сўмлик
электр энергиясини етказиб берган.
Жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан электр
энергияси ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўламай 98 194 400 сўм
миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2025 йил 9 октябрдаги
05-877-сонли талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўламаган.
ФКнинг 474-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Жавобгарнинг даъвогардан бўлган қарздорлиги 98 194 400 сўмни ташкил
этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар,
талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Бироқ жавобгар мавжуд қарздорликни 2025 йилнинг 10, 11 ва 24 декабрь
кунлари тўлаган. Бу ҳолат тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган
тушунтиришлари ҳамда судга тақдим этилган илтимоснома билан тасдиқланади.
Даъво аризаси суд девохонасида 2025 йил 1 декабрь куни кирим қилинганлиги
сабабли суд даъво талабини асосли бўлган деб ҳисоблайди.
Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар қарздорликни тўлаганлиги учун
суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъво талаби асосли бўлганлиги учун суд харажатлари жавобгар ҳисобидан
ундирилиши лозим.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари,
республика бюджетига 1 963 888 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААА фойдасига 41 200 сўм
почта харажатлари, республика бюджетига 1 963 888 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Умаров