Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1503-2501/6760 Дата решения 07.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0c779e36-b0f5-477d-b562-b13bb92b67d8 Claim ID PDF Hash d5d575f5b43ecd0a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1503-2501/6760-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 7 январь Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судья И.С.Турсунов раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, кредитор вакили Р.Равшанов (ишончнома асосида), муваққат бошқарувчиси И.Тешабоев (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, кредитор "---------------" масъулияти чекланган жамияти, қарздор - "---------------" фермер хўжалигига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, суд ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Аризадан кўринишича, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 апрель кунги 4-1505-2501/953-сонли ижро хужжатига асосан қарздор қарздор "---------------" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “қарздор”)дан кредитор "---------------" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “кредитор”) фойдасига жами 35043873,10 сўм ундириш белгиланган. Қарздор суд ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни бугунги кунга қадар қопламаган, натижада кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топишни сўраган. Қарздор суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ундан вакил келмади. Шу боис суд ишни қарздор вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида кредитор вакили кўгазма бериб, судга ариза киритилгандан кейин қарздор қарздорлигини тўлиқ бартараф этганлигини баён қилиб, ишни қонуний ҳал этишни сўради. Суд мажлисида қарздор муваққат бошқарувчиси И.Тешабоев кўргазма бериб, бугунги кунда қарздор кредитор олдидаги ўз мажбуриятини тўлиқ бажарганлигини баён қилиб, иш қонуний ҳал этишни сўради. Суд, кредитор ва қарздор муваққат бошқарувчисининг фикрини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, аризани рад этишни лозим топади: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Риштон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 5 апрель кунги 4-1505-2501/953-сонли ижро хужжатига асосан қарздор қарздордан кредитор фойдасига жами 35043873,10 сўм ундириш белгиланган. Қарздор суд ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни бугунги кунга қадар қопламаган, натижада кредитор судга мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топишни сўраган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Ўзбекистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 ноябрь кунги ажрими билан қарздор жамиятга кузатув таомили қўлланилиб, муваққат бошқарувчи этиб, учинчи тоифали суд бошқарувчиси И.Тешабоев тайинланган. Кредитор вакили суд мажлисида маълумотнома тақдим этиб, унда қарздор суд муҳокамаси кунига қадар қарздорликни тўлиқ батараф этганлиги қайд этилган. Қонуннинг 55-моддаси 1-қисми 3-хатбошисига мувофиқ, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган талаблари қаноатлантирилганда қарздорни банкрот деб топишни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилади. Бу ҳолатда суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига 5-қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш ҳқидаги аризасини қаноатлантиришни рад этишни, қарздордан аризачи фойдасига 41200 сўм почта харажати, Давлат бюджетига 1 236 000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ги Қонуннинг 5, 26, 55-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 36,118,170,176-179,186-моддаларига асосланиб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Аризани қаноатлантириш рад этилсин. Қарздор "---------------" фермер хўжалигига нисбатан кузатув таомили бекор қилинсин. Қарздор "---------------" фермер хўжалиги ҳисобидан: - кредитор "---------------" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41200 сўм почта ҳаражати; - Давлат бюджетига 1236000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Мазкур ҳал қилув қарордан норози тараф бир ой муддат ичида Фарғона туманлараро иқтисодий суди орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи И.Турсунов