Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1805-2508/5162 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение O’SIMLIKL RNI UYG Ответчик / Подсудимый
Source ID 658ff3b7-20bb-48d1-b25e-8cd57baead84 Claim ID PDF Hash 7c945b09545d78a1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФК 236-моддаси ФК 236 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 891 символов
4-1805-2508/5162-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 7 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси А.Убайдуллаевнинг котиблигида, даъвогар “O’SIMLIKL RNI UYG’UNL SHG N HIMOY QILISH M RK ZI” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “***********” фермер хўжалиги ҳисобидан 6 402 191 сўм асосий қарз, 3 201 095,5 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили ** (суд тугтаиш бошқарувчиси) иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “O’SIMLIKL RNI UYG’UNL SHG N HIMOY QILISH M RK ZI” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***********” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 6 402 191 сўм асосий қарз, 3 201 095,5 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари О.Жўраев даъво талабларига эътироз билдириб, даъвогардан олинган дори маҳсулотлари учун тўловлар амалга оширилганлигини, бир қисми пахта ҳақдорлигидан ушлаб қилиниб, ҳисоб-китоб қилинганлигини маълум қилиб, судга банк маълумотномасини тақдим этган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги хизмат кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, “O’SIMLIKL RNI UYG’UNL SHG N HIMOY QILISH M RK ZI” масъулияти чекланган жамияти ва “***********” фермер хўжалиги ўртасида 2020 йил 1 майда 5-сонли, 10-сонли, 17-сонли қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузилган бўлиб, шартноманинг 1-бандига кўра, бажарувчи (даъвогар) буюртмачи (жавобгар) га қишлоқ хўжалик экинларини касаллик ва зарар кунандалардан ҳимоя қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида бажарувчи (даъвогар) шартномада кўрсатилган биомаҳсулотларни сотиши, буюртмачи (жавобгар) эса олинган биомаҳсулотлар учун ўз вақтида маҳсулот ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2020 йил 15 июндаги 5-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 2 700 500 сўмлик, 2020 йил 11 августдаги 10-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 1 451 691 сўмлик, 2020 йил 24 августдаги 17-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 2 250 000 сўмлик жами 6 402 1941 сўмлик биомаҳсулотлар етказиб берилган. Шартноманинг 4.2-бандига кўра, жавобгар (буюртмачи) 50 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириши, ишлар бажарилгандан сўнг қабул қилиш топшириш ҳужжатлари имзолангандан кейин 90 кун ичида тўловни амалга ошириш белгиланган. Даъвогар томонидан етказиб берилган биомаҳсулотлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинганлиги иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактура ҳамда ишончнома билан тасдиқланади. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасига мувофиқ тарафлар ўртасида тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Жавобгарга томонидан тақдим этилган банк маълумотномасига асосан даъвогарга жами 5 594 000 сўм тўлаб берилган. Суд, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилишдан олдин асосий қарздорлик қисман тўланганлиги сабабли, (6 402 191 - 5 594 000) асосий қарз ундириш талабининг 808 191 сўмини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилгани учун “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонуннинг 32-моддасига асосан 3 201 095,5 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги қонуннинг 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. Суд, даъвонинг асосий қарз ундириш талабининг бир қисми асоссиз бўлганлиги, пенянинг ҳисоб-китоби асослаб берилмаганлиги сабабли даъвонинг пеня ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд давлат божи тўловини тарафлар ўртасида тақсимлаб, асоссиз деб топилган даъво талаби бўйича 395 836,18 сўм давлат божини даъвогар зиммасига, даъво талабининг асосли деб топилган қисми бўйича 16 163,82 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 808 191 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170,176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***********” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “O’SIMLIKL RNI UYG’UNL SHG N HIMOY QILISH M RK ZI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 808 191 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “***********” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 16 164,82 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “O’SIMLIKL RNI UYG’UNL SHG N HIMOY QILISH M RK ZI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 395 836,18 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов