Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1502-2501/11793 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья AMANOV FARRUX ANVARJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение B g`d d gr Kl st r `min t Ответчик / Подсудимый
Source ID 5f7d76b0-8aa0-4563-b422-b8dea26974c2 Claim ID PDF Hash 2e62236ca08a9d55... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 44-моддаси онуннинг 44 law
суд ИПКнинг 45-моддаси суд ИПК 45 law
лламасдан 110-моддаси лламасдан 110 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 126-моддаси ФКнинг 126 law
онунининг 63-моддаси онуни 63 law
ФКнинг 47-моддаси ФКнинг 47 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 19 017 символов
4-1502-2501/11793 -сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ф.Аманов Апелляция инстанцияда маърузачи судья – Б.Мамадалиев ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Б.Мамадалиевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Умматова ва М.Умаровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Шавкатовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Х.Тўйчиев (ишончнома асосида), жавобгар банк вакили М.Ахмаджонов (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “B g`d d gr Kl st r `min t” МЧЖ тугатиш бошқарувчисиининг жавобгар “ s k b nk” АЖ Қўқон филиалига нисбатан тарафлар ўртасида имзоланган 2022 йил 20 октябрдаги №2022-4-сонли, №2022-5-сонли ва 2023 йил 4 январдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди – сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар “B g`d d gr Kl st r `min t” МЧЖ тугатиш бошқарувчисиининг киритган апелляция шикояти асосида ишни, вилоят суди биносида видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “B g`d d gr Kl st r `min t” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Қўқон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ s k b nk” АЖ Қўқон филиали (бундан буён матнда банк филиали деб юритилади)га нисбатан даъвогар жамият ва “ s k b nk” АЖ ўртасида имзоланган 2022 йил 20 октябрдаги №2022-4-сонли, №2022-5-сонли ва 2023 йил 4 январдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга “ s k b nk” АЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) жавобгар сифатида жалб этилган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Даъвонинг “ s k b nk” АЖ Қўқон филиалига оид қисми бўйича иш юритиш тугатилган. Суд харажатлари эса даъвогар ҳисобидан ундирилиши белгиланган. Суднинг мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, даъвогар вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Даъвогар ўзининг апелляция шикоятида, шикоятда келтирилган барча важларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини, биринчи инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, далилларга баҳо берилмаганлигини, даъвогарнинг важларига эътибор қаратмай, бир томонлама қарор чиқарилганлигини, ўзининг даъво талабида Фуқаролик кодексининг 116-126-моддалари, “МЧЖ тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддаси ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 63-64-66-68-140-144-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни хақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида’ги 269-сонли Қарорининг 18-19-бандларини шунингдек, қарздорнинг таъсис шартномаси, жамият устави, солик бошқармасининг аризаси, 2025 йил 1 декабрь куни ҳолатига солиштирма далолатнома, суд бошқарувчисининг ВМ 224-сонли Қарори бўйича хулосаларини асос сифатида келтирганлигини, юқоридаги Пленум карорининг 19-бандининг истисно қисмини қўлламасдан, ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топмасдан туриб, шартномани ҳақиқий эмас деб топиб бўлмайди дуб нотўғри ҳулосага келганлигини, ушбу даврда қарздор жамиятнинг банк ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушмаганлиги, банк билан тузилган битимлар бўйича банкга кредиторлик ҳисобига пул маблағлари кирим қилинганлиги асос қилиб келтирилганлиги суд томонидан инобатга олинмаганлигини, қонунда йирик битимлар ва суд бошқарувчиси, кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитасининг розилигисиз тузилган манфаатдорлик мавжуд бўлган битимлар юзасидан ҳам низолашиш имконияти назарда тутилганлиги кўрсатиб ўтилганлиги суд томонидаи инобатга олинмаганлигини, суд ИПКнинг 45-моддаси нормасини қўлламасдан 110-моддаси 1-қисмини қўллаб, филиалга оид қисми бўйича иш юритишни тугатиб, даъвони қаноатлантиришдан рад этганлигини, суд томонидан қарздор ва жамият ўртасида тузилган битимлар кўчмас мулк олди-сотди шартномаси эканлиги яъни товарлар (ишлар, хизматлар) эмаслиги инобатга олинмаганлигини, жавобгар даъвогар қарздор билан электрон онлайн-аукцион баённомаси асосида йирик битим имзолаганлигини, суд томонидан қарздор ва даъвогарларнинг йирик битим тузиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари масаласи кўриб чиқилмаганлигини, суд томонидан иш учун аҳамиятга эга бўлган холатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқлаган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган ҳулосаларнинг иш холатларига мувофиқ келмаслиги, моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги сабабли ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини тўлиқ қўллабқувватлаб, ундаги важларни баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъво аризани тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар банк вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогарнинг апелляция шикояти асоссиз эканлигини, уни қаноатлантиришга асослар мавжуд эмаслигини, мазкур шартномалар аукцион орқали тузилганлигини, мазкур шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асослар мавжуд эмаслигини, шу сабабли биринчи инстанция суди даъво аризани рад этиш ҳақида асосли ва тўғри қарор қабул қилганлигини билдириб, апелляция шикоятини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, учинчи хатбошисига кўра эса, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасига асосан суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди. Риштон туманлараро иқтисодий судининг 4-1505-2501/5469-сонли иши юзасидан 2025 йил 3 июнь кунги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар жамият банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб О.Хожиматов тайинланган. Тугатиш бошқарувчи томонидан қарздорнинг фаолияти таҳлил қилинганда, унинг иқтисодий ночорлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлиги, мол-мулки йўқлиги ва кредиторлик қарзларини ундириш имкони мавжуд эмаслиги аниқланган. Бундан ташқари банкрот корхона томонидан “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган Бағдод тумани, “Бедарак” МФЙ, “Хумо” кўчаси, 96-уйда жойлашган умумий майдони 1640.1 м2дан иборат нотурар бино аукцион савдосига қўйилган ва 2022 йил 10 октябрь куни ўтказилган онлайн-аукцион натижасида даъвогар жамият ғолиб деб топилиб, бинонинг 746 089 570,25 сўм сотилиш нархи бўйича у билан 2022 йил 12 октябрь куни №ОА 077-557709-сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги Баённома расмийлаштирилган. Ҳудди шундай, “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган Бағдод тумани, “Бедарак” МФЙ, “Хумо” кўчаси, 78уйда жойлашган умумий майдони 0.398 м2дан иборат нотурар бино аукцион савдосига қўйилган ва 2022 йил 10 октябрь куни ўтказилган онлайн-аукцион натижасида даъвогар жамият ғолиб деб топилиб, бинонинг 1 545 694 060,59 сўм сотилиш нархи бўйича у билан 2022 йил 12 октябрь куни №ОА 077-557708-сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги Баённома; -“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган Бағдод тумани, “Бедарак” МФЙ, “Хумо” кўчаси, 184-уйда жойлашган умумий майдони 0.3 м2 дан иборат нотурар бино аукцион савдосига қўйилган ва 2022 йил 15 декабрь куни ўтказилган онлайн-аукцион натижасида даъвогар жамият ғолиб деб топилиб, бинонинг 2 116 648 188,13 сўм сотилиш нархи бўйича у билан 2022 йил 15 декабрь куни №ОА 077-623813-сонли электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги Баённома расмийлаштирилган. Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги Баённомалар асосида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 октябрдаги №2022-4-сонли, №2022-5-сонли ва 2023 йил 4 январдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди сотди шартномалари тузилган. Тугатиш бошқарувчиси мазкур олди-сотди билан боғлиқ хужжатларни таҳлил қилиш орқали шартномалар корхона собиқ раҳбари О.Абдураимов томонидан ваколатсиз шахс томонидан имзоланганлиги, бироқ таъсисчиларнинг умумий йиғилиш қарори ёки баёни мавжуд эмаслиги, мазкур шартномаларнинг имзоланиши жамиятнинг молиявий аҳволини ёмон аҳволга олиб келганлиги, бу эса ўз навбатида мазкур шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлишини важ қилиб келтирган ҳолда мазкур олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 126-моддасида агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми (кейинги матнда “Пленум қарори” деб юритилади)нинг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2014 йил 28 ноябрь кунги 269-сонли қарорининг 17-бандида “ФКнинг 126-моддасига кўра, агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Судлар инобатга олишлари лозимки, бундай асос билан битим кимнинг манфаатида чеклаш белгиланган бўлса, фақат ўша шахснинг даъвоси бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Шу боис, ФКнинг 126-моддасига асосан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво билан бошқа шахс мурожаат қилган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади. Битим тузиш ваколатларини чеклаш белгиланишидан манфаатдор шахс битимни кейинчалик маъқуллаганда, ФКнинг 126-моддасида белгиланган битимни ҳақиқий эмас деб топиш асослари қўлланилмайди. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, битим, агар у бўйича бошқа тараф қайд этилган чеклаш ҳақида билган ёки олдиндан билиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирдагина, ФКнинг 126-моддаси асосида ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.” деб белгиланган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 63-моддасига кўра, қарздор тузган ҳар қандай битим, шу жумладан қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки ташқи бошқарув ёхуд суд санацияси тартиб-таомиллари жорий этилгунига қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар битимлар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар уч йил ичида қарздор ёки унинг вакили томонидан тузилган ва ушбу Қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, улар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 115 — 126-моддаларида ва ушбу Қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган асослардан ташқари тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилгунига қадар тузилган қуйидаги битимлар ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин: қарздор томонидан тузилган паст қийматдаги битимлар, шу жумладан ўз товарларини айни шу турдаги товарлар билан айирбошлаш ёки ҳадя қилиш орқали тузилган битимлар; битим нархи ва (ёки) ундаги бошқа шартлар айнан шунга ўхшаш тузилган битим билан солиштирилганда қарздорнинг ҳолатини жиддий равишда ёмонлаштирса, агар ушбу битим молиявий йўқотишларга олиб келган бўлса; шунга ўхшаш ёки айни шундай мол-мулкнинг нархидан фарқ қиладиган ва кредиторлар манфаатларига зарар етказмаган бўлса ҳам қарздорнинг ҳолатини жиддий ёмонлаштирадиган нарх бўйича мол-мулкни текинга ёки тўлов асосида (шу жумладан вақтинчалик фойдаланишга) топшириш тўғрисида битим; битим бир кредиторнинг талабларини бошқа кредиторларнинг талабларига нисбатан афзалроқ қаноатлантиришга олиб келса; қарздорнинг мол-мулкини ҳадя қилиш шартномалари, бундан доимий тижорат операцияларида тузиладиган шартномалар мустасно, агар улар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилишидан бир йил олдин тузилган битимлардан сезиларли даражада фарқ қилса. Даъвогар олди-сотди шартномаларини тузилишида умумий йиғилиш қарори билан таъсисчиларнинг розилиги олинмаганлигини важ қилиб келтирган бўлса-да, бироқ тарафлар ўртасида имзоланган 2022 йил 20 октябрдаги №2022-4-сонли, №2022-5-сонли ва 2023 йил 4 январдаги № 2022-06-сонли кўчмас мулк олди сотди шартномаларини тузилишига “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган аукцион натижаларига кўра “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК ўртасида тузилган баённома асос бўлган, мазкур баённомалар эса олди-сотди шартномаси кучига эга ҳисобланади. Даъвогар томонидан даъво талабига асос сифатида ФКнинг 116, 126-моддалари ва Қонуннинг 63, 64, 68-моддалари асос сифатида келтирилган бўлиб, мазкур асосларга кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиб бўлмайди. Шу боис, биринчи инстанция суди мазкур талаб асосида даъво талабини қаноатлантириб бўлмайди деб баҳолаб, даъво талабини асоссиз деб топган. Даъвогар даъво талаби билан мурожаат қилишда банк филиали билан тузилган шартномалар юзасидан мурожаат қилганлиги, бироқ банк филиали юридик шахс ҳисобланмаслиги сабабли даъво талабининг банк филиалига оид қисми бўйича биринчи инстанция суди иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри ва асосли тўҳтамга келган. Зеро, ФКнинг 47-моддасига мувофиқ, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво талабини қанотлантиришни рад этиш ҳақида тўғри ва асосли тўҳтамга келган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган, шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятида баён қилган бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. Амалдаги процессуал қонунчиликка биноан, суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Зеро, ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу ҳуқуқ нормасига асосланиб, судлов ҳайъати ишни апелляция инстанциясида қайта кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Даъвогар апелляция шикояти билан мурожаат қилишда 41 200 сўм почта харажати тўлаб мурожаат қилганлиги боис, ушбу тўланган почта харажатларни унинг зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 50 264 318,5 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режими орқали кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 260, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати ҚАРОР Қ И Л Д И: “B g`d d gr Kl st r `min t” МЧЖ тугатиш бошқарувининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 декабрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “B g`d d gr Kl st r `min t” МЧЖ томонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин. “B g`d d gr Kl st r `min t” МЧЖ ҳисобидан: республика бюджетига 50 264 318,5 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобига ишни видеоконференцалоқа режими орқали кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш шикояти (прокурор протест) бериши мумкин. Раислик қилувчи Б.Мамадалиев Ҳайъат аъзолари М.Умматова М.Умаров