Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2502/22042 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fe821ffb-02f8-4cd4-8f71-5363c343c5cf Claim ID PDF Hash b696acf2562b85e9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
тисодий процессуал кодексининг 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
онунининг 18-моддаси онуни 18 law
Текст решения 3 355 символов
А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Фарғона шаҳар 2026 йил 07 январь 4-1501-2502/22042-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Усмонов (ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар **************************нинг жавобгар “**************************” масъулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобидан 243 219 150 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар ************************** судга мурожаат қилиб, жавобгар “**************************” масъулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшмаси қўмитасидан касаба уюшмаси бюджети ва ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан олинган йўлланмалардан бўлган 243 219 150 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, ҳозирда медиатив келишуви тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган, лекин вакили судга келмади. Суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасининг иккинчи қисмида “Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат органининг бевосита аралашуви тақиқланади”, дейилган. Судга низо тарафлари ўртасида тузилган медиатив келишув тақдим этилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107-моддасининг 5³-бандида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 18-моддаси 9-бандида “агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади”, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, 2 бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно” – деб кўрсатилган. Шу сабабли суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги боис даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан ундиришни, тўланган 4 864 383 сўм давлат божини аризасига кўра даъвогарга қайтаришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар ************************** фойдасига жавобгар “**************************” масъулияти чекланган жамияти бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳисобидан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвогар ************************** томонидан тўланган 4 864 383 сўм давлат божи унинг аризасига асосан қайтарилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья .Махмудова