Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2003-2501/4043 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья NABIYEV MAJID SADULLOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ХХХ манфаатида Шофиркон туман прокуратураси Ответчик / Подсудимый
Source ID e20233c9-01e6-46d3-851e-7c520cbdbd1c Claim ID PDF Hash e7cfa5ed7cebd073... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПК 71-моддаси ИПК 71 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 934 символов
4-2003-2501/4043-сонли иқтисодий иш Бухоро шаҳри январь ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ 2026 йил 7 Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, Бухоро шаҳар прокурори катта ёрдамчиси ХХнинг прокурорлигида, ХХХ вакили ХХ (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар ХХХ манфаатида Шофиркон туман прокуратурасининг жавобгар ХХХдан 59 723 567,28 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Шофиркон туман прокуратураси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХ (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)дан 59 723 567,28 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг аризасига асосан электр таъминоти унга расмийлаштирилганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувч шахсларнинг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Даъво аризасида даъвогар ва жавобгар яъни, ХХХ ўртасида 100409сонли “юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномаси” имзоланганлиги, ушбу шартномага асосан корхона истеъмолчига уланган тармоқ орқали электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш мажбуриятини олганлиги, жавобгар ХХХ томонидан шартнома шартлари бузилган ҳолда фойдаланган электр энергияси бўйича ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаганлиги, бунинг оқибатида ХХХ томонидан 2025 йил 1 ноябрь ҳолатида фойдаланган электр энергияси бўйича 59 723 567,28 сўмлик асосий қарздорликка йўл қўйилганлиги асос қилиниб. ХХХдан ушбу қарздорликни ундириш сўралган. Демак, мазкур ҳолатда даъвонинг асоси даъво аризасида қайд этилганидек, даъвогар ХХХ ўртасида 100409-сонли “юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномаси” ҳисобланади ва МЧЖ томонидан ушбу шартнома бандлари бузилганлиги асос қилиниб, қарздорликни ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан ва тарафлар вакилларининг кўрсатмаларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 100409-сонли “юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномаси” тузилмаган. Яъни, даъво аризасига илова қилинган 100409-сонли “юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномаси” даъвогар ва “Отажон Қаҳҳор” фермер хўжалиги ўртасида тузилган. Бундан кўринади-ки, МЧЖ даъвонинг асоси ҳисобланган 100409-сонли шартнома бўйича бирор-бир мажбурият олмаган ва ушбу шартнома бўйича МЧЖга уланган тармоқ орқали электр энергияси етказиб берилганлиги исботлаб берилмаган. ИПК 71-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд фақат ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади. Гарчи, даъво аризасига қарздорлик мавжудлигини тасдиқловчи солиштириш далолатномаси илова қилинган бўлса-да, суд ушбу далолатномани мақбул далил сифатида баҳолаб бўлмайди деб ҳисоблайди. Биринчидан, ушбу далолатнома бир томонлама яъни, фақат даъвогар томонидан имзоланган. Иккинчидан, электр энергияси етказиб берилганлиги ва мазкур электр энергияси МЧЖ томонидан истеъмол қилинганлиги тегишли ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланмаган. Учинчидан, солиштириш далолатномасидан кўринишича, ундирилиши сўралган қарздорликнинг 43 650 764 сўмлик қисми 2025 йил 1 январь ҳолатида мавжуд бўлган ва қолган қарздорлик 2025 йилнинг январь-август ойларида вужудга келганлиги кўрсатилган. Ваҳоланки, даъво аризасида жавобгар сифатида кўрсатилиб, қайд этилган қарздорлик ундириш сўралган ХХХ 2025 йил 21 июлда юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Қайд этилган ҳолатлардан кўринади-ки, ундирилиши сўралган қарздорликнинг ХХХга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Даъвогар вакили ўзининг кўрсатмаларида “Отажон Қаҳҳор” фермер хўжалигига тегишли қарздорликларни МЧЖ тўлаб беришни зиммасига олганлиги қайд этилган бўлса-да, суд ушбу важлар асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, ФК 322-моддасининг биринчи ва тўртинчи қисмларига кўра, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш шаклига ушбу Кодекс 320моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги қоидалар тегишинча қўлланилади. ФК 320-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша шаклда амалга оширилиши керак. Давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу битимни рўйхатга олиш учун белгилаб қўйилган тартибда рўйхатга олиниши керак. Мазкур ҳолатда қарзни бошқа шахсга ўтказиш бўйича келишув мавжуд эмас. Қолаверса, ушбу ҳолатларни тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмади. Бундан ташқари, даъво аризасига илова қилинган Д.Қаҳҳоровнинг 2025 йил 29 августдаги аризаси ҳам даъвогарнинг даъво талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатларини исботламайди. Чунки, ушбу ариза “Отажон Қаҳҳор” фермер хўжалиги раҳбари Д.Қаҳҳоров томонидан имзоланган. Қолаверса, ушбу аризада фермер хўжалиги тугатилганлиги сабабли МЧЖга қайта расмийлаштиришга рухсат бериш сўралган. Яъни, ушбу аризада “Отажон Қаҳҳор” фермер хўжалигининг мавжуд қарздорлигини МЧЖ тўлаб бериши ёхуд зиммасига олиши назарда тутилмаган ҳамда ариза МЧЖ раҳбари томонидан ёзилмаган. Шу билан бирга ушбу ариза даъвогар томонидан 2025 йил 3 октябрда маълумот ва ижро учун қабул қилинган. Ундирилиши сўралган қарздорлик эса 2025 йилнинг август ойига қадар бўлган даврда вужудга келган. ИПК 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъвогар ўзининг даъво талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни тегишли далиллар ва қонунчилик ҳужжатлари асосида исботлаб бермади. Шу сабабли суд даъвони қаноатлантириш рад этилиши лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 186, 190 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар ХХХдан республика бюджетига 1 194 472 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Суд ҳужжати устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция шикояти (протести) ёки қонуний кучга киргач кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.Набиев